А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
ЭҲАТ – давлат органлари ишининг самарадорлигини оширишга
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тушунча ва таърифлар.
- Электрон ҳужжат алмашинуви
- Электрон ҳужжатнинг мажбурий реквизитлари
3. ЭҲАТ – давлат органлари ишининг самарадорлигини оширишга
зарур шарт-шароитлар. Ҳужжат алмашинуви ҳар қандай ташкилот фаолиятининг жуда муҳим жараѐни ҳисобланади. Яхши йўлга қўйилган ҳужжат алмашинуви тизими ташкилотда реал юз берувчи жорий ишлаб чиқариш фаолиятини акс эттиради ва бошқарувчиларга унга таъсир этиш имконини беради. Шунинг учун ҳужжат алмашинувини автоматлаштириш бошқарув самарадорлигини ошириш имконини беради. Ҳужжат алмашинуви ишнинг ҳолати тўғрисидаги барча зарур ахборотни ўз ичига олади ва ташкилотнинг ҳар бир талқин этилган масалани ҳақиқатда ҳал этиш жараѐнларини акс эттиради. Тушунча ва таърифлар. Ўзбекистон Республикасининг ―Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида‖ги Қонунига мувофиқ электрон ҳужжат алмашинуви тизими соҳасида қуйидаги тушуняча ва таърифлар қабул қилинган. Электрон ҳужжат алмашинуви ахборот тизими орқали электрон ҳужжатларни жўнатиш ва олиш жараѐнлари йиғиндисини намоѐн этади. Электрон ҳужжат алмашув битимлар тузиш (шу жумладан шартнома тузиш), ҳисоб-китобларни амалга ошириш, бошқа ахборотларни расмий ва норасмий ѐзишиш ва узатиш учун қўлланилиши мумкин. Электрон шаклда белгиланган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва уни идентификациялаш имконини берувчи электрон ҳужжат алмашинувининг бошқа реквизитларига эга электрон ҳужжат ҳисобланади.. Ахборот тизимлари ва ахборот технологияларининг техник восита ва хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат яратилади, қайта ишланади ва сақланади. 173 Электрон ҳужжат уни электрон ҳужжат алмашинуви иштирокчилари идрок этиши имкониятларини ҳисобга олган ҳолда яратилиши лозим. Электрон ҳужжатнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилар ҳисобланади: - Электрон рақамли имзо; - Юридик шахснинг номи ѐки электрон ҳужжатни жўнатувчи жисмоний шахснинг фамилия, исми, шарифи; - Электрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили; - уни яратиш санаси. Электрон ҳужжат алмаштириш иштирокчиларининг келишиши ва қонунчилик билан электрон ҳужжатнинг бошқа реквизитлари ўрнатилиши мумкин. Электрон ҳужжат қоғозли ташувчида ҳужжатга тенглашади ва у билан бир хил юридик кучга эга. Электрон ҳужжатнинг асл нусхаси белгиланган тартибда унинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш шарти билан ҳар бир идентик нусха ҳисобланади. Электрон ҳужжат қоғозли ташувчида нусхасига эга бўлиши мумкин. Қоғозли ташувчида электрон ҳужжатнинг нусхаси қонунчиликда ўрнатилган тартибда сақланади ва тасдиқланади. Электрон ҳужжат алмашинуви иштирокчилари электрон ҳужжатни жўнатувчи ва электрон ҳужжатни олувчи ҳисобланади. Электрон ҳужжат алмашинувида ахборот воситачилари ҳам иштирок этиши мумкин. Электрон ҳужжатни жўнатувчи электрон ҳужжатнинг реквизитларида кўрсатилган ва электрон ҳужжатни мазкур ҳужжатни жўнатувчи юридик ѐки жисмоний шахс ҳисобланади.. Электрон ҳужжатни олувчи электрон ҳужжатни жўнатувчига электрон ҳужжат жўнатилувчи юридик ѐки жисмоний шахс ҳисобланади. Шартнома асосида электрон ҳужжатлар алмашинуви билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи юридик ѐки жисмоний шахс ахборот воситачиси 174 ҳисобланади. Ахборот воситачиси электрон ҳужжатнинг мазмунини ѐки улардан фойдаланиш тартибини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас, агар бошқа ҳолат электрон ҳужжат алмашинуви иштирокчилари билан шартномада кўзда тутилмаган бўлса. Электрон ҳужжат жўнатилган ҳисобланади, агар у электрон ҳужжатни жўнатувчи ѐки унинг ахборот воситачиси томонидан жўнатилган бўлса. Агар қонунчилик ѐки томонларнинг келишувида кўзда тутилмаган бўлса, электрон ҳужжатни жўнатиш вақти электрон ҳужжатни жўнатувчи томонидан бекор қилинмайдиган уни жўнатиш вақти ҳисобланади. Агар қонунчилик ѐки томонларнинг келишуви билан бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса: - Электрон ҳужжатни олиш вақти электрон ҳужжатни олувчи томонидан кўрсатилган вақт ахборот тизими орқали электрон манзил бўйича электрон ҳужжатнинг келиб тушиш вақти ҳисобланади; - Электрон ҳужжатни олувчининг жойлашган жойида олинган ҳужжат ҳисобланади, ҳатто агар ахборот тизими воситасида олинган электрон ҳужжат бошқа жойда бўлса ҳам. Электрон ҳужжатлар қонунчиликда ўрнатилган тартибда электрон ҳужжат алмашинуви иштирокчилари томонидан сақланади. Электрон ҳужжатларни сақлашда уларга кириш ва уларнинг нусхаларини қоғозли ташувчида тақдим этиш имконияти таъминланиши лозим. Электрон ҳужжатни сақлаш муддати, шунга ўхшаш йўналишдаги қоғозли ташувчили ҳужжат учун ўрнатилган муддатга нисбатан кам бўлмаслиги лозим, агар бошқа ҳолат қонунчиликда кўзда тутилмаган бўлса. Электрон ҳужжат алмашинувида электрон ҳужжатни ҳимоя қилиш қонунчиликда ўрнатилган тартибда электрон ҳужжат алмашинуви иштирокчиларига ѐки бошқа юридик ва жисмоний шахслар аҳолининг зарарини бартараф этиш мақсадида амалга оширилади. 175 Қабул қилинган электрон ҳужжат алмашинуви концепциясига мувофиқ электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг ривожланиш босқичи қуйидагилар ҳисобланади: 1. Қоғозли: Анъанавий ҳужжат алмашинуви технологиялари. 2. Электрон иш юритиш: Электрон канцелярия; ташкилот миқѐсида иш юритишни автоматлаштириш. 3. Электрон ҳужжат алмашинуви: электрон ҳужжат алмашинуви; ташкилотнинг ҳудудий-тақсимланган тизимида ҳужжат алмашув. 4. Ҳужжатларни бошқариш: иш юритишдан ҳужжатлар билан ишловчи ходимларни бошқаришга; янги авлод тизимлари. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling