8-маъруза карта, план ва профиль режа


Download 77.3 Kb.
bet1/4
Sana02.05.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1421921
  1   2   3   4
Bog'liq
8-Маъруза

8-МАЪРУЗА

КАРТА, ПЛАН ВА ПРОФИЛЬ

РЕЖА:


  1. Карта, план ва профиль тушунчаси

  2. Масштаб турлари

  3. Топографик карта ва планларнинг варақларга бўлиниши ва номенклатураси

Топограф геодезик ишларнинг асосий якуний махсулоти ер устки қисмининг чизмасидир. Бундай чизмалар маълум бир техник қоида ва талаб меъёрлари асосида тузилади. карта, план ва профиль (қирқим) шундай чизмадир.


План бу ер юзасини кичик қисмини текисликдаги горизонтал проекциясини қоғоздаги кичрайтирилган ўхшаш тасвиридир.
Планда ер сиртининг эгрилик таъсири инобатга олинмайди. Планда жойдаги чизиқларнинг узунлиги, объектлар контурларининг майдони ва йўналишлар орасидаги бурчаклар ўзгармайди. Планнинг масштаби унинг ҳамма қисмида бир хил бўлади. План шартли ёки маҳаллий тўғри бурчакли координата тизимсида ҳам чизилиши мумкин.
Жой тафсилоти деб жойдаги контурлар ва қўзғалмас маҳаллий предметлар йиғиндисига айтилади. Пландаги тафсилот бу жойдаги алоҳида предметларни ва контурларни горизонтал проекциясидир. Геодезияда кўп холларда “планли съемка” атамаси “тафсилот съемкаси” тушунчасини англатади. Рельеф деб ер сиртидаги табиий жароёнлар таъсирида юзага келган нотекисликлар йиғиндисига айтилади.
Агарда планда фақат жойдаги тафсилот тасвирланган бўлса, бундай планга тафсилотли ёки контурли план дейилади. Планда жойдаги тафсилотидан ташқари жой рельефи тасвирланган бўлса, бундай план-топографик план деб аталади.
Шаклан чўзиқ турли иншоотлар (йўллар, каналлар, ерости ва ҳаводан ўтадиган коммуникациялар ва шунга ўхшашлар)ни лойиҳалаш учун иншоотнинг ўқи бўйлаб ер юзасидаги нуқталарнинг нисбий баландлиги тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлиш зарур бўлади. Ушбу мақсадда бажарилган геодезик ишлар натижасида жойнинг берилган маълум йўналишида кичрайтирилган вертикал кесими тузилади. Бундай чизмага профил дейилади
Профилда рельеф ифодали тасвирланиши учун унинг вертикал масштаби горизонтал масштабга нисбатан 10 ёки 20 марта йирик қилиб олинади.
План ва профил асосан инженерлик иншоотларини лойиҳалаш ва қуришда асосий бошланғич хужжат сифатида хизмат қилади. Планлар қўйидаги масштабларда бўлади: 1 :500, 1:1000, 1:2000 ва 1:5000.
Бутун ер сиртининг ёки унинг айрим катта қисмининг сферик юзага туширилган картографик проекциясини қоғоздаги кичрайтирилган ўхшаш тасвирига карта дейилади.
Картада чизиқ узунлиги, объектлар контурларининг майдони, йўналишлар орасидаги бурчакларда маълум ўзгаришлар бўлади. Карта ўртасидан (ўқ меридианидан) узоқлашган сари масштаб ўзгариши ортиб боради, яъни масштаб катталашади. Бу камчиликлар картографик проекцияни танлаш ва тузатмалар киритиш йўли билан маълум даражада бартараф этилади. План сингари карталар хам тафсилотли (контурли) ва топографик бўлади.
Карталар масштабига боғлиқ ҳолда шартли равишда: 1:10000 дан 1:100000 гача – йирик масштабли карталар дейилади; 1:200000 дан 1:1000000 гача бўлганлари ўрта масштабли карталар ва 1:1000000 дан кичик масштабдаги карталар майда масштабли карталар дейилади.
Масштаби 1:100000 дан майда карталарга обзор карталар, масштаби 1:200000 дан 1:1000000 гача бўлганларига эса обзор-топографик карталар дейилади.
Карта тузишда биринчи навбатда меридианлар ва параллеллар билан чегараланган картографик тўр қурилади. Бундан ташқари карта абсцисса ва ордината ўқларига параллел бўлган бутун сонга каррали бўлган километр тўри билан тўлдирилади, тўрларнинг бурчак учлари координатага эга бўлади.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling