А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 – расм. Тижорат банкининг макромуҳит концепцияси


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

1 – расм. Тижорат банкининг макромуҳит концепцияси.
1
 
Тижорат банклари турли хил хизматлар кўрсатишга ихтисослашиб, ўз 
олдиларига турли хил масалалар қўйиб, уларни ҳал қилишга ҳаракат қилишади 
ва бунинг натижасида уларнинг ташкилий тузилмаси бир меъёрда сақланиб 
турмаслиги юзага келиши мумкин. 
Тижорат банки ичидаги алоқаларнинг қай даражада муҳимлигини 
баҳолаш қийиндир. Бундай алоқалар нафақат формал, ташкилий тузилишига
балки тижорат банкининг ички тартиб қоидалари ва ундаги ноформал бўлган 
алоқаларга боғлиқдир. Бундай шароитлар банк ходимлари иш активлигини 
яратади ва барча ходимларни ишга ёндаштиради. 
Банкнинг микромуҳитида (2-расм), мижозлар муҳим ўрин тутади. 
Мижозларнинг 
қай 
даражада 
банк 
учун 
фойдалилиги 
ва 
таркиблаштирилганлиги банкка молиявий ресурсларнинг жалб қилиниши ва 
1
Печникова. А.В., Маркова О.М., Стародубцева. Е. Б. Банковские операции: Учебник. - М.: ФОРУМ: ИНФРА-
М, 2005. - 368с. 
Тижорат 
банки 
Демографик 
шароит 
Маданий 
шароит 
Илм-фан-техник 
шароит 
Сиёсий шароит 
Иқтисодий 
шароит 
Табиий шароит 


16 
уларнинг сифатли жойлаштирилишига имкон беради ва банкнинг иш унумини 
таъминлайди.
2 – расм. Тижорат банкининг микромуҳит концепцияси.
1
 
Банкнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан бўлган ўзаро алоқалари 
доимий бўлмаслиги мумкин, чунки тижорат банки кундалик иш фаолиятида 
ишлатиш учун зарур бўлган компьютер жихозлари, канцелярия буюмлари, 
пломбалар ва бошқа жихозларни маҳсулот етказиб берувчидан доимий равишда 
сотиб олмайди, лекин шунга қарамасдан туриб банк ва маҳсулот етказиб 
берувчилар орасида алоқалар доимий равишда мутаносиб ушланиб туриши 
керак.
Банклар ўз фаолияти давомида икки турдаги воситачилар билан ишлар 
олиб борилиши мумкин. Буларнинг биринчиси, маслаҳат хизматларини 
кўрсатиш бўлса; иккинчисига молия-кредит муассасалари билан узвий 
боғлиқликдаги қўйидаги уч йўналишдаги: 
1. Қимматли қоғозлар билан олиб бориладиган операциялар; 
2. Бажарилаётган молиявий операцияларни суғурталаш; 
3. Кредит ресурсларини сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ операциялар 
киради. 
Кўп тижорат банклари ўз иш фаолиятларини рақиблар орасида олиб 
боришади. Охирги йилларда банкларнинг ривожланиб кетиши улар орасида 
рақобатнинг ўсишига сабаб бўлди. Бу эса, нафақат, бозор ва мижозлар 
фаолиятини ўрганиб чиқиш, балки рақиблар фаолиятини ҳам доимий равишда 
ўрганиб боришни талаб қилмоқда. Ҳозирги кунларда, банклар яхши обрўга эга 
бўлиши ва максимал фойда олиш учун ўз рақибларини ўрганишга кўп вақт ва 
маблағ сарфлашмоқда. 
Оммавий алоқа воситалари билан бўлган алоқалар ҳам банк фаолиятида 
муҳим аҳамият касб этади. Тижорат банклари ликвидлигини бошқариш 
1
Банковское дело: Учебник под ред. д-ра экон. наук, проф. Коробовой. Г.Г. - М.: Экономист, 2005. - 751 с. 
Тижорат 
банкининг ташкилий 
таркиби 
Мижозлар
Воситачилар
Оммавий ахборот 
воситалари 
Рақиблар
Маҳсулот етказиб 
берувчилар 


17 
сиёсатини ривожлантирадиган ва тўлдирадиган пассивларни бошқариш 
назарияси қўйидаги икки асосга эга. 
Биринчидан – тижорат банки ликвидлик муаммосини қўшимча пул 
маблағларини капитал бозорида сотиб олган ҳолда жалб этиш йўли билан ҳал 
ета бориши мумкин. Реал тарзда ушбу фикр-мулоҳаза ғарб мамлакатларида 
амалда рўёбга чиққан. 
Иккинчидан – тижорат банки ўз ликвидлигини Марказий банкдаги кенг 
миқиёсда қарзга бериладиган пул маблағларидан ёки вакил банкларидан қарзга 
олинадиган, шунингдек евровалюталар бозоридан олинадиган қарзлардан 
фойдаланиб таъминлаши мумкин. 
Кейинги йилларда банклар ўз ликвидликларини таъминлаш учун кенг 
миқиёсда қарз олишдан фойдаланмоқдалар. Қарз маблағларидан фойдаланиш 
кўламини кенгайтириш кейинги йилларда банк кредитларига талаб ошганлиги 
ва талаб қилингунгача омонатлар нисбатан секин кўпаяётганлиги билан 
белгиланади. Иқтисодий фаоллик кучайиши ва инфляция суръати ошиши 
хўжалик фирмаларининг кредитларга бўлган эҳтиёжлари ошишини англатади. 
Бундан ташқари фирмалар ҳам, хусусий шахслар ҳам фоиз ставкаларига 
нисбатан сезгирроқ бўлиб қолганлар. Шу муносабат билан, таъкидлаб 
ўтганимиздек, талаб қилингунгача омонатлар кўпайиши секинлашди. 
Харажатлар кўпайиши банкларни ўз ресурсларидан тўлиқроқ ва унимлироқ 
фойдаланишга ундади. 
Банкларнинг маблағларга эҳтиёжи вақти-вақти билан ошади. Банклар 
ушбу вақтинчалик эҳтиёжни халқаро амалиётда банклараро кредитлар, захира 
фондлари, РЕПО битимлари ёки евродолларлар бозоридан қарз олиш ёрдамида 
қондирадилар. 
Банклар ресурсларини бошқаришнинг асосий концепцияларининг жуда 
кенг тарқалган турларидан бири бўлиб, банклараро кредитлар назарияси 
ҳисобланади. 
Банклараро кредитлар назарияси Марказий банк ёки вакил банкдан қарз 
олиш захираларнинг (бинобарин, ликвидликнинг ҳам) ҳолатини тузатиш учун 
маблағларни сафарбар этишнинг «ҳисоб ойнаси» (discount window) деб ҳам 
номланадиган бир усулидир. Захираларни бараварлаштириб боришнинг ушбу 
усули кенг тарқалмаган бўлсада, бундай қарзлар Марказий банк томонидан 
назорат қилинади. 
Маблағ жойлаштиришдан наф кўришдан ташқари, кредитор банклар банк 
фаолиятининг бошқа масалалари бўйича ҳам амалий шерикчилик 
муносабатлари ўрнатиш имкониятига эга бўладилар. Молиявий барқарор катта 
банклардан ташқари, ташкил қилиниш, ривожланиш босқичида турган банклар 
бўш кредит ресурсларига эга бўлади. Улар ҳозирча мижозлар этишмаслиги 
даврини бошдан кечиришмоқда. 
Кредит ресурсларининг ўрнини қоплаш муддатлари турличадир. Халқаро 
амалиётда 1, 3 ва 6 ой муддатидаги депозитлар, бир кундан токи бир неча 
йилгача энг юқори муддатлилар кўпроқ тарқалган. Банклараро кредит бўйича 
ставка одатда, хўжалик юритувчиларга берилган кредитлар бўйича 


18 
белгиланадиган фоиз ставкаларидан пастроқ бўлади ва Марказий банкнинг 
расмий ҳисобга олиш ставкасига мувофиқ равишда тузатилади. Қарз олувчи 
банк бошқа банклардан кредит ресурслари жалб этишига унинг ўз 
мижозларининг қарз маблағларига бўлган эҳтиёжларини қондириши, яъни ўз 
кредит қўйилмаларини кенгайтириши ҳамда банк ликвидлилигини тартибга 
солиб бориш зарурияти сабаб бўлади. Банклараро кредит жалб этиш иккита 
усулда: мустақи равишда, тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ёки 
молиявий воситачилар орқали амалга оширилади. Банкларнинг ўзлари 
банклараро кредит тўғрисида келишилган тақдирда уларнинг муносабатлари 
махсус шартнома билан расмийлаштирилади. Банклараро шартномаларнинг 
аксарияти муддатли шаклда, қолганлари эса муддатсиз шаклда тузилади. 
Иқтисодий барқарорлик бўлмаган шароитда кредит бозорида қандай вазият 
юзага келишини ва банкнинг молиявий аҳволи қандай бўлишини олдиндан 
билиш қийин. Чунки, кредит ресурслари этишмаслиги ёки ортиқча бўлиб 
қолиши мумкин. 
Банклараро шартноманинг муддатсиз шакли банклараро кредитни 
шартномада белгиланган энг қисқа муддатга беришни кўзда тутади. Бу муддат 
тугаганидан кейин кредит муддатсиз кредитлар тоифасига ўтади, яъни 
кредитор – банк томонидан олиндан маълум қилинган ҳолда исталган пайтда 
талаб қилиб олиниши мумкин. Кредит ресурсларини қарзга олган банк уларни 
қайтариш имкониятига эга бўлмаса, у бошқа банкларнинг муддатли 
қарзларидан фойдаланади. 
Бўш ресурслар жалб этиш (жойлаштириш) тўғридан-тўғри (сотувчи-
ҳаридор) эмас, балки воситачи иштирокида кечади. Банкларнинг ўзлари, 
брокерлик идоралари, фонд биржалари, молия уйлари, кредит дўконлари шу
йўсинда қатнашишлари мумкин. 
Банклар ресурсларини бошқаришнинг асосий конепцияларидан яна бири 
евродоллар бозоридан қарз олиш назарияси ҳисобланади. 
Евродоллар бозоридан қарз олиш назарияси. Евродоллар бозоридан қарз 
олиш йирик тижорат банклари учун иложи бўлган пассивларни бошқариш 
инструментидир. Ундан чет элда филиаллари бўлган банклар ҳам, бундай 
филиаллари бўлмаган банклар ҳам фойдаланади. Евродоллар – АҚШ 
долларларида ифодаланган ва АҚШ дан ташқаридаги тижорат банкларида, шу 
жумладан, Америка банкларининг филиалларида сақланадиган қўйилмалардир. 
Евродоллар АҚШ банкининг америкалик ёки чет эллик омонатчиси чет элдаги 
банкка ёки Америка банкининг филиалига маблағ ўтказганида юзага келади. 
Ушбу операция ўтказилиши натижасида АҚШдаги омонатга эгалик қилиш чет 
элдаги молия муассасасига ўтади. Бу муассасанинг АҚШ долларларида 
қопланиши шарт бўлган мажбурияти юзага келади. Мазкур ҳолда АҚШдаги 
жами банк қўйилмалари ўзгармасдан қолади. Лекин чет элда АҚШ 
долларларидаги янги депозит мажбурияти – евродолларлар пайдо бўлади.
Евродоллардаги қарзларнинг анча қисми Америка банкларининг чет 
элдаги ўз филиаллари олдидаги мажбуриятларининг кўпайишида ифодаланади. 
Бунда қарзларнинг 75 фоизи Нью-Йоркдаги энг йирик муассасаларнинг 


19 
филиалларига тўғри келади. Ушбу депозитларни қабул қилиб оладиган Европа 
банклари ва филиаллари уларнинг эгаллари, одатда АҚШ пул бозоридаги 
ставкалардан юқори ставкалар бўйича фоиз тўлайдилар ва Америкадаги ҳамда 
чет элдаги фирмаларга, шунингдек, АҚШ банкларига қарзга пул берадилар. 
Кредитга эҳтиёжни қоплашга етарлича маблағни мамлакат ичида жалб этишга 
тижорат банкларининг қурби етмаган тақдирда улар зарур ресурсларни олиш 
учун евродоллар бозорига мурожаат қиладилар
3

Кўпинча бу манбадан банкларда ўтказилаётган муддатли депозит 
сертификатлари суммаси қисқарган ёки бир озгина ошган даврларда 
фойдаланилади. 
Банклар ресурсларини бошқаришнинг концепцияларидан яна бири захира 
фондларини олиш назарияси ҳисобланади. 
Захира фондларини олиш назарияси. Ликвидликни таъминлаш мақсадида 
кредитдан фойдаланишнинг кенг тарқалган усулларидан биридир. Ушбу 
фондлар Марказий банкдаги ҳисобварақларда сақланадиган депозит 
қолдиқларидир. Кутилмаганда қўйилмалар оқими кела бошлаган ёки ссудалар 
қисқарган тақдирда тижорат банкларида ортиқча захиралар юзага келиши 
мумкин. Бу маблағлар даромад келтирмаслиги сабабли, банклар уларни қисқа 
фурсатга бошқа банкларга фойдаланиш учун бериб қўядилар. Захиралар
мажбурий ҳажмини тиклаш ёки активлар сотиб олиш учун маблағга муҳтож 
бўлган банклар эса ушбу ортиқча маблағларни бажонидил сотиб оладилар. 
Захира фондларига оид бир кунлик операциялар ўз моҳиятига кўра, 
ссудалар билан таъминланган бўлади. Баъзан банкларнинг бири бошқасига 
давлатнинг қимматли қоғозларини сотадиган бўлса, битим қайтариб сотиб 
олиш тўғрисидаги битим шаклини касб этади. Бундай битимлар, одатда бир 
кунлик муддатга мўлжалланади. Лекин айрим битимлар бўйича тўлов муддати 
бир ҳафта ёки, ҳатто, бир неча ҳафтани ташкил этиши мумкин. Захира 
фондларига оид операциялар механизми оддийгинадир. Таъминланмаган типик 
битим тузилган тақдирда иккита банк шарт-шароитлари тўғрисида келишади, 
сотувчи банк Марказий банкка белгиланган миқдордаги маблағни ўзининг 
захира фондидан харидор банкнинг захира ҳисобварағига ўтказишни таклиф 
этади. Кейинги куни банк очилиши чоғида аксинча битим амалга оширилади. 
Фоизлар одатда алоҳида чек билан тўланади. 
Банклар ресурсларини бошқаришнинг концепцияларига қайтариб сотиб 
олиш тўғрисида битимлар назариясини ҳам қўшишимиз мумкин. 
Қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги битимлар назарияси. Захира 
фондларига оид банклараро операцияларга қўшимча равшида банклар билан 
давлат қимматли қоғозлар бўйича диллерлар ҳамда бошқа инвесторлар 
ўртасида шуларга ўхшаш битимлар амалга оширилади. Бу битимлар қайтариб 
сотиб олиш тўғрисидаги битимлар (rеpurchasе agrееmеnts IRF) ёки шунчаки 
(Репо) деб номланади. Бундай битимда активларни сотиш қайтариб сотиб олиш 
шартлари асосида белгиланган кунда ва олдиндан келишилган нархда амалга 
3
Modэrn Banking Shэlagh Hэffэrnan Profэssor of Banking and Financэ, Cass Businэss School, City Univэrsity, London 
Copyright 2005 John Wilэy & Sons Ltd, Thэ Atrium, Southэrn Gatэ, Chichэstэr, Wэst Sussэx PO19 8SQ, Эngland


20 
оширилади. Бундай битимлар вақтинча бўш маблағлар учун муҳим канал бўлиб 
қолган. Чунки, уларнинг иккала томоннинг эҳтиёжларига мослаштириш осон. 
Улар бир кундан бир неча ойгача муддатга тузилиши мумкин. Лекин кўпинча 
қисқа муддатга тузилади. Таввакалчилик хатари юқори эмаслиги «Репо»нинг 
афзаллигидир. 
Чунки 
«Репо» 
битимлари 
– 
банк 
захираларини 
бараварлаштиришнинг энг яхши воситасидир. Банк активларни қайтариб сотиб 
олиш мажбуриятини олган ҳолда сотганидан тўлов харидорнинг депозит 
ҳисобварағини дебетлаш йўли билан ёки бошқа банкка ёзиб берилган чек 
орқали амалга оширилади. Биринчи ҳолда банкнинг мажбурий захиралари 
камаяди. Чек олганида эса номига чек ёзилган банкнинг захираларига нисбатан 
сотувчи банкнинг муайян ҳуқуқлари юзага келади. Одатда, бундай қимматли 
қоғозлар объект бўлса-да, ссудалар ҳам шундай объект бўлиши мумкин. 
Қисқа муддат ичида пассивларни бошқариш қўйидаги қоидаларга риоя 
этишни назарда тутади: активлар ва пассивларни қайтариш муддатларидаги 
узулишлар ёки турли вақт оралиқларидаги фоизларга сезгир активлар ва 
пассивларнинг ҳажмлари ўртасидаги номувофиқликларни синчковлик билан 
кузатиб бориш. Фоиз ставкалари динамикасини ҳисоб-китоб ставкасидан 
фарқли бўлса, ликвидликнинг сусайиш хафи ошади; фондлаштириш манбалари 
бўйича таваккалчиликларни диверсификациялаш ва ресурсларни тўлдиришнинг 
муқобил тарздаги хилма-хил манбаларини топиш. 
Фондларни бошқариш стратегиясини бошқара бориб, тижорат банклари 
банк хизматлари бозорида: муддатли депозитли майда омонатчиларни
муддатли катта қўйилмали кам сонли йирик мижозларни кўзлаб ҳаракат 
қилишлари мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда, банк ресурсларини бошқаришда банк хизматлари 
бозорини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай таҳлил ушбу минтақадаги 
бошқа банкларнинг қўйилмаларини жалб этиш шарт-шароитлари тўғрисида 
ахборот беради. Банк қўйидагиларни: қўйилмаларга оид манфаатлироқ шарт-
шароитларни; янги молиявий маҳсулотларни; қўшимча хизматларни (масалан, 
бозор тўғрисидаги ахборотни ва бошқа кредит муассасалари фоиз 
ставкаларининг таққосланиши); хизмат кўрсатишнинг хилма-хиллигини 
таъминлаш 
даражасини 
ошириш 
ва 
бу 
асосда 
банкларнинг 
рақобатбардошлигини ошириш катта аҳамиятга эга 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling