Шакллантириладиган билимлар: Шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти тизими ва ундан фойдаланиш қоидалари. Уй ва хонадонларни таъмирлаш ишларининг асосий турлари. Таъмирлашда қўлланиладиган замонавий қурилиш материаллари. Уй ва хонадонларни таъмирлашда қўлланиладиган асосий иш асбоблари. Қурилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ касб-ҳунарлар тўғрисида маълумот.
Амалий машғулот: Шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти тизими схематик тасвирини тайёрлаш. Сув таъминоти тизими, сув қувурлари, вентил ва жўмракларни созлашда майда таъмирлаш ишлари.
ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН ЙЎНАЛИШИ
Ёғочга ишлов бериш технологияси (32 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар:
Коммуникатив компетенция: ўз фикрини оғзаки ва ёзма тарзда аниқ ва тушунарли баён қила олиш, саволларни тўғри қўя олиш ва жавоб бериш; ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: мавжуд ахборот манбаларидан (интернет хавфсизлиги, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта ва бошқ.) фойдалана олиш; кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олади. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганиш учун фан тўгарагига қатнашиш, ўз соғлигини асраш (шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш). Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: юрт, маҳалла ва оиласи равнақи учун хизмат қилиш; ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларига риоя қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзгаларнинг дунёқараши, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш; халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: кундалик фаолиятида турли формулаларни формула, модел, чизмалардан ўқиш; шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: материалларни саралаш, уларга иссиқлик ва совуқлик ишлов бериш усулларини бажариш; халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича буюмларни лойиҳалаш; буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш ишларни бажариш; асбоб ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш; турли материалларга ишлов беришда механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |