аҳамиятли харажатлар ва тушумлар) бу қарор қабул қилиниши натижасида ўзгарадиган
харажатлар ва
тушумлардир. қабул қилинаётган қарор таъсир қилмайдиган харажатлар ва тушумлар норелевант яъни унга
тегишли бўлмаган (аҳамиятсиз) харажатлар ва тушумлардир.
Ишлаб чиқариш устама харажатлари (ИУХ) - бу ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, лекин одатда
тайёр маҳсулотнинг аниқ бир турига бевосита тегишли деб бўлмайдиган
хилма-хил сарфларнинг
йиғиндисидир.
1) ИУХ тақсимлаш базаси
Устама харажатларни тақсимлаш компанияда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотларга ёки компания ўз
мижозларига кўрсатадиган хизматлар учун умумий базани танлаш орқали амалга оширилади.
Тақсимлаш базаси сифатида ишлаб чиқариш бўлинмаларининг устама харажатларига тўлароқ мос
келадиган омил танланиши лозим. Базага кўпинча қуйидагилар олинади:
•
Ишлаб чиқаришда ишлаган ишчиларни иш вақти
•
Ускуналарни ишлаган вақти
•
Меҳнат сарфлари
•
Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги
Do'stlaringiz bilan baham: