7-мавзу. Тафакк


Download 490.67 Kb.
bet12/22
Sana18.10.2023
Hajmi490.67 Kb.
#1707451
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
7 мавзу

Оддий ва мураккаб ҳукмлар, уларнинг таркиби ва турлари. Ҳукмлар тузилишига кўра оддий ва мураккаб бўлади. Оддий ҳукм деб таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб бўлмайдиган ҳукмга айтилади. Таркибидан икки ѐки ундан ортиқ ҳукмни ажратиш мумкин бўлган ҳукмларга мураккаб ҳукм дейилади. Оддий ҳукмлар сифати ва

90
миқдорига кўра турларга бўлинади. Сифатига кўра тасдиқ ва инкор ҳукмлар фарқланади.
Миқдорига кўра оддий ҳукмлар якка, умумий ва жузъий ҳукмларга бўлинади. Бунда субъектда ифодаланган предметларнинг сони, яъни унинг ҳажмидан келиб чиқилади.
Якка ҳукмларда бирорта белгининг предметга хослиги ѐки хос эмаслиги ҳақида фикр билдирилади. Масалан: «Ўзбекистон Республикаси мустақил давлатдир», «Ахмедов тарихчи эмас».
Умумий ҳукмларда бирорта белгининг якка предметлар синфининг ҳаммасига ѐки ундаги ҳар бир предметга тааллуқли ѐки тааллуқли эмаслиги ҳақида фикр баѐн қилинади. Масалан: «Ҳар бир инсон бахтли бўлишни ҳоҳлайди», ва «Ҳеч бир ақлли одам вақтини беҳуда сарфламайди».
Жузъий ҳукмларда бирорта белгининг предметлар тўпламининг бир қисмига хос ѐки хос эмаслиги ҳақида фикр билдирилади. Масалан: «Баъзи файласуфлар нотиқдир». «Кўпчилик талабалар дангаса эмас».
Оддий ҳукмларда терминлар ҳажми. Оддий ҳукмлардаги терминлар (S ва P) тушунчалар орқали ифодаланганлиги туфайли уларнинг ҳажмига кўра ўзаро муносабатларини аниқлаш мумкин. Ҳукмларда терминлар (S ва P) тўлиқ ѐки тўлиқсиз ҳажмда олинган бўлади. Термин тўлиқ ҳажмда олинганда унинг ҳажми бошқа терминнинг ҳажмига тўлиқ мос бўлади ѐки мутлақо мос бўлмайди (уларнинг ҳажми бир-бирини истисно қилади). Термин тўлиқсиз ҳажмда олинган бўлса, унда унинг ҳажми бошқасининг ҳажмига қисман мос келади ѐки ундан қисман истисно қилинади.

Download 490.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling