9 маъруза давлат томонидан юритиладиган макроиқтисодий сиёсатнинг кўринишлари, турлари ва воситалари


Давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг Монетар


Download 17.87 Kb.
bet2/2
Sana24.12.2022
Hajmi17.87 Kb.
#1059394
1   2
Bog'liq
9-мавзу (3)

8.4. Давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг Монетар
йўналишлари

Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисодиётга аралашиву янада ошади. Хусусан, давлат иқтисодиётга кредит тизими орқали фаол таъсир кўрсата бошлайди. Бунда ссудага бериладиган пул миқдорини ўзгартириш учун фоиз воситасидан фойдаланади. Маълумки, кредит муносабатларида Марказий банк марказий захира тизими вазифасини ўтайди ва улар давлат таъсирида бўлади. Давлат кредитга бўлган талаб ва таклифни марказий захира тизими оркали ўзгартиради. Ушбу жараённи уч хил йўл билан амалга оширади.


Биринчидан, давлат марказий захира тизими орқали банклар маблағининг қарзга бериладиган ва захирада турадиган қисмлари улушини ўзгартиради. Захира оширилса, кредитга бериладиган маблар қисқаради ва аксинча, захира камайтирилса, мазкур маблар кўпаяди. Натижада қарзга бериладиган пул миқдори ўзгаради, яъни пул кўпайса унинг таклифи ошади, бинобарин фоиз (%) камаяди, аксинча, у қисқарганда, таклиф камаяди, демак, фоиз (%) ошади. Фоизнинг камайиши кредитни арзонлаштиради, унга интилишни кучайтиради, олинган қарз эса инвестиция килиниб, иқтисодий ўсишни таъминлайди. Фоизнинг ошиши кредитни кимматлаштириб, унга бўлган қизиқишни камайтиради, бинобарин, инвестиция қисқаради ва натижада иқтисодий ўсиш камаяди.
Иккинчидан, марказий захира тизими ўзи бошқа банклардан оладиган фоизларни ўзгартиради. У бошқа банкларга паст фоиз ҳисобидан қарз бериб, уларга молиявий ердам кўрсатади. Имтиёзли қарз олиш банкларга кўп вакт берганидан улар кредитлаш ишида фаол қатнашиб, иқтисодий ўсишга таъсир эта оладилар.
Учинчидан, давлат марказий захира тизими оркали хазина векселларини (мажбуриятларини) тарқатади, ўз заёмларини сотади ёки қимматли қоғозларни сотиб олади. Давлат векселларни банкларга ёки бошқа молия ташкилотларига сотиш орқали уларнинг маблағини ўз ихтиёрига олиб, карзга бериладиган пул миқдорини қисқартиради. Векселларни ҳарид этиш оркали эса давлат уларнинг қарз пули миқдорини оширади. Натижада қарзга таклиф этилган пул миқдори ўзгариб, фоизга таъсир этади, бинобарин, қарзга олиниб, ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган пул миқдори кўпайиб ёки камайиб туриши иқтисодиётга таъсир этмасдан қолмайди.
Давлатнинг пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартириш борасидаги сиёсати монетар сиёсат деб юритилади. Ушбу сиёсатни ўтказиш орқали давлат иқтисодиётни тартибга солиб туради.
Бундан ташқари давлат антиинфляцион тадбирлар билан ҳам иқтисодиётга аралашади. Яъни, инфляцияни юмшатиш учун иш ҳақи ва нархларни тутиб туриш, «музлатиш» йўлидан фойдаланади.
Иқтисодиётни тартибга солиш воситаларидан яна бири давлат томонидан иқтисодиёт келажагини олдиндан тахминлаш (прогнозлаш) ва уни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш ҳисобланади. Давлат бюртмасига асосан узоқ ва қисқа муддатларга мўлжалланган прогнозлар тузилади. Прогнозларда ресурслар, технология, ички бозор ҳажми ва таркиби, экспорт ва импорт, давлат ҳаражатлари, ишлаб чиқариш таркибидаги ўзгаришлар, математик моделлар асосида ҳисоб-китоб қилинади ва иқтисодиётнинг қайси йўналишда ривожланиши англатади.
Download 17.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling