8-мавзу. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш сотишни ҳисобга олиш Харажатлар тушунчаси уларни туркумлаш


Маҳсулотни сотиш билан боғлиқ харажатлар


Download 469.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana21.06.2023
Hajmi469.82 Kb.
#1644053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-мавзу

Маҳсулотни сотиш билан боғлиқ харажатлар – корхонанинг маҳсулотни сотиш, уни бозорга олиб 
бориш харажатларидир.
Маъмурий харажатлар – корхонанинг умумий фаолияти билан боғлиқ (масалан, маъмурий 
ходимларнинг иш ҳақи, маъмурий бино ва офис анжомлари амортизацияси ва шу каби харажатлардир). 
б) Бевосита ва билвосита харажатлар  
Бевосита харажатлар маҳсулотнинг аниқ тури талабидан хосил бўлади. Уларни дастлабки хужжатлар 
маълумотларига асосланиб сарфланган пайтида маҳсулотнинг маълум турига қўшиш мумкин. Бунга хом-ашё 
материаллар, сарфи, ишлаб чиқариш билан банд ишчиларнинг иш ҳақи, яъни дастлабки харажатлар киради.  
Билвосита харажатлар маҳсулотнинг бир неча тури бўйича ҳосил бўлади. Одатда билвосита 
харажатга ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг маълум турига бевосита кўшиб бўлмайдиган ишлаб чиқаришнинг 
устама сарф-харажатлари киради, шунинг учун харажатларнинг умумий суммасини махсус ставкалар асосида 
маҳсулотга тақсимлайдилар.
Қарор қабул қилиш учун харажатларни туркумлаш  
а) Умумий ва ўртача харажатлар  
Умумий харажатлар – бу маҳсулот ёки корхона бўйича харажатлар тўғрисидаги ахборот.  
Ўртача харажатлар – бу маҳсулот бирлигига кетган харажатлар.  
б) Харажатларнинг ўзгариши  
Харажатларнинг ўзгариши деганда фаолият даражаси ўзгарганда харажатларнинг қандай ўзгариши 
тушунилади.  
Доимий харажатлар миқдори фаоллик даражаси ўзгарган пайтда ҳам ўзгармай қолаверади, улар 
нисбатан доимийдир, лекин ишлаб чиқариш даражаси ўзгарганда маҳсулот бирлигига ҳисобланган доимий 
харажат ҳам ўзгаради: амортизация, ижара харажатлари ва активлар суғуртаси, маъмурий харажатлар бунга 
мисол бўла олади. 
Ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ. Ўзгарувчан харажатлар миқдори ишлаб 
чиқариш ҳажмининг (иш биларманлик фаоллик даражасининг) ўзгаришига мутаносиб ўзгаради ва маҳсулот 
бирлигига ҳисоблаганда доимий миқдор бўлади. Хом ашё, асосий ишчиларнинг меҳнати, комиссион 
харажатлар бунга мисол бўла олади. 

Download 469.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling