Умумий тушунчалар (2 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Рангли металлар ва уларнинг қотишмаларининг механик хоссалари. Юпқа тунукалар, симлар. металларга чилангарлик ва токарлик ишлов бериш турлари ва усуллари.
Амалий машғулот: металларга чилангарлик ва токарлик ишлов бериш усуллари.
Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (4 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Стержен, тунука ва симларни қирқиш, букиш ва тўғрилаш асбобларидан фойдаланиш. Штангенциркул, нутромер, шаблонлар, микрометрнинг тузилиши ва ўлчаш усуллари. Нониус билан ҳисоблаш. Ўлчаш асбоблари ёрдамида аниқлик синфларини текшириш. Стержен, тунука, симларга ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва улар билан ишлаш.
Амалий машғулот: Ўлчаш асбоблари ёрдамида аниқлик синфларини текшириш. Стержен, тунука, симларга ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва улар билан ишлаш.
Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (2 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Фрезалаш, токарлик, пармалаш, чархлаш станокларининг вазифаси, тузилиши ва ишлов бериш технологияси. Токарлик, фрезалаш, пармалаш ва чархлаш станокларида оддий операцияларни бажариш.
Амалий машғулот: Токарлик, пармалаш ва чархлаш станокларида оддий операцияларни бажариш.
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (6 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Рангли металларга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича иш усуллари. Технологик хариталар тайёрлаш, чизиш ва буюмлар тайёрлаш. Уй-рўзғор, турмуш ва мактаб учун металл материаллардан буюмлар тайёрлаш.
Амалий машғулот: Технологик хариталар тайёрлаш, чизиш ва буюмлар тайёрлаш. Уй-рўзғор, турмуш ва мактаб учун металл материаллардан буюмлар тайёрлаш.
Электротехника ишлари (12 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар
Коммуникатив компетенция: саволларни тўғри қўя олиш ва жавоб бериш;
ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш; турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш; Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларига риоя қилиш: жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларда фаол иштирок этиш; Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: кундалик фаолиятида турли формулаларни формула, модел, чизмалардан ўқий олиш; аниқ-ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, иктисодий режаларини туза олиш; шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: элeктр мoнтaж ишлaрини бaжaришда иш ўрнини ташкил қила олиш, кaвшaрлaшдa симлaр, кaвшaр, флюслaр турлaрини фарқлай олади, кaвшaрлaш aсoсидa элeктр мoнтaж ишлaрини бaжaришда иш aсбoблaри ҳaмдa иш усуллaридан фойдалана олиш; асбоб ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажара олиш; материалларга ишлов беришда механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олади; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |