7-мавзу. Тафакк


Download 490.67 Kb.
bet5/22
Sana18.10.2023
Hajmi490.67 Kb.
#1707451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
7 мавзу

Мазмуни бўйича тушунчалар олти турга (конкрет, абстракт, мусбат, манфий, нисбатдош, нисбатсиз) бўлинади:

Мазмуни бўйича тушунчаларнинг турлари Мисоллар
Конкрет (аниқ) тушунчаларда предмет ўзининг уй‖, ―гулдон‖, ―трактор белгилари билан биргаликда фикр қилинади.
Абстракт (мавҳум) тушунчаларда предметнинг ―оқ‖, ―босим‖, ―қўрқув‖

белгилари ундан фикран ажратиб олиниб, алоҳида акс эттирилади.
Мусбат жобий) тушунчаларнинг мазмунида предмет
унга хос бўлган белгилар орқали фикр қилинади.

―ақлли‖, ―уйли‖, ―ҳунарманд‖

Манфий (салбий) тушунчаларнинг мазмунида предмет , ―ақлсиз бола,‖, ―ҳаѐсиз унга хос бўлмаган белгилар орқали фикр қилинади. одам‖, ―кучсиз жангчи‖,
―фойдасиз иш‖
Нисбатдош тушунчалар эса зарурий равишда бир- ―устоз ва шогирд‖, ―қаттиқ бирининг мавжуд бўлишини тақозо қиладиган, бири ва юмшоқ‖, ―севинч ва

орқали бошқасини билиш мумкин бўлган предметларни ѐки уларнинг белги ва ҳусусиятларини акс эттиради.
Нисбатсиз тушунчалар зарурий равишда бир-бирининг
қайғу‖

―устоз ва шогирд‖, ―қаттиқ

мавжуд бўлишини тақозо қилмайдиган, нисбатан ва юмшоқ‖, ―севинч ва мустақил, алоҳида мавжуд бўлган предметларни акс қайғу‖
эттиради.

Мазмуни ноаниқ тушунчалар. Кундалик ҳаѐтда ва илмий билишда қўлланиладиган шундай тушунчалар бор-ки, уларнинг мазмунини аниқлаб бўлмайди. Бунинг бир неча сабаблари бор:
1. Воқеликдаги буюм ва ҳодисалар, уларнинг хусусиятлари қўп қиррали ва мураккабдир. Масалан, ―севги‖, ―ҳақиқат‖ шундай тушунчалар жумласидандир. Бу тушунчаларни ҳар бир инсон ўзича талқин қилади.

5
85



2. Оламдаги барча нарса ва ҳодисалар доимий ўзгаришдадир. Баъзан бу ўзгаришларнинг вақт чегараси ноаниқ бўлади. Масалан, ―ѐш йигит‖, ―қари одам‖ тушунчаларида ―қачондан бошлаб?‖ ―қай вақтгача?‖ каби саволларга аниқ жавоб бўлмагани учун, бу тушунчаларнинг мазмуни ноаниқдир.
3. Одамлар бир хил бўлган объектларни ҳар хил баҳолайдилар. Масалан, ―зерикарли фильм‖, ―қийин вазифа‖, ―ѐқимли куй‖ ва ҳ.к. Шундай тушунчаларга нисбатан ―нима учун?‖ деган саволни қўйсак, ҳамма ҳар хил жавоб беради, натижада бу каби тушунчаларнинг аниқ мазмунини билиб бўлмайди, лекин тасаввур қилиш мумкин. Бундай тушунчалар илмий адабиѐтларда ѐки норматив хужжатларда қўлланилганда уларнинг мазмуни қатъий аниқлаб олинади. Масалан, ―Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида‖ ги дастурда ―ѐшлар‖, ―ѐш оила‖, ―ѐш мутахассис‖ каби тушунчаларнинг мазмуни қатъий белгиланган.6
Тушунчаларнинг мазмуни ва хажмига кўра турларини билиш фикрлаш жараѐнидаги ноаниқликларни бартараф этишга, фикрни аниқ ва тўғри баѐн қилишга ѐрдам беради. У ѐки бу тушунчанинг мазмуни ва хажмига кўра қайси турга мансуб эканлигини аниқлаш унга мантиқий тавсиф бериш дейилади. Масалан:
Университет - умумий саналадиган, тўпловчи, аниқ, мусбат, нисбатсиз тушунча. Кентавр – бўш хажмли, аниқ, мусбат, нисбатсиз тушунча.
Билимсиз - умумий саналмайдиган, мавхум, манфий, нисбатдош тушунча.
Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми узвий боғлиқ бўлиб, бу боғлиқлик тескари нисбат қонунида ифодаланади. Бу қонунга кўра тушунчанинг хажми кенг бўлса, унинг мазмуни тор бўлади ва аксинча, тушунчанинг хажми тор бўлса мазмуни кенг бўлади.
Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми ўртасидаги тескари нисбат қонуни тушунчалар билан олиб бориладиган қатор мантиқий амаллар асосида ѐтади.

Download 490.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling