8-мавзу. Пул маблағларини ҳисобга олиш


Баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади


Download 0.6 Mb.
bet8/14
Sana14.10.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1703472
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
2-Mavzu. Taqdimot

Баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:
а) кассадаги, банкнинг депозит, ссуда счетларидаги, шу жумладан аккредитивлардаги валюта маблағлари;
б) хорижий валютадаги пулли ҳужжатлар;
в) хорижий валюта кўринишидаги қисқа ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар;
г) хорижий валюта кўринишидаги дебитор ва кредитор қарзлар, кредитлар ва қарзлар
Хорижий валюта ҳаракати тўғрисидаги маълумотни банк муассасаси корхонага валюта счетидан кўчирма бериш йўли билан хабар беради. 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счетлар»ни кредит обороти 2/1 – журнал-ордерида акс эттирилади. Бу счетнинг дебет обороти 2/1 қайдномаини юритиш билан назорат қилинади. Валюта счети бўйича аналитик ҳисоб карточкаларда валюталарнинг номлари бўйича юритилади.

Банкдаги бошка махсус счетлар ва улардаги маблаглардан фойдаланиш

Банкдаги махсус счетлари – мамлакатимиз ҳудудида ва ундан ташқарида аккредитивлар, чек дафтарчалари, бошқа тўлов ҳужжатлари кўринишида жорий, алоҳида ва бошқа махсус счетларда турган миллий ҳамда хорижий валютадаги пул маблағлари ва уларнинг харакати тўғрисидаги, шунингдек, аниқ мақсадлар учун молиялаш маблағларининг алоҳида сақланадиган қисми харакати ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришга мўлжалланганлигидир.

Ушбу счет таркибида қуйидаги счетлар очилган:

5510 “Аккредитивлар”;

5520 “Чек дафтарчалари”;

5530 “Бошқа махсус счётлар”.

5510 “Аккредитивлар”

Аккредитив – банкнинг сотувчига товарларни ёки хизматларни етказиб берганлиги учун муайян пул суммасини товар жўнатилганлиги ёки шартномадаги хизматлар бажарилганлигини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилган ҳолларда тўлаш ҳақидаги қатъий мажбуриятидир.

Аккредитивлар 2 бўлинади:

1. Қопланган (депонентланган)

ёки қопланмаган (кафолатланган);

2. Қайтариб олинадиган ёки қайтариб олинмайдиган.

Аккредитивга пул маблағларини ўтказиш;

Дт 5510 “Аккредитивлар” счёти,

Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари”, 5220 “Чет элдаги валюта счётлари” ва бошқа счётлари.


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling