Сифатни ошириш усулари. Diff-Serv ҳар хил турдаги трафикка дифференциал хизмат кўрсатиш Кафолатланган хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш учун IETF қўмита Diff-Serv ҳар хил турдаги трафикка дифференциал хизмат кўрсатиш моделини ишлаб чиқди. Бу моделга мувофиқ IP-пакет сарлавҳасидаги ToS байти бошқа DS (Differentiated Services) номни олди, унинг олтита битлари эса Diff-Serv кодга ажратилди. Бу коднинг ҳар бир қийматига ҳар бир тармоқ тугунларида хизмат кўрсатиш даражасини аниқлайдиган ўз PHB (Per-Hop Behavior Forwarding Class) синфи мос келади. Ҳар бир синф пакетлари бу синф учун хизмат кўрсатиш сифатига маълум талабларга мувофиқ қайта ишланади. Diff-Serv модели чегаравий оралиқлар ва ядро мажмуи сифатида тармоқ архитектурасини тавсифлайди. Diff-Serv моделига мувофиқ тармоққа мисол қуйидаги расмда келтирилган.
Чегаравий
маршрутизаторлар
Чегаравий
маршрутизаторлар
Магистрал
маршрутизаторлар
Тармоқ ядроси
Тармоққа келадиган трафик синфларга бўлинади ва чегаравий маршрутизаторлар орқали меъёрлаштирилади. Трафикни меъёрлаштирилиши унинг параметрларини ўлчашни, хизматларни тақдим этиш маълум қоидалари мос келишини текширишни, профилаштириш (бунда ўрнатилган қоидалар доирасида ётмайдиган пакетлар чиқариб ташланиши мумкин) ва бошқа операцияларни кўзда тутади. Магистрал маршрутизаторлар ядрода трафикни DS майдонда кўрсатилган PHB синфга мувофиқ қайта ишлайди. Тармоққа келадиган трафик синфларга бўлинади ва чегаравий маршрутизаторлар орқали меъёрлаштирилади. Трафикни меъёрлаштирилиши унинг параметрларини ўлчашни, хизматларни тақдим этиш маълум қоидалари мос келишини текширишни, профилаштириш (бунда ўрнатилган қоидалар доирасида ётмайдиган пакетлар чиқариб ташланиши мумкин) ва бошқа операцияларни кўзда тутади. Магистрал маршрутизаторлар ядрода трафикни DS майдонда кўрсатилган PHB синфга мувофиқ қайта ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |