705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш


Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви


Download 1.39 Mb.
bet5/14
Sana04.02.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1159926
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb

Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви


28. Агар аудитор аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификацияламоқчи бўлса, у кутилаётган модификацияга талаб пайдо бўлишига олиб келган ҳолатлар ва модификациянинг таклиф қилинаётган таърифи тўғрисида бошқарув юклатилган шахсларни хабардор қилиши лозим. (А25 бандига қаранг)
***
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал
Модификацияланган фикрларнинг шакллари (2-бандга қаранг)
A1. Қуйида келтирилган жадвалда аудиторнинг модификацияга талаб пайдо бўлишига олиб келган жиҳатнинг хусусияти ва унинг молиявий ҳисоботларга таъсири ёки у кўрсатиши мумкин бўлган таъсирнинг кенг қамровлиги тўғрисидаги мулоҳазаси билдириш лозим бўлган фикр шаклини қандай белгилаши кўрсатилган.

Модификацияга талаб пайдо бўлишига олиб келувчи жиҳатнинг хусусияти

Аудиторнинг молиявий ҳисоботларга таъсир ёки кўрсатилиши мумкин бўлган таъсирнинг кенг қамровлиги тўғрисидаги мулоҳазаси

Муҳим, лекин кенг қамровли эмас

Муҳим, лекин кенг қамровли эмас

Молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд

Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш

Салбий фикр билдириш

Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмас

Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш

Фикр билдиришдан бош тортиш

Муҳим бузиб кўрсатишлар хусусияти (6(а) бандига қаранг)
A2. Молиявий ҳисоботлар бўйича фикрни билдириш мақсадида АХС 700 аудитордан молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар йўқлигига оқилона ишонч ҳосил қилингани хусусида хулосалар чиқаришни талаб қилади.4 Бунда АХС 450 га мувофиқ молиявий ҳисоботларда тузатилмаган бузиб кўрсатишларга (агар улар мавжуд бўлса) аудитор томонидан берилган баҳо эътиборга олинади.5
A3. АХС 450 га мувофиқ бузиб кўрсатишлар молиявий ҳисобот моддасининг қиймати, таснифи, тақдим этилиши ёки очиб берилиши билан ушбу модданинг молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосга мувофиқликни таъминлаш мақсадида талаб қилинадиган қиймати, таснифи, тақдим этилиши ва очиб берилиши ўртасидаги фарқ сифатида таърифланади. Бинобарин, молиявий ҳисоботларни муҳим бузиб кўрсатиш қуйидагиларга нисбатан юзага келиши мумкин:
(a) Танланган ҳисоб сиёсатининг мақбуллиги;
(б) Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланилиши; ёки
(в) Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларнинг мақбуллиги ёки етарлилиги.


Танланган ҳисоб сиёсатининг мақбуллиги
A4. Молиявий ҳисоботларда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан танланган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигига нисбатан бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин:

  1. Танланган ҳисоб сиёсати молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосига мос келмаса; ёки

  2. Молиявий ҳисоботларда, шу жумладан илова қилинадиган изоҳларда уларнинг замирида ётувчи операциялар ва ҳодисалар молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тақдим этиш имконини берадиган даражада акс эттирилмаган бўлса.

A5. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосларида кўпинча ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва улар ҳақида маълумотларни очиб бериш талаблари белгиланади. Агар тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатининг ўзи танлаган муҳим қоидаларига ўзгартиришлар киритган бўлса, тадбиркорлик субъекти бу талабларни бажармаган тақдирда, молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар юзага келиши мумкин.
Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланиши
A6. Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланишига нисбатан молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин:

  1. Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти танланган ҳисоб сиёсатини молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосларига мувофиқ изчил қўлламаган бўлса, шу жумладан, агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти танланган ҳисоб сиёсатини даврлар оралиғида ёки ўхшаш операциялар ва ҳодисаларга нисбатан изчил қўлламаган (қўллашда изчиллик) бўлса; ёки

  2. Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланиш усули туфайли (масалан, қўллашда билмасдан хатога йўл қўйиш).

Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларнинг мақбуллиги ёки етарлилиги
A7. Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларнинг мақбуллиги ёки етарлилигига нисбатан молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин:
(a) Молиявий ҳисоботларда молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосига мувофиқ очиб бериш талаб этиладиган барча маълумотлар акс эттирилмаган;
(б) Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотлар молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосига мувофиқ акс эттирилмаган; ёки
(в) Молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тақдим этиш имконини берадиган маълумотлар очиб берилмаган.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling