9-мавзу. Фермер хужаликлари фаолиятини оптимал диверсификациялаш


Download 43.61 Kb.
bet5/7
Sana23.12.2022
Hajmi43.61 Kb.
#1046779
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9-мавзу

1. Технологик тадбирларга – ишлаб чиқариш харажатларини тежаш мақсадида қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда тупроққа ишлов бериш харажатларини қисқартирувчи турли энергия ва ресурстежовчи технологиялар; Мисол учун бир ҳаракат жараёнида тупроққа ишлов бериш ва уни ўғитлашнинг бир неча турларини бажариш жараёнларини киритиш мумкин;
2. Техник тадбирларга – қишлоқ хўжалиги машиналари, трактор ва агрегатларнинг иш унумдорлиги (тезлиги, ишлов бериш ўлчами)ни ошириш;
- қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш жараёнларида фойдалани-ладиган тракторларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда алтернатив ёқилғи турларидан фойдаланиш;
- фойдаланиш муддатлари ва меъёрлари юқори бўлган техникаларни эҳтиёт қисмлар ва ёқилғини тежаш мақсадида бошқаларига алмаштириш кабилар;
3. Ташкилий тадбирларга – экин майдонлари таркибини такомиллаш-тириш, кам харажатли ва юқори фойда олиш имкониятини берувчи қишлоқ хўжалик экинларини кўпайтириш: таркибий ўзгаришлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилот ва корхоналар билан ташкилий – хуқуқий муносабатларни ривожлантириш, турдош корхона ва хўжаликлар билан ўзаро ҳамкорлик ҳамда турли корпорацияларга бирлашиш кабилар киради.
Бугунги кунда республиканинг аграр тармоғида туб таркибий ўзгаришлар билан бир қаторда иқтисодий ислоҳатлар олиб борилмоқда. Бу ўзгаришларда харижий давлатларниг илғор тажрибаларини амалиётга жорий этиш ишлари амалга ошрилиши натижасида ҳар бир жараёндан самарали фойдаланиш мақсадида турли кўринишдаги технологияларни жорий этиш ишлари амалада қўлланилмоқда. Бу жорий этилаётган технологияларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун қўлланиладиган услубиятини ишлаб чиқиш ёки амалдагиларидан фойдаланиб таҳлил қилиш мумкин.
Бажариладиган агротех-нологик операцияларнинг тавсия этилаётган услубдаги самарасини аниқлаш мақсадида, экин майдонларида ер тайёрлаш ва экиш операцияларини жамлаш орқали икки вариантдаги технологиялар ўрганилди.
1-жадвал.

Download 43.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling