9-маъруза газларни тозалаш усуллари


Юмшок фильтрловчи тусикли фильтрларга


Download 197.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana05.05.2023
Hajmi197.23 Kb.
#1428960
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ГАЗЛАРНИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ

Юмшок фильтрловчи тусикли фильтрларга енгли ёки копли 
фильтрлар киради ва улар газларни тозалаш учун кенг микёсда кулланилади. 
Фильтрловчи тусик сифатида табиий, синтетик ва минерал толалар (тукима 
материаллар), говак листли материаллар (говакли резина, пенополиуретан) ва 
металл тукималар ишлатилади.
Батареяли енгли фильтр. Бу турдаги курилмаларнинг фильтрловчи
элемента тукима материалдан ясалади (7- 
расм). Фильтрловчи енг ва коплар 4 
туртбурчак шаклидаги кобик 3 нинг 
умумий роми 1 га осилиб куйилади. 
Пастдан юкорига караб харакат килаётган 
чангли 
газ 
фильтрловчи 
енгларнинг 
учидаги очик тешикдан ичига киради. 
Сунг, цилиндр енгларининг ён томон 
юзасидан утаётганида газ тозаланиб чикиб 
кетади, каттик заррачалар эса енгнинг 
ички деворида ушланиб колади.
Фойдаланиш жараёнида чанг катлами 
ортиб боради ва фильтрнинг каршилиги 
катталашади. Фильтр енгларини кайта 
тиклаш учун вакти - вакти билан механизм

ёрдамида силкитиб туриш зарур. Шунда, 
енглар юзасида утириб колган чанглар 
тукилади ва шнек 5 ёрдамида ташкарига чикарилади. Баъзи бир холларда 
енгларни кайта тиклаш учун фильтр элементлар сикилган хаво ёки газ 
ёрдамида карама - карши йуналишда пуфлаб тозаланади. Баъзи холларда 
секцияли фильтрлар хам ишлатилади. Бунда хар секция узининг силкитувчи 
механизмига эга булади. Бу эса, фильтр секцияларни кетма - кет тозалаш 
имконини 
беради, 
яъни 
фильтр 
курилмани 
тухтатмасдан 
фильтр 
элементларини кайта тиклаш жараёнини амалга оширса булади.
Узлуксиз ишлайдиган енгли фильтрларнинг фильтрлаш тезлиги
0,007...0,017м3/(м2 с) га тенг. Лекин, фильтрловчи тукималар узлуксиз 
равишда кайта тикланиши туфайли фильтрлаш тезлиги 0,05...0,08 м3/(м2 .с) 
гача ортади.
Энг кенг таркалган енгил фильтрларнинг гидравлик каршилиги 1,5...2,5 
кН/м2 (150...250 мм. сув уст.).
Агар енгли фильтрлардан тугри фойдаланилса, газларни майин, дисперс 
чанглардан тозалаш даражаси 98....99% ни ташкил этади.

Download 197.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling