7-синф технологияси ва дизайн йўналиши ёғочга ишлов бериш технологияси (32 соат) Таянч ва фанга оид компетенциялар


Download 58.41 Kb.
bet24/28
Sana22.06.2023
Hajmi58.41 Kb.
#1647312
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
УМУМЛАШТИРИЛГАН ЙЎНАЛИШ
(ўғил ва қиз болалар бўлинмайдиган синфлар учун 68 соат)
Пазандачилик асослари (18 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар
Коммуникатив компетенция: ўз фикрини оғзаки ва ёзма тарзда аниқ ва тушунарли баён қила олиш, саволларни тўғри қўя олиш ва жавоб бериш; ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: мавжуд ахборот манбаларидан (интернет хавфсизлиги, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта ва бошқ.) фойдаланиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганиш учун фан тўгарагига қатнашиш, кутубхонада мутолаа қилиш орқали билимини мустақил равишда ошириб бориш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: умумбашарий аҳамиятга эга бўлган қадриятларни миллий-маданий анъаналарни билиш, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш; умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: кузатилаётган воқеа-ходисаларни таҳлил қилиш, аниқ-ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, иктисодий режаларини туза олиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: гўшт турларига ишлов бера олиш; таомнома туза олиш; гўштдан тайёрланадиган яримфабрикатлар, улардан фойдаланиш ва сақланишига қўйиладиган талабларни таом тайёрлашда қўллаш; электр гўшт қиймалагичдан тўғри фойдаланиш; миллий ва европа таомларини тайёрлай олиш; сабзавот ва меваларни консервалай олиш; материалларга ишлов беришда жиҳоз ва мослама, механизмларда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш; Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш.



Download 58.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling