9 – 10 Машғулот I. Машғулотнинг бориши


Download 0.58 Mb.
bet2/7
Sana09.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1470217
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Oktabr mashgulot ishlanma URTA

1.Мусиқий ритмик ҳаракат: “Қувноқ қарсаклар” мусиқий ритмик ҳаракатлар.(Ихтиёрий куй танлаш).
Мақсад: Ҳаракатларда ритмик ифодалиликни тарбиялаш
Керакли жиҳозлар: Фортепиано, чип, самуфер, мавзуга оид рангли суратлар, атрибутлар.
2.Рақс: “Барглар” рақси.(Ихтиёрий)
Мақсад: Боланинг рақс ҳаракатларини чиройли, нафис ва аниқ бажаришига алоҳида эътибор бериш. Барглар образини яратиш ва унга тақлид қилиш.Мусиқа ва ҳаракат бирлигига риоя қилиш.
Керакли жиҳозлар: Фортепиано, чип, самуфер, мавзуга оид рангли суратлар, атрибутлар, баргчалар.
3.Ўйин:Қуёш ва булут”мусиқий таълимий ўйин.
(Бажарилиши: Хар бир болага учтадан рангли карточкали расмлар тарқатилади. кулиб турган қуёш, булут ортидаги қуёш ва ёмғирлик булут акс этган карточкалар). Мусиқа раҳбари қувноқ, оҳиста, ғамгин кайфиятда бўлган мусиқа асарларини чалади. Болалар мусиқа асарини тинглаб уни кайфиятига мос карточкаларни кўрсатадилар. Мусиқа кайфиятини тўғри топган бола рағбатлантирилади.)
Мақсад: Болаларда мусиқа кайфиятини ажрата билиш тасаввурларини ривожлантириш. Уларда ритм ҳиссини шакиллантириш. Таълимий ўйин орқали куз фаслини фарқлашни тушуниш. Мусиқа воситасида боланинг ички дунёсини бойитиш, эстетик дидини ўстириш, мусиқий тафаккури ва хотирасини ривожлантириш. Мусиқий дидактик ўйинлар орқали боланинг майда қўл моторикасини ва эслаб қолиш хотирасини ривожлантириш.
Керакли жиҳозлар: Фортепиано, чип, самуфер, мавзуга оид рангли суратлар, атрибутлар, мусиқий дидактик ўйинлар тўплами.
4.Болалар чолғу асбобида чалиш: “Қайси мусиқа асбоби ўйнаяпти” мусиқаси.
Мақсад: Боланинг мусиқа асбобларига қизиқиш билдириши ва уларни ижро этишга интилишини рағбатлантириш ва чолғу асбоболарини чалишга ўргатишни рағбатлантириш. Мусиқа асбобларида ўйнашни давом эттириш. (Бажарилиши: мусииқа раҳбари самуферда ўтилганмусиқа асбобларининг овозини эшиттиради. Бола эса чалинган мусиқа асбобининг овозини эшитиб топиш керак.)
Керакли жиҳозлар: Фортепиано, чип, самуфер, мавзуга оид рангли суратлар, шовқинли мусиқа асбоблари.


III.КЎНГИЛ ОЧИШ: “Ўйинчоқлар олами” тадбири.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling