6. Алканларнинг табиий манбалари, синтетик олиниш усуллари. Табиатда алканлар табиий газларда, нефть ва нефтдан чиқадиган йўлдош газларда, тоғ мўмида ва тошкўмир таркибида учрайди. Улар углеводородлар аралашмаси бўлиб, улардан тоза индивидуал алканларни ажратиб олиш қийин. Шунинг учун, алканлар қуйидаги синтетик усулда олинади.
1. Вюрц реакцияси бўйича (1855):
2 СН3–СН2–Вr + Na _______> CH3–CH2–СН2-СН3+2NaBr
этил бромид н-бутан
2. Алкенларга катализатор иштирокида водородни бирикиши (гидроланиш реакцияси):
СН3-СН = СН-СН3 + Н2 ________> СН3-СН2-СН2-СН3
бутен-2 н-бутан
3. Карбон кислоталарнинг тузларини ишқорлар таъсирида қиздириш:
СН3-СН2-СООNа + NаОН ________> СН3 – СН3 + Nа2СО3
натрий пропионат этан
4. Карбон кислота тузларининг электролизи (Кольбе реак- цияси):
2СН3СООNа +2Н2О _______> СН3 – СН3 +2СО2 +Н2 +2NаОН
анодда
7. Ишлатиши. Алканларнинг ишлатилини-шида табиий газ ва нефтнинг халқ хўжалигидаги аҳамиятига алохида тўхталиб ўтиш лозим. Ўзбекистон республикамиз табиий газ, нефть ва тошкўмирларнинг катта заҳираларга эга эканлиги, республикамизнинг жуғрофий-стратегик имкониятлари ва табиий хом ашё ресурслари тўғрисида аниқ маълумотлар президентимиз И. А. Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида келтирилган.
http://fayllar.org
Do'stlaringiz bilan baham: |