7-Мавзу: Узатмалар ва Карданли узатма. Режа


Синхронизаторларнинг тузилиши ва ишлаш услуби


Download 138.26 Kb.
bet3/6
Sana10.11.2023
Hajmi138.26 Kb.
#1762215
1   2   3   4   5   6
10.5. Синхронизаторларнинг тузилиши ва ишлаш услуби

Узатмалар кутисида синхронизаторларнинг ишлатилиши автомобилни бошкаришни енгиллаштиради ва узатмаларни олишда кушилувчи тишли шестерняларнинг ишлаш муддатини оширади. Маълумки, автомобил харакатланганда узатмалар кутисидаги кушиладиган тишли шестернялар хар хил бурчак тезлигида айланади. Демак, улар кушилганда тишли шестерняларнинг тишлари бир-бирига зарб билан урилиб, ёйилиши тезалашади. Ундан ташкари, шестернялар тишларининг зарбли урилиши шовкин чикаради. Бу камчиликларни бартараф килиш учун уларнинг бурчак тезликларини тенглаштириш лозим. Бу вазифани синхронизатор бажаради. Автомобилларда инерцион синхронизаторлар ишлатилади. Бундай синхронизаторлар кушилаётган шестерняларнинг бурчак тезликлари баробарлашганда тулик илашишга йул куяди. Синхронизатор гупчагининг икки томонига урнатилган конуссимон халкалар булиб, уларнинг ички юзалари конус шаклида ясалган. Бу халкалар бир-бири билан синхронизатор муфтасининг тешиги оркали утказилган учта бармокчалар оркали бирлаштирилган, уларнинг урта кисмида конуссимон бикрловчи йунилган юза килинган. Бикрловчи юзалар синхронизатор муфтасининг гупчагидаги диск тешикчасида хам килинган, у гупчаг оркали етакланувчи валлардаги шлицаларда урнатилади ва бу диск ук буйлаб силжиш кобилиятига эга. Синхронизатор муфтаси гупчагининг диски ва халкалар бир-бирлари билан учта ичи ковак кайдланувчи бармоклар ёрдамида бирлашган. Хар бир бармокнинг ковагида кайдланувчи шарчалар ва пружиналар урнатилган. Халкага таянч киргизилган булиб, у шарчаларнинг кадалиб туришини таъминлайди. Синхронизатор билан узатмалар олишда кушилувчи шестернялар худди шестерня сингари конуссимон юзали чизикларга эга.


Масалан, синхронизаторлар муфтасини чапга сурилганда конуссимон халка муфта билан силжиб шестернянинг конуссимон юзали чикикларига тирмашади. Лекин шу зумда муфта ва шестернянинг бурчак тезликлари бир-биридан фаркланишлари сабабли бикрловчи бармоклар халка билан биргаликда муфтага нисбатан бурилиб, унинг тешикларига сикилади. Натижада муфта бармокларнинг бикрловчи йуникчаларига илашиб, яъни бикрланиб, шу йусинда унинг силжишига ошикча куч сарфланса хам кушувчи шестерня томон батафсил сура олмайди. Аммо шу тарзда хосил килинган куч билан бирга хайдовчи томонидан муфтани суришга сарфланган куч халкани яна хам шестернянинг конус юзали чикикларига сика бошлайди. Натижасида улар орасида илашиш кучайиб, кушувчи шестерня билан муфтанинг бурчак тезликлари баробарлашади. Шунда муфта дискнинг тешикларидаги бикрловчи бармокларнинг тиралиш кучи пасайиб, муфтанинг бармокларга нисбатан эркин сурилишига имкон яратади ва унинг тишли гардиши шестернянинг ички майда тишлари билан бемалол шовкинсиз илашади.
Замонавий автомобиларнинг аксариятида автоматик бошқариладиган узатмалар қутиси қўлланилади. Поғонали узатмалар қутисини ҳам автоматик бошқариш тизимлари мавжуд. Гидравлик узатмалар қутисини автоматик бошқаришни яратиш енгилроқ. Автомобилларда гидравлик узатмалар қутиси сифатида гидротрансформаторлар (3.9-расм) қўлланиши кенг тарқалган.
Насос, турбина ва реактор ғилдираклари биргаликда тор шаклини ташкил этади.
Ғилдираклар ичида парраклар бўлади. Гидротрансформатор ичи мой билан тўла бўлади. Насос – етакчи, турбина – етакланувчи, реактор – моментни ошириш вазифаларини бажарадилар.
Насос 1 ғилдираги айланма харакатни двигатель валидан олади. Насос парраклари орасидаги мой марказдан қочма куч таъсирида кичик радиусдан R1н катта радиусига R2н интилади. Насосдан мой кинетик энергия олади. Мой оқими турбина парракларига урилади. Унга кинетик энергиясини беради ва харакатга келтиради. Турбинада энергиясини йўқотган мой кичик радиусдан R1н реакторга киради. Реактор мой оқимининг йўналишини насос парраклари йўналишига ўзгартиради. Мой насосга қаршиликсиз киради.

10.4.-расм. Гидротрансформатор схемаси ва ишлаш принципи


1 – насос; 2 – турбина; 3 – реактор; 4 – ўзиш муфтаси, ёки эркин айланиш механизми.
Реактор гидротрансформаторда узатилаётган моментни 2..4 карра ошириб бера олади. Реакторсиз моментни ошириб бўлмайди. Турбина айланиш тезлиги насоснинг айланиш тезлигига яқинлашганда ўзиш муфтаси 4 реакторни эркин айланишини таъминлайди. Момент қиймати ошмайди. Гидротрансформатор гидромуфта режимида ишлайди.
Гидротрансформаторнинг моментни ошириш диапазони 2...4 автомобиль учун етарли эмас. Шунинг учун гидротрансформаторга қўшимча механик узатмалар қутиси қўлланилади. Узатма – гидромеханик узатмалар қутиси деб аталади.

Назорат саволлари:



  1. Узатмалар кутисининг асосий деталлари нималардан ташкил топган?

  2. Нима сабабдан юк автомобилларида икки валли узатмалар кутисидан фойдаланилмайди?

  3. Фиксатор ва кулфларнинг вазифалари нималардан иборат?

  4. Синхранизаторнинг вазифаси ва унинг асосий деталлари.


Download 138.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling