9-мавзу. Фермер хужаликлари фаолиятини оптимал диверсификациялаш


Download 43.61 Kb.
bet1/7
Sana23.12.2022
Hajmi43.61 Kb.
#1046779
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9-мавзу


9-МАВЗУ. ФЕРМЕР ХУЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ОПТИМАЛ
ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ
РЕЖА:

1. Оптималлаштириш тушунчаси ва унинг омиллари.
2. Фермер хужаликлари фаолиятини диверсификациялашда оптималлаштириш зарурияти.
3. Фермер хужаликлари фаолиятини диверсификациялашда таркиб тушунчаси ва
уларни оптималлаштириш мезонлари.
4. Фермер хужаликлари фаолиятини диверсификациялашнинг макбул хажмини асослаш ва макбул вариантини танлаш.



  1. Оптималлаштириш тушунчаси ва унинг омиллари.

Оптималлаштирувчи моделлари икки қисмдан иборат:
1. Чекланишлар системалари ёки иқтисодий система ўзгаришини шарт-шароитлари;
2. Оптималлик мезони (мақсад функцияси). Бу мезон иқтисодий система мумкин бўлган ҳолатининг самарадорлик даражасини аниқлаш, таққослаш ва ундан энг қулайини танлаш учун ишлатилади.
Агар мақсад функция мусбат иқтисодий омилни ифодаласа (масалан, фойда ёки даромад), у ҳолда мақсад функциянинг максимум қиймати изланади, харажатларни камайтириш масалаларида эса мақсад функциянинг минимумини излаш керак бўлади.
Номаълумларнинг сонли қийматлари тўпламини масаланинг режаси дейилади. Чекланишлар системасини қаноатлантирувчи ҳар қандай режа мумкин бўлган режа дейилади. Мақсад функцияга максимум (ёки минимум) қиймат бера оладиган мумкин бўлган режа, оптимал режа дейилади.
Агар мақсад функция ҳамда чекланишлар системасига кирадиган номаълумларга нисбатан чизиқли бўлса, у ҳолда чизиқли дастурлаш дейилади. Агар мақсад функция ёки чекланишлар системаси чизиқсиз ифодалардан ташкил топса, у ҳолда чизиқсиз дастурлаш дейилади.
Оптимал дастурлаш масаласининг каноник кўринишдаги иқтисодий-математик модели. Фараз қилайлик, оптимал дастурлаш масаласининг чегаравий шартлари чизиқли тенгламалар ва тенгсизликлар системасидан иборат бўлсин, яъни оптимал дастурлаш масаласи қуйидаги кўринишда берилсин.
Оптимал дастурлаш масаласининг ёйилган иқтисодий-математик модели қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Чизиқли дастурлашнинг умумий масаласи иккита усул ёрдамида ҳал этилиши мумкин. Булардан биринчиси - симплекс усули ёки режани кетма-кет яхшилаш усулидир.
Иккинчи усул - бу тақсимлаш усулидир. Чизиқли дастурлашнинг бу усули бажарадиган асосий вазифа - транспорт масаласини бўлиб ҳисобланади. Тақсимлаш усули юк ташишни самарали ташкил этишда қўлланилган, кейинги мавзуларда бу масалани транспорт масаласи сифатида кўриб чиқамиз.
Агар номаълум ўзгарувчилар m шартлар тенгсизликларга n тенг бўлса, унда масаланинг битта оптимал ечими бор.
Кўпинча m тенгламалар системаси кўрилади. Унда масаланинг бир нечта ечими бор. Бизнинг асосий вазифамиз - бир нечта ечимдан оптимал ечимини топиш.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд ресурслардан фойдаланиш учун меъёрий – хуқуқий хужжатлар ишлаб чиқиш лозим бўлади. Қишлоқ хўжалигида ресурсларни тежаш сиёсатларидан бири мавжуд ресурсларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишдир. Бу муаммони қишлоқ хўжалиги мавжуд ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, сарф-харажатларни қисқартириш, ресурстежомкор технологияларни қўллаш ва самарадорлигини ошириш орқали ҳал қилиш ҳисобланади.
Ҳозиргача қишлоқ хўжалигида режали тақсимот асосан марказлашган фонд орқали тақсимлаш тизими сақланиб қолмоқда. Шу сабабли қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолияти суст ривожланмоқда. Хўжаликларнинг суғориш, ўғитлаш ва техник сервис хизматларига бўлган талаби етарли даражада қондирилмай келмоқда. Ушбу соҳаларда соғлом рақобат муҳити шаклланмаган, хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг замонавий муқобил ва нодавлат шаклларини ташкил этиш ва зарур инвестицияларни жалб қилиш талаб даражасида эмас. Мавжудларида ресурсларни тежовчи технологиялар етарли қўлланилмайди. Бу эса ўз навбатида ресурстежовчи хизматлар тизимининг шаклланиши ва ривожланишига асосий тўсиқ бўлмоқда.
Аграр тармоқда ресурстежовчи агротехнологиялардан самарали фойдаланиш хизматлар бозорини шакллантириш қишлоқ хўжалиги корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий манфаатдорлик механизмини яратиш, ҳудудлар бўйича ҳақиқий талабни ўрганиш, бозор талаблари асосида сервис хизматларини ривожлантириш, диверсификация ва модернизациялаш жараёнларини жадалллаштириш орқали юқори тежамкорликка эришилади.
Қишлоқ хўжалигидаги бундай ҳолатнинг мавжудлигини таъкидлаш мумкинки, муаммоларни ҳал этишнинг бугунги кунда илмий асосланган методологиясининг йўқлиги, турли мулкчилик шаклидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига таъминот ва хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич бозор муносабатларига мос ривожлантириш бўйича ягона стратегиянинг ишлаб чиқилмаганлиги ҳам ушбу йўналишда кенг қамровли илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо этмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ресурстежовчи агротехнологиялардан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш орқали тармоқнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда сарф-харажатларни пасайтириш, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган.
Илмий адабиётларда “Технология”: (техно-моҳирлик, усталик+логос-билим) – агротадбирларни, бажариш усуллари, қонуниятлари, воситалари ва навбати тўғрисидаги маълумотлар мажмуи.

Download 43.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling