7-мавзу. Тафакк


Download 490.67 Kb.
bet15/22
Sana18.10.2023
Hajmi490.67 Kb.
#1707451
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
7 мавзу

Эквивалентлик муносабатидаги ҳукмлар ҳамма вақт чин бўлади, чунки уларда айнан бир фикр турли шаклда ифодаланади. Масалан, ―А. Орипов Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясининг муаллифи‖ ва ―А. Орипов – Ўзбекистон Қаҳрамони‖ ҳукмлари ўзаро эквивалентдир, яъни улар бир хил субъектга, лекин ҳар хил предикатга эга бўлган ҳукмлардир.
Ҳукмларнинг чинлигига кўра муносабатини ифодаловчи юқорида кўрсатилган қонуниятлар билишда ва хулоса чиқаришда катта аҳамиятга эга
Мураккаб ҳукмлар, уларнинг турлари ва чин бўлиш шартлари. Ҳукмларни инкор қилиш. Ҳукм таркибидаги мантиқий эга ва/ѐки мантиқий кесимни ифодаловчи терминлар сони бирдан ортиқ бўлса, мураккаб ҳукм деб аталади. Мураккаб ҳукмлар «ва», «ѐки», «агар... унда» каби мантиқий боғламалар, инкор қилиш ва модал терминларни қўллаш орқали икки ва ундан ортиқ оддий ҳукмларнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлади. Мантиқий боғловчисининг мазмунига кўра мураккаб ҳукмлар қуйидаги асосий турларга бўлинади: бирлаштирувчи (конъюнктив), айирувчи (дизъюнктив), шартли (импликатив), эквивалент.
Бирлаштирувчи) ҳукмлар икки ва ундан ортиқ оддий ҳукмларнинг «ва», «ҳам», «ҳамда» каби мантиқий боғловчилар воситасида бирикишидан ҳосил бўлади. Масалан, 1.Устозининг берган топшириқларини бажарди ва аъло баҳо олди. 2. Яхши ният ва яхши сўз инсонни саодатга етаклайди. 3. Мантиқ ҳам амалий, ҳам назарий фандир.
Ўзбек тилида бирлаштирувчи ҳукмлар «аммо», «лекин», «бироқ» каби боғловчилар ва боғловчиларсиз оҳанг воситасида ҳам тузилади. Мантиқий боғламалар конъюнкция белгиси ―‖ (&) орқали ифодаланади. Формуласи: Конъюнктив (бирлаштирувчи) ҳукм таркибидаги оддий ҳукмларни ―р‖ ва ―q‖ шартли белгилари билан белгиласак, улар орасига конъюнкция белгисини ―‖ (&) қўйсак, унда бу ҳукм р q (p & q) формуласи орқали ифодаланади. Конъюнктив ҳукм таркибидаги оддий ҳукмлар чин ѐки ѐлғон бўлиши мумкин. Таркибидаги ҳамма оддий ҳукмлар чин бўлса, бирлаштирувчи ҳукм ҳам чин бўлади. Бошқа ҳамма ҳолатларда эса ѐлғон бўлади7. Масалан, ―Ёлғон гапириш ва ўғирлик қилиш жиноятдир‖ ҳукмсидаги биринчи оддий гап ―Ёлғон гапириш жиноятдир‖ чин бўлмаганлиги учун бу ҳукм чин бўлмайди.

Download 490.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling