Дт 5110, Кт 9220. г) Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган ижобий курс фарқини МБ курсидан ортиғини акс эттирилиши: Дт 9220, Кт 9540. д) Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган салбий курс фарқини (МБ курсидан кам) акс эттирилиши: Дт 9620, Кт 9220.
Валюта счетини очиш учун банк қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
- валюта счетини очиш тўғрисида ариза;
- таъсис ҳужжатлар кўчирмаси (Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтган тасдиқланган устав, таъсис шартномалари);
- Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат (Гувохнома)нинг кўчирмаси;
- имзолар нусхалари қўйилган ва юмолоқ муҳр туширилган карточка;
- қўшма корхоналар ва хорижий фирмалар қўшимча қилиб Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан уларни хорижий инвестицияли корхоналар реестрига киритилганлиги тўғрисида бериладиган гувоҳнома топширадилар.
Валюта счети очилгандан сўнг банк билан корхона ўртасида ҳисоблашиш-касса хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилади. Унда банкнинг кўрсатадиган хизматлар рўйхати, хизматлари учун тўланадиган ҳақ тарифлари, маблағларни жойлаштириш шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ва бошқалар кўрсатилади.
Хорижий валюта операцияларини амалга ошириш учун валюта счетини очиш керак. ЎзбР.МБ. рухсат (лицензия) берилган банкларда валюта счети очиш мумкин.
Валюта бозорида келишилган курс бўйича хорижий валютани сотиб олиш кунига, а) Хорижий валютани сотиб олиш учун ҳисоб-китоб счетидан сўм кўринишидаги маблағларни валюта бозорида келишилган сотиб олиш кунига бўлган курс бўйича ўтказиб берилиши: Дт 5530 «Транзит» счети, Кт 5110. б) Марказий банк курси бўйича хорижий валютани валюта счетига ўтказилиши: Дт 5210, Кт 5530 «Транзит» счети.
Do'stlaringiz bilan baham: |