Рўзғоршунослик асослари (4 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар
Коммуникатив компетенция: мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз фикрини ҳимоя қила билиш, турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўз соғлигини асраш (шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш); ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала, ҳуқуқий маданиятни билиш; кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзгаларнинг дунёқараши, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш; халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: мебелларни жойлаштириш, тозалаш, сақлаш қоидаларига амал қилиш; маиший кимёвий восита турларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш; кийимларни тозалаш ва сақлаш қоидаларига амал қилиш. Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.
Шакллантириладиган билимлар: Мебел ва уни жойлаштириш, тозалаш, сақлаш қоидалари. Маиший кимёвий восита турлари ва улардан фойдаланиш қоидалари. Кийимларни тозалаш ва сақлаш қоидалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |