705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш


Download 1.39 Mb.
bet3/14
Sana04.02.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1159926
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb

Талаблар

Аудиторлик фикрини модификациялашни талаб қиладиган вазиятлар


6. Аудитор қуйидаги ҳолларда аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги фикрни модификациялаши лозим:
(a) Олинган аудиторлик далиллари асосида аудитор молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд деган хулосага келган бўлса; ёки (А2-А7 бандларига қаранг)
(б) Аудитор унга молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмас деган хулосага келиш имконини берадиган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса. (А8-А12 бандларига қаранг)

Аудиторлик фикрини модификациялаш шаклини аниқлаш


Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш
7. Аудитор қуйидаги ҳолларда фикрни қўшимча изоҳлар билан ифодалаши лозим:
(a) Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олгач, аудитор бузиб кўрсатишлар алоҳида-алоҳида ёки жамулжам ҳолда молиявий ҳисоботлар учун муҳим ҳисобланади, лекин улар кенг қамровли эмас, деган хулосага келган бўлса; ёки
(б) Аудитор ўзига фикр ҳосил қилиш имконини берадиган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса, бироқ у топилмаган бузиб кўрсатишлар (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири муҳим бўлиши мумкин, лекин кенг қамровли бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келган бўлса.
Салбий фикр билдириш
8. Аудитор, агар у етарлича тегишли аудиторлик далилларини олгач, бузиб кўрсатишлар алоҳида-алоҳида ёки жамулжам ҳолда молиявий ҳисоботлар учун ҳам муҳим, ҳам кенг қамровли ҳисобланади, деган хулосага келган бўлса, салбий фикр билдириши лозим.


Фикр билдиришдан бош тортиш
9. Аудитор, агар у ўзига фикр ҳосил қилиш имконини берадиган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса ва топилмаган бузиб кўрсатишлар (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири ҳам муҳим, ҳам кенг қамровли бўлиши мумкин, деган хулосага келган бўлса, фикр билдиришдан бош тортиши лозим.
10. Аудитор, агар у (кўп сонли ноаниқликлардан иборат бўлган камдан-кам ҳолларда) ноаниқликнинг ҳар бир жиҳати хусусида етарлича тегишли далиллар олинганига қарамай, ноаниқлик жиҳатларининг потенциал ўзаро алоқаси ва улар жамулжам ҳолда молиявий ҳисоботларга таъсир кўрсатиши мумкинлиги туфайли молиявий ҳисоботлар бўйича фикрни ҳосил қилиш мумкин эмас, деган хулосага келган бўлса, фикр билдиришдан бош тортиши лозим.
Аудитор келишувни қабул қилганидан кейин тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан чеклашлар белгилангани туфайли етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмаслиги оқибатлари
11. Агар аудитор келишувни қабул қилганидан кейин тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аудит кўламига чеклашлар белгилаганидан хабар топган бўлса ва, улар аудитор фикрига кўра, молиявий ҳисоботлар бўйича қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш ёки фикр билдиришдан бош тортишни талаб қилиши мумкин бўлса, аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбариятидан чеклашни олиб ташлашни сўраши лозим.
12. Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 11-бандда кўрсатилган чеклашни олиб ташлашдан бош тортган бўлса, аудитор, бошқарув юклатилган шахсларнинг барчаси тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти бўлиб ҳам ишлайдиган ҳолларни истисно қилганда, бу ҳақда бошқарув юклатилган шахсларни хабардор қилиши 2 ва етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш учун муқобил тартиб-таомилларни бажариш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини ҳал этиши лозим.
13. Агар аудитор етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса, у бунинг оқибатларини қуйидагича аниқлаши лозим:
(a) Агар аудитор топилмаган бузиб кўрсатишлар (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсир муҳим бўлиши мумкин, лекин кенг қамровли бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келган бўлса, аудитор қўшимча изоҳлар билан фикр билдириши лозим; ёки
(б) Агар аудитор топилмаган бузиб кўрсатишлар (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири шу даражада ҳам муҳим, ҳам кенг қамровли бўлиши мумкинки, қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш вазиятнинг жиддийлигини кўрсатиш учун етарли бўлмаслиги мумкин, деган хулосага келган бўлса, аудитор:
(i) Агар қўлланиладиган қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар бунга имкон берса, аудитни ўтказишдан бош тортиши; ёки (А13-А14 бандларига қаранг)
(ii) Агар аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни чиқаргунга қадар аудитни ўтказишдан бош тортиш мумкин бўлмаса, молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдиришдан бош тортиши лозим.
14. Агар аудитор, 13(б)(i) бандида назарда тутилгандек, аудитни ўтказишдан бош тортаётган бўлса, бундай қилишдан олдин аудитор аудитни ўтказиш жараёнида аниқланган, фикрни модификациялаш талаб этилишига сабаб бўлган ҳар қандай масалалар тўғрисида бошқарув юклатилган шахсларни хабардор қилиши лозим. (А15 бандига қаранг)
Салбий фикр билдиришга ёки фикр билдиришдан бош тортишга тааллуқли бўлган бошқа жиҳатлар
15. Агар аудитор молиявий ҳисоботлар бўйича салбий фикр билдириш ёки фикр билдиришдан бош тортиш зарур деб ҳисоблаган бўлса, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га ҳам айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботнинг бир ёки бир нечта алоҳида элементлари, счётлари ёки моддалари бўйича молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг айни ўша асоси хусусида модификацияланмаган фикр киритилиши мумкин эмас. Мазкур вазиятда айни ўша ҳисобот (хулоса)га бундай модификацияланмаган фикрнинг киритилиши3 молиявий ҳисоботлар бўйича билдирилган салбий аудиторлик фикрига ёки аудиторнинг фикр билдиришдан бош тортишига зид бўлур эди. (А16 бандига қаранг)

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling