8-маъруза карта, план ва профиль режа


Download 77.3 Kb.
bet2/4
Sana02.05.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1421921
1   2   3   4
Bog'liq
8-Маъруза

2. Масштаб турлари


Карта план, ва профиль жойда ўлчанган горизонтал, вертикал узунликларни бир неча марта кичрайтириб қоғозга тушириш орқали тузилади. Узунликни кичрайтириб ёки катталаштириб ифодалашга масштаб дейилади .
Пландаги (картадаги) ŀ кесма узунлигининг шу кесманинг жойдаги узунлиги Ŀ га бўлган нисбати план (карта) масштаби дейилади.
Кичрайтириш даражасини сон, сўз ёки чизиқ билан ифодалаш мумкин. Шунга кўра масштабларни уч шаклда ифодалаш мумкин: сонли, сўзли ва график (чизиқли) масштаблар.
Сурати бир булиб, махражи кичрайтириш даражасини кўрсатувчи оддий каср сонли масштаб дейилади. Масалан пландаги кесма узунлиги ŀ=5см , жойдаги узунлиги Ŀ=100м бўлса, планнинг сонли масштаби бўлади, яъни план чизишда жойда ўлчанган чизиқ узунлиги 2000 марта кичрайтирилиб қоғозга туширилади.
Сонли масштаб махражи кичик сон бўлса, йирик масштаб, катта сон бўлса майда масштаб дейилади. Масалан, 1:10 000 масштаб 1:100 000 масштабга нисбатан йирик, 1:50 000 масштаб эса 1:10 000 масштабга нисбатан майда ҳисобланади.
Кичрайтириш даражасини кўрсатувчи сонли масштаб махражини М десак, , (5.1)
бўлади. Бундан
(5.2)
келиб чиқади.
Мисол: 1: 10 000 масштабдаги тографик картадаги ŀ кесма узунлигининг қиймати 5,3 см га тенг. Ушбу кесманинг жойдаги узунлиги Ŀ га тенг бўлган қийматини ҳисобланг.
(2)формуладан фойдаланиб ҳисоблаймиз
L=M l=10 000 •5.3cм=53000см=530м.
Топографик карталар учун қуйидаги стандарт сонли масштаблар қабул қилинган: 1:1 000 000, 1:500 000, 1:300000, 1:200 000, 1:100 000, 1:50 000, 1:25 000, 1:10000.
Топографик планлариинг асосий масштаблари эса 1:5000, 1:2000, 1:1000 ва 1:500 ни ташкил этади.


Инженерлик геодезияси ишларида 1:5000, 1:2000, 1:1000, 1:500 ва 1:200 масштаблар кўпроқ қўлланади.
Сўзли масштаб. Чизиқ узунлигини жойда метрда карта, планларда эса сантиметрда ўлчаши туфайли, масштабларни оғзаки шаклда масалан, «Бир сантиметрга 250 метр» деб ифодалаш мумкин, у 1:25 000 сонли масштабга мос бўлади.
масштаб кичрайтириш даражасини кўрсатувчи қиймат узунлик бирлиги билан ифодаланса, бундай масштабга график масштаб дейилади.
График масштаб чизикли масштаб ва кўндаланг чизикли масштабларга бўлинади.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling