Пакетлар коммутациясида фойдаланувчилараро узатилаётган хабарлар кичик қисмларга — пакетларга бўлинади. Маълумот узатиш тармоқларида пакет асосий узатиш бирлиги ҳисобланади. Катта ҳажмдаги ҳабарлар кичик пакетларга бўлиниши тармоқда маълумот узатиш тезлигининг кескин ошишига олиб келади. Хабарлар турли узунликга эга бўлиши мумкин — бир неча байтдан ўнлаб мегабайтгача, пакетлар эса ўзгарувчан узунликка эга бўлишлари мумкин. Ҳар бир пакет керакли тугунга етиб бориши учун адрес ахбороти белгиланган сарлавҳа қисми билан бошланади.
Пакет турли қисмлардан иборат бўлиши мумкин ва қуйидагиларни ўз таркибига олиши шарт:
- узатувчини ифодалайдиган манба манзили;
- узатилаётган маълумотлар;
- қабул қилувчининг манзили;
- тармоқ воситаларига маълумот узатилиши лозим бўлган маршрут ахбороти;
- хабарни дастлабки кўринишда тақдим этувчи ахборот;
- узатиш аниқлигини таъминловчи хатоликларни текшириш ахбороти.
Пакетлар коммутацияси
Пакетлар коммутатори
Пакетлар навбати
Пакетлар тармоқ орқали мустақил ахборот блоклари сифатида узатилади. Пакетли коммутация асосидаги тармоқда коммутаторлар ички буфер хотирасига эга бўлиб, унда пакетлар вақтинча сақланади. Коммутаторнинг чиқиш порти банд бўлган ҳолатда, пакeт бирор вақт навбат кутади ва кейинги коммутаторга узатилади
Пакетли коммутация коммутаторининг каналлар коммутацияси коммутаторидан фарқи коммутаторнинг чиқиш порти пакет қабул қилинган вақтда бошқа пакетни узатиш билан банд бўлганда пакетларни вақтинчалик сақлаб туриш учун ички буфер хотирасига эгалигидир. Бу ҳолда пакет маълум вақт давомида чиқиш портининг буфер хотирасида жойлашади, ҳамда унга навбат келганда кейинги коммутаторга узатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |