9-мавзу. Фермер хужаликлари фаолиятини оптимал диверсификациялаш
Амалдаги ва ресурстежамкор технологиялар учун сарфланган харажатларни таққослаш
Download 43.61 Kb.
|
9-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Харажатларнинг номи
- Фермер
Амалдаги ва ресурстежамкор технологиялар учун сарфланган харажатларни таққослаш
Биринчи вариант - амалдаги технология. Бу технологияда ер тайёрлаш ва экиш ишлари амалдаги технологик хариталар асосида олиб борилади. Ҳар бир агротехнологик операция бир трактор ва ягона операцияга мўлжалланган бир агрегат тартибида шакллантирилган машина-трактор агрегати (МТА) воситасида бажарилади. Иккинчи вариант-ресурстежовчи технология.Бу технологияда ер тайёрлаш ва экиш ишлари янги истиқболли технологик харитага мувофиқбўлиб, экилаётган экиннинг экиш муддати, даланинг текислик ҳолати, бегона ўтлардан тозаланиш даражаси, тупроқнинг зичланганлиги, унумдорлиги ва намлиги, олдинги йилда экин экилиши, қай тарзда парвариш қилинганлик ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, бажариладиган операцияларни ўзаро гуруҳлаш орқали бир трактор ва бир нечта операцияни бажара оладиган агрегат ёрдамида бажаришни комбинациялашган МТА воситасида орқали бажаради. Фермер хужаликлари фаолиятини диверсификациялашда таркиб тушунчаси ва уларни оптималлаштириш мезонлари. Республиканинг Биринчи Президенти И.А.Каримов “Иқтисодиётни эркинлаштириш, ресурслардан фойдаланиш – бизнинг бош йўналишимиз” маърузасида, “Табиатнинг бебаҳо неъмати–халқимизнинг бойлиги бўлмиш экин экиладиган ерлардан, суғориш ва ичимлик сувларидан, ёқилғи-энергетика, минерал-хомашё ва бошқа ресурслардан тўғри ва асраб-авайлаб фойдаланиш, халқ хўжалигининг барча соҳаларида, айниқса, қишлоқ хўжалигида ниҳоятда долзарб вазифа”2 эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Қишлоқ хўжалиги с таркибий ўзгаришлар натижасида пахта экиладиган ерларни оптималлаштирилиб бошқа бошоқли дон экинлари, сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик учун ажратилган майдони кенгайди. Масалан, Андижон, Косонсой, Чортоқ, Ўрта Чирчиқ, Ўзбекистон ва Бувайда туманларида пахта экин майдонлари қисқартирилди, Асака, Янгийўл ва Жомбой туманларида пахта экин майдонлари қисқартирилиб, пахтадан бўшаган 30 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерда дон экинлари, сабзавот, картошка етиштириш йўлга қўйилди. Боғ ва узумзорлар барпо этилди. 2011-2015-йилларда пахта етиштириш ҳажми 4646,0 минг тоннадан 3361,3 минг тоннага ёки 75,3 фоизни ташкил этган ҳолда, сабзавот етиштириш 302,5 фоиз, картошка 767,9, полиз экинлари 200,2, узум 328,7 ва мева етиштириш ҳажми 531,6 фоизга ўсди. 2010-2014-йиллар давомида қарийб 50 минг гектар майдонда янги боғлар, жумладан, 14 минг гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар, 23 минг гектар майдонда узумзорлар яратилди. Интенсив боғлар ташкил этиш учун Польша, Сербия ва бошқа мамлакатлардан 6 миллиондан зиёд кўчат олиб келинди. Интенсиб боғлар кўплаб афзалликларга эга бўлиб, оддий мевали дарахт экилганида ҳосил бергунча 4-5-йил ўтарди. Интенсив боғдорчиликда эса иккинчи-учинчи йилда ҳосилга киради. 2011-йилда яратилган боғларнинг ҳар гектаридан ўртача 300 центнердан ҳосил олинди. Бунда, замонавий агротехнологияларни жорий этишда юқори унум билан ишлайдиган қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш, ресурстежамкор агротехнологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни интенсив усулларда ташкил этилмоқда. Бунда ер ҳақиқий эгасини топганлиги, соҳада изчил амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги мавжуд ҳолатлари ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан зарур кўмак берилиб, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги ўз самарасини бермоқда. Қишлоқ хўжалик субектларидан бири бўлган фермер хўжаликларини ташкил этиш, фермер хўжаликлари учун бугунги кун талабига жавоб бера оладиган замонавий хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш, улар тасарруфидаги ер участкалари майдонини мақбуллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер учаскаларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида махсус камиссия ташкил қилиш тўғрисида”ги ПФ-3077 фармойиши 2008 йил 6 октябрда қабул қилиниб, амалиётда ўз самарасини бермоқда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30-май “Қишлоқ хўжалгида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш” бўйича Республика комиссия йиғилишида қабул қилган қарорига асосан: боғдорчилик-узумчиликга ихтисослашган фермер хўжалигини опрималлаштиришдан олдин 2016 йил 1-апрел ҳолатига 25006 та бўлган бўлса, оптималлаштириилгандан кейин яъни 2016 йил 25- май ҳолатига 74113 та, сабзавот-ғаллачиликга ихтисослашган фермер хўжаликлари сони 6470 тадан 12341 тага, сабзавот-полизчиликга ихтисослашган фермер хўжаликлари сони 3489-6480 тага, пахта-ғаллачиликга ихтисослашган фермер хўжаликлари сони 53702-53862 тага, жами фермер хўжаликлари сони 101454 тадан 160342 тага, ўртача бир фермер хўжалигининг майдони 35,8 гектардан, 22,3 гектарни ташкил этди.Оптималлаштириш жараёнида 58918 та фермер хўжалиги ташкил этилиб, жамига нисбатан 56,1 фоизни, майдони эса 13,4 гектарга ёки 37,6 фоизга камайди. Бундан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалиги корхоналарида таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш, ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва оҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла таъминлаш ҳамда экспортни ривожлантиришга қаратилган. Лграр соҳадан ташқари миллий иқтисодиётда ҳам таркибий ўзгаришлар бўлмоқда.Масалан: республика ЯИМ да қишлоқ хўжалигининг улуши 2005 йилда 26,3 фоиз бўлган бўлса, 2015 йилга келиб 16,8 фоизга камайиши натижасида бошқа ижтимоииқтисодий соҳаларнинг ривожланишига шароит яратилди. Қишлоқ хўжалигида бўлаётган таркибий ўзгарилар натижасида аввало ерга бўлган мулкчилик мунособатлари шакилланиб, аҳолига ва экспорт учун маҳсулот ассартименти ва ҳажми ошди. Деҳқончилик маҳсулотининг қишлоқ хўжалигидаги улуши 2005 йилда 55,6 фоиздан 2015 йилда 59,8 фоизни ташкил этган бўлса, чорвачилик тармоғининг улуши эса 44,4 фоиздан 40,2 фоизни ташкил этди. 2016 йилда Самарқанд вилоятида эртапишар, серҳосил, касаллик, зараркунанда ҳамда сув танқислиги ва шўрга чидамли, толаси жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган “Омад” нави 20,4минг га, «Бухоро–102» нави - 20,4,”Султон” нави -19,9, С-8284 нави 2,1, С-2886нави-7,5, «Порлоқ–1» нави 6,0, «Янги новлар» нави-9,0, «Жарқўрғон» нави 6,8, «Бошқа янги навлар»,навлар -2,2 минг гектарга пахта новлари экилмоқда. Вилоятда 4038 пахта ва ғаллачиликга иштисослашган фермер хўжаликлари бўлиб, уларнинг ўртача экин майдони 44,0 гектарни ташкил этмоқда.Жорий йил якунлари бўйича гектаридан 40,0 центнердан пахта етиштирган 16 та фермер хўжалиги 766,2 гектар ерга деҳқончилик қилиб,етиштирган пахта хом-ашёси 3148,1 тоннани ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосланиб, тўйимли озуқа етказиб бериш ва сотишга ихтисослашган 13 та ҳудудий ва 170 та туман бирлашмалари ҳамда 1448 та ҳудудий шахобчалар ташкил қилинди. Пировардида 1991йилда 4580,8 минг бош карамол булган булса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 10607,0 минг бошни ёки бараварга, қўй ва эчкилар 3828,6мингтадан 17720,2 минг бош ёки бараварга ошди. Ушбу соҳада эришилган муҳим ижобий натижа бўлиб, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширишнинг асосий омилига айланди. Бундай ижобий натижалар замирида чорва бош сонининг асосий қисми жамланган деҳқон хўжаликлари билан бир қаторда чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини жадал ривожланиши ҳамда уларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг самарали тизими яратилганлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли қарорига асосан Республика “Ўзнаслчилик” корхонаси негизида наслли буқа уруғини қадоқлайдиган линия ўрнатилиб, музлатилган наслли буқа уруғини мамлакатимизда тўлиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиздаги наслли буқалар уруғини қадоқлаш линияси Мараказий Осиёда ягона ҳисобланади. 2007 йилда республикамизда бир доза ҳам наслли буқа уруғи ишлаб чиқарилмаган бўлса, 2010 йилда 1 миллион 437 минг доза наслли буқа уруғини қадоқлаш амалга оширилди. (2007 йилда четдан 64210 доза наслли буқа уруғи олиб келинган бўлса, 2010 йилда атиги 26500 доза олиб келинди.) Сўнги 5 йилда республикамизга четдан жами 18 минг 191 бош зотли қорамол олиб келинган бўлиб, улардан 21 минг 496 бош насл олинди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, хориждан зотдор моллар олиб келишдан ташқари асосий эътибор наслчилик ишларини яхшилаш, мамлакатимиз иқлим шароитларига мос қорамол зотларини ўзимизда кўпайтиришга қаратилиши лозим. Республикамиз шароитида олинган наслли авлодлар маҳаллий шароитларга чидамли ва нисбатан маҳсулдор бўлади. Чорвачиликда чорва моллари сонини кўпайтириш билан бир қаторда уларнинг маҳсулдорлигини оширишга ҳам катта эътибор қаратилаётир. Натижада таҳлил этилаётган даврда чорвачиликнинг барча асосий маҳсулотлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига эришилди. Хусусан, гўшт (тирик вазнда) етиштириш -1061,2 минг тоннадан -1787,5 минг тоннага (168,4%), сут - 4554,9 минг тоннадан-7884,7 минг тоннага (173,1%), тухум-1966,7 миллион донадан-4379,1 миллион донага ( 222,6%), шунингдек, жун-161,3%га, қоракўл тери-153,9%га нисбатан камайгани ҳолда, пилла-156,8 %га, асал-3,4 ва балиқ -12,6 баробар ортган Асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда етакчи ўринга эга бўлган деҳқон хўжаликларида (2013 йилда гўштнинг 94,6%, сутнинг 95,7%, тухумнинг 54,8 %, жуннинг 86,9%, қоракўл териларнинг 75,6% улар томонидан ишлаб чиқарилган) ҳамда фермер хўжаликларида (пилланинг 95,3% ва тухумнинг 11,4%) ва ширкат хўжаликларида (тухумнинг 33,8%, қоракўл териларнинг 19,6% ва жуннинг 6,2%) тайёрлангани барқарор ўсиш суръатларига эришилганлиги натижасидир (2-жадвал). Демак, гўшт, сут, тухум, жун, қоракўл терилари етиштиришда деҳқон хўжаликларининг юқори натижалари асосий манба бўлган бўлса, пиллачиликда фермер хўжаликларининг эришган натижалари ҳам муҳим манба ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047- сон қарори доирасида гўштни қайта ишлайдиган 39 та ва сутни қайта ишлайдиган 58 та ҳамда сутни қабул қилувчи 43 та сервис марказлари ташкил этилди. Download 43.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling