7-Мавзу: Узатмалар ва Карданли узатма. Режа


Download 138.26 Kb.
bet4/6
Sana10.11.2023
Hajmi138.26 Kb.
#1762215
1   2   3   4   5   6
Карданли узатма.
Режа:

  1. Карданли узатманинг вазифаси;

  2. Карданли узатманинг конструкцияси.



Карданли узатма.
Ер нотекислиги таъсирини сўндириш учун етакчи кўприклар кузовга осмалар ёрдамида бириктирилади. Автомобилнинг харакати вақтида улар кузовга нисбатан вертикал тебранади. Узатмалар қутисидан етакчи ғилдиракларга буровчи моментни узатишда карданли узатмадан фойдаланилади.
Узатмалар қутиси 1 (3.12-расм) рамага ўрнатилган, етакчи кўприк эса рамага 11 осмалар 10 ёрдамида бириктирилган. Буровчи момент етакчи кўприкка ўзгарувчан  - бурчак остида айланадиган вал 7 орқали узатилади.



11.1.-расм. Карданли узатма қисмларининг жойлашув схемаси: 1-узатмалар қутиси; 2, 6, ва 8-кардан шарнирлари; 3-оралиқ кардан вали; 4-оралиқ таянч; 5-шлицали бирикма; 7-асосий кардан вали; 9-асосий узатма; 10-рессора; 11-рама.
Карданли узатманинг вазифаси ўқлари бир чизиқда ётмаган ва ўзаро жойлашуви ўзгариб турадиган валлар орасида харакат узатиш.
Карданли узатмалар мустақил осмали етакчи ғилдираклар билан асосий узатма орасида харакат узатишда ҳам фойдаланилади.
Карданли узатмага кардан шарнирлари ва кардан валлари киради. Карданли узатманинг ёрдамчи қурилмалари: бўйлама масофа ўзгаришини таъминлайдиган шлицали бирикма 5, икки ва ундан ортиқ валли карданли узатмаларда оралиқ таянч 4 (3.12-расм).



11.2.-расм. Карданли узатма: 1- эластик муфта; 3- крестовина; 4- сальник; 5- чеклагич халқа; 6- крестовина подшипниги; 8- эластик муфта фланеци; 13- олди кардан вали; 15- оралиқ таянч; 16- олди кардан вали вилкаси; 17- кетинги кардан вали; 18- кетинги кардан вали вилкаси; 19- асосий узатма етакчи валининг фланеци.


Кардан шарнири ўқлари орасидаги бурчак ўзгарувчан бўлган валларни шарнирли бириктириб, харакат узатишга хизмат қилади.
Кардан шарнири бикр кардан шарнири ва эластик кардан шарнири турларига бўлинади (3.13-расм).
Ўқлари орасидаги бурчакнинг ўзгарувчанлиги 4º гача бўлган валлар эластик кардан шарнирлари 1 (3.13-расм) билан бириктирилади.

Download 138.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling