705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш


Download 1.39 Mb.
bet2/14
Sana04.02.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1159926
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb

Кириш


Ушбу АХСни қўллаш доираси
1. Ушбу Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС)да аудитор АХС 7001 га мувофиқ ўз фикрини ҳосил қилишда молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик фикрини модификациялаш зарур, деган тўхтамга келган ҳолда, аудиторнинг тегишли аудиторлик ҳисоботи (хулоса)ни чиқариш бўйича вазифалари кўриб чиқилади.
Модификацияланган фикрнинг шакллари
2. Ушбу АХСда модификацияланган фикрнинг уч шакли, хусусан, қўшимча изоҳлар билан фикр, салбий фикр ва фикр билдиришдан бош тортиш белгиланади. Вазиятга мос келадиган модификацияланган фикр шаклини аниқлаш қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
(a) Фикрни модификациялашни талаб қилган масаланинг хусусиятига, яъни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар бор-йўқлигига ёки, етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин бўлмаган ҳолда, молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар бўлиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслигига; ва
(б) Мазкур масаланинг молиявий ҳисоботларга таъсири кенг қамровлилиги ёки унинг таъсир кўрсатиш эҳтимоли тўғрисида аудиторнинг мулоҳазасига. (A1 бандга қаранг)
Кучга кириш санаси
3. Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан кучга киради.

Мақсади


4. Аудиторнинг мақсади қуйидаги ҳолларда талаб этиладиган молиявий ҳисоботлар бўйича модификацияланган фикрни тегишли равишда аниқ ифодалашдан иборат:
(a) Олинган аудиторлик далиллари асосида аудитор молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд деган хулосага келган бўлса; ёки
(б) Аудитор унга молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмас деган хулосага келиш имконини берадиган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса.

Таърифлар


5. Аудитнинг Халқаро Стандартларида қўлланиладиган атамалар қуйида кўрсатилган маъноларга эга:
(a) Кенг қамровли Ушбу атама, бузиб кўрсатишларга нисбатан қўлланилиб, бузиб кўрсатишларнинг молиявий ҳисоботга таъсирини ёки аудиторлик далилларига тегишли ва уларни етарли тўплашнинг имкони мавжуд эмаслиги сабабли топилмаган ҳар қандай бузиб кўрсатишнинг молиявий ҳисоботга ўтказиши мумкин бўлган таъсирини таърифлаш учун фойдаланилади. Молиявий ҳисоботларга кенг қамровли таъсир деб, аудиторнинг фикри бўйича, қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Махсус элементлар, счётлар ёки молиявий ҳисоботларнинг моддалари билан чегараланмаган; ёки;

  2. Агар чегараланган бўлса, молиявий ҳисоботларнинг салмоқли қисмини камраб оладиган ёки камраб олиши мумкин бўлган; ёки

  3. Очиб беришга нисбатан, фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботни тушунуши учун фундаментал бўлган таъсир.

(б) Модификацияланган фикр – қўшимча изоҳлар билан фикр, салбий фикр ёки фикр билдиришдан бош тoртиш.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling