в) Хорижий валютани МБ курсидан паст курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган ижобий курс фарқини акс эттирилиши: Дт 5530 «Транзит» счети, Кт 9540. г) Хорижий валютани МБ курсидан юқори курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган салбий курс фарқнини акс эттирилиши: Дт 9620, Кт 5530 «Транзит» счети.
3. Валюта счетидаги маблаглар харакатини хужжатлаштириш ва ҳисобга олиш
Баланснинг валюта моддаларини ҳар ой қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган курс фарқлари 2 усулда: Тўғри олиб бориш усули- молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисобдан чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади: а) ижобий курс фарқи - 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счётининг кредити бўйича; б) салбий курс фарқи - 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётининг дебети бўйича. Жамғариш усули - улар вужудга келган вақтда молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилмайди ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади: а) ижобий курс фарқи - 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётининг кредити бўйича - уларнинг жорий қисми ва (ёки) 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счётининг кредити бўйича - уларнинг узоқ муддатли қисми; б) салбий курс фарқи - 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётининг дебети бўйича - уларнинг жорий қисми ва (ёки) 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётининг дебети бўйича - уларнинг узоқ муддатли қисми. Жамғариш усулини қўллаш натижасида жамғарилган курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолият натижаларига қуйидаги тартибда олиб борилади: а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича - уларнинг тўланиши (ёки ҳисобдан чиқарилиши) бўйича; б) бошқа ҳолларда - баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операциялари амалга оширилиши бўйича. Курс фарқларидан вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар ва харажатларнинг жорий қисмини ўтказиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |