9-laboratoriya ishi. Natriy, kaliy va litiyning xossalari 1– тажриба : Нейтраллаш реакцияси асосида туз ҳосил қилиш
Download 447.28 Kb. Pdf ko'rish
|
I guruhning s elementlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-тажриба: Калий хлоратнинг хусусияти.
9-LABORATORIYA ISHI. NATRIY, KALIY VA LITIYNING XOSSALARI 1– тажриба : Нейтраллаш реакцияси асосида туз ҳосил қилиш. Бунинг учун 1 л сувда 160 гр NaOH эритиб тайёрланган эритмасидан 10 мл ўлчаб олиб, илгаритдан тайёрлаб қўйилган оғирлиги маълум бўлган , чинни косачага солинади. Унинг устига 1 л сувда 146 гр хлорид кислота эритилган эритмадан томизилади. Кислотали муҳит ҳосил қилинганлиги лакмус қоғози ёрдамида аниқланади. Ҳосил бўлган эритмани буғлатиб нам туз ҳосил қилинади. Сўнг уни қурутиш шкафида қуритилади. Бажарилган тажрибанинг реакция тенгламаси ёзилади ва олинган тузнинг назарий қийматига нисбатан ишнинг хатоси ҳисобланади. 2–тажриба: Металларга сув таъсир эттириб асос ҳосил қилиш. Бу тажрибани бажариш учун пробиркага 5 – 10 мл сув солиб унинг устига магний металлининг кукунидан озроқ солинади. Сўнг пробирка штативга ўрнатилади ва 5 – 6 мин. давомида оҳиста оҳиста қиздирилади. Пробиркадаги суюқликка озгина фенолфтален томизилади. Тажриба давомида содир бўлаётган ўзгаришлар кузатиб борилади ва реакция тенгламаси ёзилади. 3-тажриба: Нейтраллаш реакцияси ёрдамида асос ҳосил қилиш. Бунинг учун HCl дан кичкина колбачага 10-15 мл солинади. Унинг устига бир неча томчи фенолфталени томизилади. Сўнг махсус тайёрланган ишқор ёрдамида нейтралланади. Бунинг учун ишқор эритмаси колбачадаги кислота устига аста-секин томизилади. Бунда кислота билан ишқорнинг нормаллиги бир хил бўлиши лозим. Нейтралланиш реакциянинг охирги борган- бормаганлигини, эритма рангининг ўзгариши билан аниқлаш мумкин. Ишқор солинган бюретканинг ҳажми маълум бўлгани туфайли, 10 мл бир нормаллик кислотани титирлаш учун кетган ишқорнинг миқдорини ҳисоблаш мумкин. 4-тажриба: Хлорли охакнинг олиниши. а) Тарозида калций гидроксиддан 5 гр ўлчанади. Уни 100 мл сиғими стаканга солинг ва 15 мл сув қўшинг. Стакандагиларни аралаштиринг ва қиздиринг. Аралашма харорати 30 0 C дан ошмаслиги керак. Стакандаги аралашмадан Cl 2 гази 10-15- минут ўтказилади. в) Оз хажмдаги сувга FеSО 4 кристалларидан солинади ва шу эритма ҳажмига тенг ҳажмда NаОH қўшилади. Чўкманинг ранги ва характери аниқланади. Реакция тенгламаларини молекуляр ва ион кўринишида ёзинг. Реакцияга 3-4 мл калций гипохлоритнинг тўйинган аралашмасидан қўшинг. Кузатилаётган натижаларни тушунтиринг. Реакция тенгламаларини ёзинг. Оксидланиш қайтарилиш реакцияларида калций гипохлорит қандай хусусиятга эга? 5-тажриба: Калий хлоратнинг хусусияти. А) Тигелга 1гр КClО 3 ва КОH нинг кичкина бўлагини солинг (фақат пинцет ёрдамида олинг). Тигелни чинни устига қўйинг. Тигелдагиларни эригунча қиздиринг. Эриган массага МnО 2 кукунидан қўшиб то яшил рангли КМnО 4 хосил бўлгунча қиздиринг. Ҳосил бўлган махсулотнинг сувда эрувчанлигини текширинг. Оксидланиш—қайтарилиш реакциясини тенгланг. Download 447.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling