8-маъруза карта, план ва профиль режа
Download 77.3 Kb.
|
8-Маъруза
Чизиқли масштабда кичрайиш тўғри чизиқ кесмалари орқали график равишда ифодаланади. Чизиқли масштаб ҳисоблашсиз карта ва планларда масофаларни ўлчаш ёки тузишга имкон беради.
Чизиқли масштабни қуриш учун АВ тўғри чизиқда чап учидан бошлаб, тенг оралиқда бўлиб чиқилади. Ҳар бўлак масштаб асоси дейилади ва b билан белгиланади. 2см тенглигидаги масштаб асоси билан қурилган чизма оддий чизиқли масштаб деб аталади. Чапдаги биринчи асос 10 та тенг бўлакга бўлинади (5.1-шакл). асосни ўндан бир бўлаги, яъни b/10 энг кичик бўлак с дир. Яъни b=10·с бўлади. Масалан сонли масштаб 1:1000 бўлса, пландаги 1см жойга 10 метрга тенг масофа, 2см га эса 20 метр тўғри келади. Бунда b=20 м, с= b/10 =2м бўлади. Чизиқли масштабда масофа ўлчаш учун ўлчагичнинг чап оёғи биринчи бўлак оралиғига, ўнг ўёғи эса бутун b қийматлари ёзилган чизиқ устига қўйилади. масофани умумий қиймати b ва с ларнинг йиғиндисидан келиб чиқади.5.1-шаклдаги мисолда L=(2•b)+(3•с)=40+6=46м. Карта ва планларни тузиш ва улар билан ишлаш аниқлигини ошириш мақсадида бўлакни 0.01 аниқликда ўлчаш имконини берадиган кўндаланг масштаб номограммасидан фойдаланилади (5.2-шакл). Кўндаланг масштаб геометрия қоидаларига асосланган формула бўйича ясалиб, бунда чизиқ узунликлари аниқ топилади. График масштабнинг катта см бўлаклари шу масштабнинг асоси, кичик мм булаклари эса масштабнинг график аниклиги дейилади. Масштаб бўйича планда кўрсатиш мумкин бўлган жойдаги энг кичик чизиқ узунлигига масштаб аниқлиги дейилади. Планда лупасиз соғлом кўз билан 0,1 мм кесмани ажратиш мумкин. Шунга кўра, пландаги ±0,1 мм гарафик аниқлик деб ҳисобланади ва жойда бунга тўғри келадиган узунлик масштаб аниқлиги деб аталади. Масштаб аниқлигини қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин t = 0,1·M , (5.3) бу ерда М – план масштабининг махраждаги сони. Download 77.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling