8 Маъруза. Системанинг модели тушунчаси


Download 126 Kb.
bet3/6
Sana07.01.2023
Hajmi126 Kb.
#1082169
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8 1 Маъруза Система модели тушунчаси

1 - БОСҚИЧ.
Мақсад объектни каноник моделини қуриш.
Ўрганилаётган объектнинг каноник модели қуйидагича қурилади.


Ташқи муҳит



Объект







Расм. 1. Ўрганилаётган объектнинг каноник модели


Объектга кирувчи асосий типик параметрлар:
Х={x1, x2, x3, x4, xβ}
x1- кириш ахборотлари, объектни фаолиятини бошқарувчи ёки объектда қайта ишлашга мўлжалланган ахборотлар;
x2- ишлатиладиган, фойдаланиладиган энергиялар бўйича кириш
маълумотлари;
x3- моддий, материаллар бўйича кириш маълумотлари;
x4- кадрлар бўйича кириш маълумотлари.
xβ- тойдирувчи таъсирлар - ташки таъсирлар (моддий таъминотнинг узилиши, материалларнинг келишини кечикиши, материаллар маркаларининг тўғри келмаслиги ва ҳакозалар)
Ҳар бир кирувчи параметр бир қанча ташкил этувчилардан иборат бўлиши мумкин:
бу ерда i - кириш типи;
j - кириш номенклатураси;


g - кириш манбаси.
Системанинг фаолияти чиқувчи вектор W билан характерланади.
W = (w1,w2,w3,w4,wβ)
W1 - ахборотлар кўринишидаги чиқиш, системанинг ахборот фаолиятини характерловчи натижалар;
W2 - энергетик маълумотлар кўринишидаги чикиш, энергия - системанинг ишлаш фаолиятини таъминлвчилар ва энергия чиқиндилари (энергетик ресурсларни ишлатилиб бўлиши, ёқилγининг сарфланиб бўлиши, энергияни узатишдаги йўқотишлар ва бошқалар);
W3 – моддий маҳсулотларнинг чиқиши, тайёр маҳсулот кўринишида ёки ярим тайёр махсулот кўринишида, ҳамда моддий ресурслар ва материалларнинг чиқиндилари;
W4 - кадрлар бўйича чиқиш маълумотлари, системада кадрларнинг мансаб, лавозим поғоналари бўйича ҳаракати, қўнимсизлиги (кетиб колиши);
wβ - объектни чикишига бўлган тойдирувчи таъсирлар, бу таъсирларнинг табиати ҳам тўрт хил бўлиши мумкин: ахборот, кадр, энергетик, материал - моддий.
Системанинг чиқиш векторининг W ташкил этувчилари қуйидагича ифодаланишлари мумкин:

бу ерда
i - чиқиш типи;
j - чиқиш номенклатураси;
g – чиқиш вазифаси.
Ишлаб чиқариш системасини характерловчи кириш ва чикишлар қуйидаги жадвалда келтирилган.
Ишлаб чикариш системасининг каноник моделини типик кириш ва чикишлари.
1-жадвал

Тип

Кириш

Чиқиш


Моддий – материал

Хомаше, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар, деталлар, узеллар, блоклар, агрегатлар, кооперация плани бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар. Ишдан чиққан, маънавий ва жисман эскирганларни алмаштириш қайта тиклаш учун технологик оборудованиялар, асбоб аслаҳалар, бинолар ва қурилиш жиҳозлари.

Тайёр маҳсулотлар; эҳтиёт қисмлар; кооперация плани бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар; ресурслар ва материалларнинг чиқиндилари. Технологик оборудования ва асбоб аслаҳаларнинг чиқиндилари; бино ва иншоотларнинг чиқиндилари; ишлаб чиқариш чиқиндилари.

Энергетик

Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур хисобланган электр энергияси ва ёқилғи мойлаш материаллари.

Ҳар хил турдаги энергияларнинг ва ёқилғи мойлаш материалларининг чиқиндилари.

Информацион

Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг режа топшириқлари; техник ва технологик ҳужжатлар; киришни расмийлаштириш бўйича информациялар; кор-хонадаги жиҳозларни эксплуа-тация қилиш натижадари бўйича информациялар

Техник тафсилотлар, инструкциялар; маҳсулот паспортлари; ҳисобот ҳужжатлари; корхонадаги ички ва ташқи информацион алоқалар.

Кадрлар

Корхонада ишлаш учун тайёрланган кадрлар; корхонанинг ўз кучи билан тайёрлаш талаб қиладиган ва қайта тайёрланадиган кадрлар.

Режа бўйича ўтказилган кадрлар, кадрларнинг кетиб қолиши.

Тойдирувчи таъсирлар (ташқи таъсирлар, бошқариб бўлмайдиган таъсирлар)

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг техникавий ҳужжатларидаги кўзда тутилмаган ўзгартиришлар, материалларнинг ўз вақтида келмаслиги, кадрларни вақтинча бошқа ишларга жалб қилиниши ва бошқалар.

Яроқсиз (брак) маҳсулотнинг чиқиши; кооперация плани бўйича маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг бузилиши; атроф-муҳитни ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлослантириш, ноаник информациялар.



8.2. Объектнинг факторларини классификациялаш


Ишлаб чиқариш корхонаси учун чиқиш факторларини аниқлаш унча қийинчилик келтириб чиқармайди, лекин кириш факторларини аниқлаш анча мураккаб ҳисобланади. Шу боисдан объектнинг факторларини типлари бўйича классификация қилиш билан бирга факторларнинг аломатлари, белгилари бўйича ҳам классификациялаш мақсадга мувофиқдир.

Факторларнинг белгилари, аломатлари бўйича классификациялаш



Миšдорли тавсифлаш имконияти бўйича



Аниšланганлик даражаси
бўйича

Факторнинг моделдаги роли бўйича

Кириш параметрларини сифат жиҳатлари моделда даражалар кўринишида берилади - группаларни ёки классларни шартли белгилари: номерлари ёки индекслари. Тартибланган факторлар учун индекслар ва номерлар албатта тартибланган бўлиши керак. Классларга бўлинган факторлар учун бундай тартибланиш ҳеч қандай рол ўйнамайди. Тартибланган ва классларга бўлинган факторлар моделни кўринишига катта таъсир кўрсатиши мумкин: айрим ҳолларда ҳар бир даражани, группани тавсифлаш учун махсус математик моделлар қуриш талаб қилиниши мумкин.


Фан техниканинг ҳозирги ривожланиш даврида ахборотларни сифат жихатларини айримларини математик модел қуриш учун умуман расмийлаштириш мумкин эмас (масалан, ишчининг кайфиятини, жамоанинг ҳис туйгуларини, кайфиятини) ва шу сабабдан моделда ҳисобга олинмайди.

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling