Таснифлаш (туркумлаш, классификация) тушунчаларни бўлишнинг ўзига хос тури бўлиб, унда бўлиш изчиллик билан амалга оширилади ва бўлиш аъзоларининг ҳар бири яна бошқа бўлинмаларга ажратилади. Бунда бўлиш аъзоларининг ҳар бири бошқаларига нисбатан ўзининг аниқ ва қатъий ўрнига эга бўлади.
Таснифлаш натижалари ҳар
хил жадваллар, каталоглар ва шу кабиларда ўз аксини топади.
Таснифлаш предметларнинг муҳим белгисига кўра
амалга оширилса,
табиий таснифлаш дейилади. Табиий таснифлаш предметларнинг айрим муҳим хоссалари ҳақида
фикр юритиш, қонуний боғланишларини аниқлаш имконини беради. Менделеев тузган кимѐвий элементларнинг даврий жадвали табиий таснифлашнинг классик намунасидир.
89