8-ma’ruza меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва нормаларини бузганлик учун жавобгарлик reja: reja
Download 228.96 Kb.
|
14-ma\'ruza - мехнат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш жойидаги инструктаж.
Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоида, норма ва инструкцияларининг бузилиши натижасида вужудга келган бахтсиз ҳодисалар ҳақида маълумотлар берилиши керак. Бахтсиз ҳодиса рўй берганда ўзини қандай тутиш ҳақида тушунча берилади, алкоголли ичимликлар бахтсиз ҳодисага олиб келиши ҳақида айтиб ўтилиш шарт. Махсус кийим бош, махсус оёқ кийими ва шахсий муҳофаза воситаларидан фойдаланиш қоидалари, санитар-гигиена шароитларига эътибор бериш, санитар маиший хоналардан фойдаланиш тартиби, бахтсиз ҳодиса рўй берганда, бахтсиз ҳодисага учраган кишига врач келгунда қадар ёрдам кўрсатиш усуллари ҳақида маълумот берилади.Иш жойидаги инструктаж.
Ишга янги кирган, бир ишдан иккинчи ишга ўтказилган, бир машинадан иккинчи машинага, бир участкадан иккинчи участкага ўтказилган, агар бу ўтказишлар вақтинча бўлишидан қатъий назар иш жойидаги инструктаждан ўтказилиши шарт.Иш жойидаги инструктажда қуйидагилар тушунтирилиши керак: ишчининг доимий ишлаш жойи, цехдаги технологик жараён ва хавфли участкалар, ишчининг доимий ишлаши зарур бўлган машинанинг ёки становнинг тузилиши, машинанинг хавфли жойлари, муҳофаза қурилмалари ва бошқа сақловчи воситалар, уларнинг вазифаси ва улардан фойдаланиш қоидалари. Ишга тайёрланиш қоидалари, станокнинг созланганлигини текшириш, юргизиш ўчириш асбобларининг ишлаши, станокнинг ерга уланганлиги, ёрдамчи ва асосий қуролларнинг мавжудлиги. Шахсий муҳофазо аслаҳаларининг вазифалари ва улардан фойдаланиш қоидалари, иш кийимлари, махсус кийимлар, оёқ киёимлари ва бош кийимларга қўйиладиган талаблар.Иш жойини ташкил қилиш бунда материал ва тайёр маҳсулотларни жойлаштириш, иш жойларини ифлос ва кераксиз нарсалар билан тўлиб кетишига йўл қўймаслик, йўллар, ўтиш жойлари ва иш жойларини тўсиб қўймаслик.Иш жойини ташкил қилиш бунда материал ва тайёр маҳсулотларни жойлаштириш, иш жойларини ифлос ва кераксиз нарсалар билан тўлиб кетишига йўл қўймаслик, йўллар, ўтиш жойлари ва иш жойларини тўсиб қўймаслик.Download 228.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling