7-умумий ўрта таълим мактабида 2022-2023- ўқув йилининг 2-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ва умумий ўрта таълим тизимидаги дтс нинг бажарилишини аҳволи тўғрисида


Download 1.37 Mb.
bet12/16
Sana23.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1112806
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-chorak hisobot 2022-2023

ЎТИБДЎ : Д.Рахмонова


7-умумий ўрта таълим мактабида 2020-2021- ўқув йилининг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ва умумий ўрта таълим тизимидаги ДТС нинг бажарилишини аҳволи тўғрисида
МАЪЛУМОТ

7-умумий ўрта таълим мактабида таълим тарбия ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талаблари асосида иш олиб борилди.


Таълим муассасасида 2019-2020- ўқув йилига мўлжалланган ўқув режа мавжуд.
Ушбу ўқув режа Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-ПҚ-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли ва 2017 йил 6 -апрелдаги “ Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли, 2013 йил 8 майдаги “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 124-сонли қарорлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Санитария қоидалари ва меъёрлари” СанҚваМ (СанПиН) асосида тузилган.
Мактабда 74-нафар ўқитувчилар 14- сентябрдан онлайн ва 28- сентябрдан анъанавий машғулотларини бошлаб юборишди. Мактабда I-чорак давомида I-IV синфларда 1 -нафар ўқувчи келди, 6- нафар бошқа мактабларга таҳсил олиш учун кетди. V-IX синфларда 5-ўқувчи кетди ва 2-ўқувчи келди , I-чорак мобайнида жами 3-ўқувчи келди ва 11- ўқувчи кетди.
Мактабда 1-чорак бошида 1047 нафар ўқувчи бўлиб шундан , 509 нафари қиз болаларни ташкил этса, чорак охирида 1039 нафар ўқувчи бўлиб шундан 508 нафари қиз болалар ташкил этади. I-чоракда ўқувчиларнинг ўзлаштириши 2 - 4 синфларда 323 нафар ўқувчидан 61 нафари “5” баҳога , 242 нафари “4” баҳога, 37 нафари “3” баҳога ўзлаштириш 100 % самарадорлик 94 % ни ташкил этди.
5-9 - синфларда 435 нафар ўқувчидан “5” баҳога 56 нафар,”4” баҳога 320 нафар, “3” баҳога 58 нафар ўзлаштириш 99,7 % самарадорлик 83% ни ташкил этди.
10 – 11- синфларда 109 нафар ўқувчидан “5” баҳога 15нафар,”4” баҳога 71 нафар, “3” баҳога 23 нафар ўзлаштириш 100 % самарадорлик 78,8 % ни ташкил этди.



Синф

Ўқувчилар
сони

фарқи



1-чорак- якунлари бўйича






чорак бошида

чорак якуни


5

4

сифат кўрсаткич

3

Ўзлаштириш %

2

б/сиз (н/а)

1

1-синф

137

133

-4








2

2-синф

109

107

-2

13

79

86%

15

100%





3

3-синф

94

94


19

60

84%

15

100%



4

4-синф

121

122

1

23

84

88%

15

100%






1-4 синф

461

456

-5

55

223

86%

45

100%



5

5-синф

126

126


17

93

87%

16

100%



6

6-синф

96

96


17

70

90%

9

100%





7

7-синф

93

94

1

13

67

85%

14

100%





8

8-синф

69

70

1

16

43

84%

11

100%



9

9-синф

88

87

-1

15

54

79%

18

100%





10

10-синф

62

58

-4

7

38

78%

13

100%







11

11-синф

52

52


8

38

88%

6

100%






5-11 синф

586

583

-3

93

403

84,40%

87

100%






Жами

1047

1039

-8

148

693

88%

158

100%










Ўқув фанлари

Синфи

Ўқувчилар сони

ДТС талабларига нисбатан укувчилар билими натижалари

Самарадорлик %

Фарки

5

4

3

2

1

3-чорак

1-чорак

1

она тили

II-IV

323

121

128

74

0

0

88,3%

77%

-11,3

2

Ўқиш

II-IV

323

157

106

60

0

0

91%

81,4%

-9,6

3

математика

II-IV

323

105

137

81

0

0

88,3%

75%

-13,5

4

Рус тили

II-IV

323

93

109

121

0

0

72%

62,5%

-9,5

5

Инглиз тили

II-IV

323

122

122

79

0

0

78%

75%

-3




Жами






















83,5

74,1%

-9,4

Юқори синфларда





Ўқув фанлари

Синфи

Ўқувчилар сони

ДТС талабларига нисбатан ўқувчилар билими натижалари

Самарадорлик %

фарқи




5

4

3

2

1

4-чорак

1-чорак




1

она тили

V-XI

583

231

245

107

0

0

84 %

81,6%

-2,4




2

Адабиёт

V-XI

583

239

237

107

0

0

83.7%

81,6%

-2,1




3

рус тили

V-XI

583

196

235

152

0

0

72 %

74%

+2




4

инглиз тили

V-XI

583

187

219

177

0

0

66.4%

69,6%

+3,2




6

алгебра

V-XI

583

217

253

113

0

0

79.8 %

80,6%

+0,8




7

геометрия

VII-XI

361

139

140

82

0

0

80 %

77,2%

-2,8




8

информатика

IX-XI

197

104

61

32

0

0

85.3 %

83,7%

-1,6




9

Ўз.Тарих

V-IX

473

221

122

130

0

0

76 %

72,5%

-3,5




10

география

VI-IX

347

183

125

39

0

0

93.3 %

88,7%

-4,6




11

кимё

VII-XI

361

167

127

70

0

0

79 %

80%

-1




12

физика

VI-XI

457

148

206

103

0

0

70 %

77,4%

+7,4




13

биология

VI-XI

457

172

185

100

0

0

82%

78%

-4





































73,1%

72,6%

-0,5




Мактабда 69 нафар ўқитувчи ходим бўлиб, 42 нафар олий маълумотли, 15 нафари ўрта махсус маълумотли, шундан 4 нафари олий тоифали,7 нафари 1 тоифали,14 нафари 2 тоифали ва 42 нафари мутахассис ўқитувчилар таълим тарбия беришмоқда.
I-чорак мобайнида ўқитувчилар ўз фанларини ДТС талаблари даражасида,янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда кўргазмали воситалар ёрдамида дарсларни ташкил этдилар.1-чорак бошидан география ва она тили ва адабиёт фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар, очиқ дарслар ўтказилди.
2019 йил 4-сентябрдан 2019-йил 30-сентябргача “География” фан ойлиги деб эълон килинди.Фан ойлигида оид реклама ва эълонлар чиқарилди.
8-В синфда ўртасида “Ўзбекистон табиий бойликларини аҳамияти” мавзусида очик дарс ўтказилди. 7-б синфда “Материк ва экватор жанги” мавзусида тадбир ташкил этилди. Ўқувчилар ўртасида буклет ва рефератлар танлови ўтказилди. Бундан ташқари фан ойлигида ижодий ишлар,тестлар олинди.
2-30 октябргача мактабда Она тили ва адабиёт фан ойлиги ўтказилди. Фан ойлигида ўқитувчи Д.Қаҳҳорова томонидан “Она тили қалбим қуёши”,”Тил миллатнинг кўзгуси” номли тадбир,”А. Навоийнинг Фарход ва Ширин достонида комил инсон тушунчаси” мавзусида очиқ дарс ташкил этди. Она тили фани ўқитувчиси Жумаева томонидан “Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди” номли очиқ дарс . Умирзоқова Гулмира томонидан “Искандар Зулқарнайн” эртак достони, Жалилов И. томонидан “Жанни Родарининг ҳаёти ва ижоди” номли очиқ дарс ташкил этди.
Мактаб залларига чиқарилган стендларнинг аҳволи ҳам яхши эмас, айримлари эскириб кетган. Мактаб залларидаги кўргазмаларни кўриб чиқиш керак.
Мактаб бўйича чорак давомида хеч қандай дарс соати қолдирилмади.
Синф журналлари синф раҳбарлари томонидан тўлдириб борилди . Фан ўқитувчилари томонидан ўз саҳифалари тўлдириб борилган. Ўқувчиларнинг кунлик баҳолари қайд қилиб борилган. Кунлик баҳолар жудаям кам қўйилган. Уларнинг билимига қўйилаётган баҳолар жуда паст натижани бермоқда. Натижада ўқувчилар билимида бўшлиқ пайдо бўлганлиги аниқланган. Шунинг учун билимида бўшлиқ пайдо бўлган бу ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар ташкил этиб, улар билан индивидуал ишлаш лозим бўлади.
Уларнинг фаолияти чорак давомида талил этилиб, ўрганиб борилади. Ҳар бир ўқитувчи ўзига ишониб топширилган дарсни муқаддас деб билган холда янги педагогик технологиялар асосида ташкил этишади. Зеро, ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самарали гаровидир.
Таълим муассасасида жами 67 нафар ўқитувчи фаолият юритади. Улардан устама олишга хақли бўлган __ нафар ўқитувчидан __нафар ўқитувчи Вазирлар Махкамасининг2019- йил 30-сентябрдаги 823- сонли қарорига асосан устама хақ оладилар.
Уларнинг фаолияти йил давомида таҳлил этилиб, ўрганиб борилади. Ҳар бир ўқитувчи ўзига ишониб топширилган дарсни муқаддас деб билган ҳолда янги педагогик технологиялар асосида ташкил этишади. Зеро, ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самарали гаровидир. Улар “Дарс муқаддас”, ”Ўрган-ўргат” тадбирлари асосида олиб борадилар.
Мактабда “Устоз-шогирд” мактаби анъаналари яхши йўлга қўйилган бўлиб, бу бўйича ўқитувчи Н.Шокирова устозлик қилмоқда. Ёш мутахассисларга методик маслаҳатлар,уларни дарсларини кузатиш,таҳлил қилиб борилмоқда .
Чорак давомида мактабда фаолият юритаётган методбирлашмалар ўз йиғилишларини ўз вақтида олиб бордилар..
Ўқитувчилардан сентябрь ойида бошланғич синф ўқитувчиси, Жумаева Д. октябрь ойида бошланғич синф ўқитувчилари Мухторова Ф ўз малакаларини ошириб қайтишди ва ҳисобот қилишди.
Чорак давомида мактабда фаолият юритаётган қуйидаги педагоглар очиқ дарслар ташкил этишди. Бошланғич синф ўқитувчиси Жумаева Д Ашурова Д жисмоний тарбия фани ўқитувчиси А Ачилов Инглиз тили ўқитувчиси Юсупова Г тарих фани ўқитувчиси Ф. Очилова Кимё фани ўқитувчиси Жумаева Д. мусиқа фани ўқитувчиси Нурматовлар очиқ дарслар ташкил этдилар. Методбирлашмалар ўз йиғилишларини ўз вақтида олиб бордилар.
Шаҳар миқёсида ўтказилган ”Конституция – эркинлик кафолати” мавзусида иншолар танловида 11-А синф ўқувчиси Эргашева Нозима 2- ўринни, 7- б синф ўқувчиси Ғофурова Нозима 1- ўринни, 8- Б синф ўқувчиси Ҳайдарова Эъзоза 2- ўринни эгаллади .
Шаҳар миқёсида ўтказилган ”Мен коррупцияга қаршиман” мавзусида иншолар танловида 11-А синф ўқувчиси Шарипова Ирода 1- ўринни эгаллади .
Шаҳар миқёсида ўтказилган ”Зулфияхоним қизлари” танловида 9-Б синф ўқувчиси Аҳмаджонова Жасмина 1- ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди .
Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 2019- йил 19- мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича” 5 та муҳим ташаббуснинг 5 - йўналиши бўйича “Бувим кийган либослар” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Мактаб педагогика кенгаши аъзолари 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан билдирилган фикр ва мулохазаларни ҳисобга олган ҳолда

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:





  1. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Д. Рахмонованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. 1 -Чорак давомида фан ойликларининг ўтказилиши яхши деб топилсин.
3. Мактаб методбирлашма раҳбарларига;
- дарсларни “Дарс муқаддас”, “Ўрган-ўргат” тадбирлари асосида ташкил этиш;
- методбирлашма ишлари фаоллаштириш;
- PISA, PIRLS, TIMSS асосида ишлар олиб бориш.
- 9- 11 - синф ўқувчиларидан она тили фанидан диктант математикадан назорат ишларини мунтазам олиб бориш;
-инглиз тили ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1875-қарори асосида хорижий тилларни ўқитишни ташкил этиш;
-ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
-“Дарс муқаддас”, “Ўрган-Ўргат”, “Устоз- шогирда”, “Пухта ишланган режа самарали натижа”, “Соғлом муҳит ва соғлом жамоа” , “Яхши муаллим сифатли таълим” тадбирларини фан метод бирлашмаларида ишлаб чикиш .
4.Барча фан ўқитувчиларига :
- Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 2019- йил 19- мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича” 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича вазифаларни бажариш ;
- дарсларни янги педагогик технологияларни жорий этган холда ташкил этиш;
- дарсдан сўнг бўш ва иқтидорли ўқувчилар билан мунтазам равишда тўгараклар ташкил этиш ;
- 1-чорак давомида бўш ўзлаштирган ўқувчиларнинг бўшлиқларини тўлдириш бўйича қўшимча машғулотлар ташкил этиш, улар билан индивидуал ишлашни ташкиллаштириш вазифалари топширилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling