8-Мавзу. Жон Мейнард Кейнс таълимоти ва кейнсчилик Режа


КЕЙНС ТАЪЛИМОТИНИНГ ҲОЗИРГИ ДАВРДАГИ АҲАМИЯТИ


Download 36.61 Kb.
bet5/5
Sana29.01.2023
Hajmi36.61 Kb.
#1138399
1   2   3   4   5
Bog'liq
ИТТ 8-мавзу маъруза

4.КЕЙНС ТАЪЛИМОТИНИНГ ҲОЗИРГИ ДАВРДАГИ АҲАМИЯТИ

50-йилларда кейнсчилик ғоялари ривожлантирилиб, янги ғоялар илгар сурилди. Уларнинг асосий моҳияти иқтисодий ўсиш суръатлари доимлигини таъминловчи механизмларни аниқлаш ва исботлашдан иборатдир. Оқибатда «мульципирикатор-акселератор» системасини ҳисоблашга асосланган ва ўзига хос кейнсчиликнинг ўсиш назариялари, жамғариш ва истеъмол ўртасидаги ўзоро боғланиш ҳарактеристикаларидан фойдаланиб иқтисодий динамикани моделлаштириш юзага келди.


Юқорида тилга олинган иқтисодий ўсиш назарияларининг асосий намоёндалари Массачусет технология институти профессор Евсей Домар (1914) ва Оксфорд университети профессори Роберт Ҳаррод (1890-1978) ҳисобланади. Уларнинг назарияси (модели) иқтисодиётнинг доим (мўътадил) суръатларда ўсиши динамик барқарорлик (илгарилаб бориш) нинг асосий шарти сифатида мақсадга мувофиқ эканлигининг умумий хулосаларини бирлаштиради. Уларнинг фикрича, шундагина ишлаб чиқариш қувватлари ва меҳнат ресурсларидан тўла фойдаланишга эришиш мумкин. Ҳаррод- Домар моделининг бошқа бир қоидаси бўйича айрим параметрлар, чунончи даромадлардаги жамғарма ҳиссаси ва капитал қуйилмаларнинг ўртача самарадорлиги ўзрқ давр мобайнида доим деб тан олиниши ҳисобланади. Муаллифлар динамик барқарорлик ва доимий ўсишга эришиш автоматик равишда бўлмаслиги, балки давлатнинг шунга мувофиқ сиёсати натижасида, яъни давлатнинг иқтисодиётга фаол иштироки туфайли рўй бериш мумкинлигини таъкидлайдилар.
Домар ва Ҳаррод моделларидаги фарқ-бошланғич позициялардаги айрим кўрсаткичлардир. Масалан, Ҳаррод меделида инвестиция ва жамғармалар тенглиги ғояси, Домарда эса пул даромадлари (талаб) ва ишлаб чиқариш қувватлари (таклиф) тенг деб қабул қилинади. Иккала олим шунга ишончлари комилки, даромад ўсишини таъминлашда инвестициялар роли, ишлаб чиқариш қувватларининг оширилиши фаолдир, бунда шу нарса кўзда тутиладики, ўсши бандликка ёрдам беради, бу эса ўз йўлида, корхоналарнинг ярим қувват билан ишлаши ва ишсизликнинг олдини олади. Бу Кейнснинг шу соҳадаги концепциясини сўз сиз тан олишдир; чунки Кейнс бўйича, иқтисодий жараёнлар инвестиция ва жамғармалар орасидаги пропорциялар ҳарактери ва динамикасига боғлиқ, аниқроқ айтилса инвестицияларнинг илдам ўсиши, баҳолар даражаси ўсишига сабаб бўлади, жамғармалар ўсиши эса корхоналарнинг тўла ишламаслиги ва ишсизликнинг сабабидир.
Шуни аниқ қилиб айтиш керакки, қейнс таълимоти инқирозлар,урушлар ва урушдан кейинги даврлар учун самарали бўлди, чунки фавқулотта ҳолатлар даврида давлатнинг роли кучли бўлиши керак. Амалда эса, айниқса 2-жаҳон урушидан сўнг Fарб мамлакатларини социалистик орентацияси кучайди (давлат мулки ошиб борди), давлат бюджети қарзлари кўпайиб, ишсизлик ҳам ўсган, инфляция кучли. Бу ижтимоий ишларни кўпайтиришга қаратилган тадбирлар оқибатидир деб тан олинмоқда. Ишсизликнинг иш ҳақини пасайтириш йўли билан ҳал этиш тарафдорлари ҳам мавжуд, аммо пул массасини кўпайтириш (инфляцияга олиб келади), яъни эмиссия йўли кўпчиликка осон кўринади. Бу концепция маълум давр мобайнида инфляция бўлмаган ҳолда минемал ишсизлик даражасини исботлашга имкон беради.
70-йиллардан бошлаб Кейнс таълимотига нисбатан давлатнинг иқтисодиётга аралашуви бўйича неолиберализм ғоялари асосий бўлиб қолди, чунки бу даврда жаҳонинг кўпгина мамлакатларида инқироз ҳолатлари доим воқеага айланиб қолди. Инфляция, давлат бюджетининг камомади, ишсизлик тоборо кучайди. Неолибераллар кейнсчиларни танқид қилар эканлар, иқтисодиётда давлат секторининг ошуви, эркин рақобатнинг камайиши, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига инвестициялар камайганлиги улар ғояларининг саёзлигидан далолат беради, деб ҳисоблайдилар.
70-80-йиллар неолиберал ғоялар иқтисодиётда тобора устунлигини эгаллай бошлади. Кўп давлатларда иқтисодиётни денационализация қилиш кучайди (нодавлат шаклларига ўтилди). Бунинг оқибатида Буюк Британия (Тетчеризм), Франция, Япония, Чили (Пиночет), Испания ва бошқа мамлакатларда давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минималлаштирилди ва иқтисодий аҳвол яхшиланди.


ХУЛОСА

1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози аввалги «соф таълимот» назариётчиларининг фикрига қўшимчакириишни талаб этди. Иқтисодий таълимотлар тарихида Кейнс инқилоби деб ном олган ўзгариш рўй берди. Агар авваллари бозор иқтисодиёти барча муаммоларни автоматик равишда ҳал қилади деган ғоя устун бўлса, Кейнс уларга бошқача қараб, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини зарур деб ҳисоблади. Бандлик, фоиз, миллий даромад, инвестициялар ўртасидаги муносабатлар ўрганилиб, «аралаш иқтисодиёт», мультипликатор тушунчалари киритилди. Кейнсчи ва Неокейнсчилар давлатнинг иқтисодиётга аралашувини қўллаб, «акселератор коэффициенти»ни қўлладилар, унга кўра даромадларнинг инвестицияларга таъсирини кўриш мумкин. Кейнсчиликнинг айрим шаклларида индикатив режалаштириш ҳам қўллаб- қувватланади. Ишсизлик ва инфляцини бандлик йўли билан ҳал этиш мумкин деган ғоя устун.


Таянч тушунча ва иборалар


Кейнс; давлатнинг иқтисодиётга аралашуви; «Умумий назария...», аралаш иқтисодиёт; психологик қонун; бандлик, миллий даромад, инвестиция; фоиз, ликвидлик; мультипликатор; кейнсчилик; АҚШдаги кейнсчилик; акселератор; Франция кейнсчилари; индикатив режалаштириш.
Download 36.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling