Предикатнинг мазмунига кўра оддий ҳукм турлари. Улар қуйидагилардан иборат: атрибутив ҳукмлар, мавжудлик (экзистенциал) ҳукмлари ва муносабат (релятив) ҳукмлари. Атрибутив (сифат ва хусусият) ҳукмларда бирор хусусиятнинг предметга хослиги ѐки хос эмаслиги аниқ, қатъий кўрсатилади. Шунинг учун атрибутив ҳукмларни бирорта предметнинг синфга кириши (мансублиги) ѐки кирмаслиги (мансуб эмаслиги) ҳақидаги ҳукм деб таърифласа бўлади. Масалан, ―Ҳамма дарахтлар ўсимликлардир‖ ва ―Ҳеч бир ўсимлик ҳайвон эмас‖.
Иккита, учта ва ҳоказо предметлар ўртасида муайян муносабатларнинг бўлиши ѐки бўлмаслигини ифодалаган ҳукмларга муносабат (релятив) ҳукмлари дейилади. Масалан: ―Бутун бўлакдан катта‖. ―Икки - учдан кичик сон‖. Биринчи ҳукмда ―катталик‖ муносабати бутун ва бўлак ўртасида бўлиши тасдиқланса, иккинчи ҳукмда ―уч‖ сони билан ―икки‖ сонининг муносабати ҳақидаги фикр тасдиқланган.
Атрибутив ва муносабат ҳукмлари билан бир қаторда яна мавжудлик (экзистенциал) ҳукмлари (Кутубхонада мантиқ дарслиги бор), айният ҳукмлари (―Алишер Навоий ―Маҳбуб ул-қулуб‖ асарининг муаллифи‖ кўринишда бўлган) ва модал ҳукмлар (Эҳтимол, ѐмғир ѐғади)ни кўрсатиш мумкин.
Мантиқ илмида ҳукмларнинг чинлигини аниқлаш учун улар ўртасидаги муносабатларга асосланилади:
1. Қарама-қаршилик муносабати мазмунига кўра турлича бўлган умумий ҳукмлар ўртасида мавжуд бўлиб, бу муносабатга кўра уларнинг ҳар иккиси бир вақтда чин бўла олмайди. Бу ҳукмлар (А1 ва Е1) бир вақтда хато бўлиши мумкин; агар улардан бирининг чинлиги аниқ бўлса (А2), унда бошқаси хато бўлади (Е2).
Do'stlaringiz bilan baham: |