Умумий тушунчалар (2 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Гўшт (мол, қўй, товуқ) ва балиқ маҳсулотларнинг озуқавий қиймати, аҳамияти, турлари, уларнинг сифатига бўлган талаблар. гўшт ёки балиқни (тозалаш) ва бўлакларга бўлиш тартиби.
Амалий машғулот: гўшт ёки балиқни (тозалаш) ва бўлакларга бўлиш.
Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (2 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Гўштдан тайёрланадиган яримфабрикатлар, улардан фойдаланиш ва сақланишига қўйиладиган талаблар. Бифштекс таомини тайёрлаш. Товуқдан тайёрланадиган яримфабрикатлар. Товуқдан таом тайёрлаш.
Амалий машғулот: Бифштекс таомини тайёрлаш. Товуқдан тайёрланадиган яримфабрикатлар. Товуқдан таом тайёрлаш.
Пазандачиликда ишлатиладиган жиҳозлар ва улардан фойдаланиш
(4 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Электр гўштқиймалагичнинг тузилиши, вазифалари, ишлаш принципи. Гўшт ёки балиқдан котлет тайёрлаш.
Амалий машғулот: Гўшт ёки балиқдан котлет тайёрлаш.
Таомлар тайёрлаш меҳнат таълимиси (10 соат)
Шакллантириладиган билимлар: бисквит хамирини тайёрлаш ва безаш. Палов тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Карам ва узум баргидан дўлма тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Майда тўғралган гўштдан “Гуляш” ёки “Бистрогин” тайёрлаб, дастурхонга тортиш. Сабзавот ва меваларни консервалаш.
Амалий машғулот: бисквит хамирини тайёрлаш ва безаш. Палов тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Карам ва узум баргидан дўлма тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Майда тўғралган гўштдан “Гуляш” ёки “Бистрогин” тайёрлаб, дастурхонга тортиш. Сабзавот ва меваларни консервалаш.
Металл ва металмас материалларга ишлов бериш технологияси (38 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар:
Коммуникатив компетенция: турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш; хорижий тиллардан бирида сўз бойлигини ошириш ҳамда фикрини ёзма равишда баён қилиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш; мавзу юзасидан реферат тайёрлаш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўз соғлигини асраш (шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш); ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: юрт, маҳалла ва оиласи равнақи учун хизмат қилиш; меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала, ҳуқуқий маданиятни билиш; кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзгаларнинг дунёқараши, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш; халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: кундалик фаолиятида турли формулаларни формула, модел, чизмалардан ўқий олиш; шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: металл ва металлмас материалларга ишлов бериш усулларини бажариш; дастгоҳларнинг вазифаси, тузилиши ва ишлов бериш технологиясини фарқлай олиш; асбоб ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажара олиш; буюмларни лойиҳалай олиш; материалларга ишлов беришда механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция (ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олади; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олади): мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенция: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |