А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
Назорат учун саволлар 
1. Тижорат банклари ресурслари ва уларни ташкил қилишнинг умумий 
жиҳатлари нималардан иборат? 
2. Тижорат банкларини бошқаришни ташкил қилиш асослари ҳақида 
гапириб беринг? 
3.Молиявий ресурсларни бошқаришни ташкил қилишнинг тамойиллари 
нималарда ифодаланади ва унинг қандай хусусиятлари мавжуд? 


23 
2- боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА АКТИВ ВА 
ПАССИВЛАРНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ 
АСОСЛАРИ 
 
2.1.Тижорат банклари актив ва пассивлари ҳақида тушунча.
2.2.Тижорат банклари актив ва пассивларининг таркиби.
2.3.Актив ва пассивларни бошқаришни ташкил қилишнинг тамойиллари ва 
усуллари.
2.4.Тижорат банкларининг ўз ресурслари, уларнинг таркиби.
2.5.Тижорат банкининг жалб қилинган ресурслари ва уларни таркиби. 
 
Таянч иборалар: банк, актив операция, пассив операция, ресурс, бошқарув, 
капитал, омонат, миллий валюта, пул маблағлари, ахоли, чакана хизмат. 
2.1.Тижорат банклари актив ва пассивлари ҳақида тушунча 
 
Банкларнинг операциялари уларнинг бевосита фаолияти орқали 
(вазифаси) амалга оширилади. Бундай вазифаларни ўзаро боғлиқ икки турга 
бўлинади. Пассив (банк ресурсларини шаккилантириш бўйича операциялар). 
Актив (бундай ресурсларни жойлаштириш ҳамда фойдаланиш билан боғлиқ 
операциялар). 
Банк ресурслари ўзига тегишли ва жалб этилган маблағлардан вужудга 
келади. Ўзига тегишли маблағлар одатда банклар тасарруфидаги барча 
ресурсларнинг фақат унча катта бўлмаган қисмларини ташкил этади. Уларнинг 
асосий қисми депозитлар ёки банкларнинг мижозларига карашли омонатлардан 
иборатдир. 
Банкнинг актив операциялари унинг операцияларининг аниқлаб берувчи 
кисми хисобланади. Активлар структураси деганда банк баланси активлари 
турли сифатли моддаларининг баланс якунига нисбати тушунилади. Банк 
активларининг 
сифати 
активлар 
структураси, 
актив 
операцияларни 
диверсификациялаш, рискли активлар хажми, критик ва тўлик бўлмаган 
активлар хамда активларнинг ўзгарувчанлик хусусиятлари билан аникланади. 
Тижорат банклари активларини 4 категорияга булиш мумкин: кассадаги 
накд пул ва унга тенглашган маблағлар; қимматли коғозларга инвестициялар; 
ссудалар; иморат ва ускуналар. 
Европа мамлакатларида, Буюк Британияда энг ликвид активларнинг 
салмоғи тахминан 3%ни эгаллайди. Бу биринчидан, алохида мамлакатлар 
марказий банкларининг турли резерв талаблари билан; иккинчидан, турли 
мамлакатлар 
банклариниг 
активлар 
классификацияси 
ўртасидаги 
номутаносибликлар билан тушунтирилади.
Бу борада иқтисодчи Мурадова Л. ўзининг иқтисодий олиб борган 
амалий изланишларида шундай келтиради; “Иқтисодий ривожланаётган 
мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам тижорат банклари активлари билан 


24 
боғлиқ айрим муаммоли вазиятлар мавжуд. Асосан бундай ҳолат кредитни 
ёпиш учун катта миқдордаги резервлар билан боғлиқ ҳолда йирик тижорат 
банклари фаолиятида кузатимиз мумкин”,- деб тахлил кўрсаткичлари билан 
изоҳлайди.
5
Даромад келтиришига қараб банк активлари: даромад келтирувчи 
активларга ва даромад келтирмайдиган активларга бўлинади. 
Даромад келтирувчи активларга куйидагилар киради: барча берилган 
кредитлар (жумладан банклараро кредитлар); инвестициялар; ғазна векселлари; 
давлат облигациялари; қимматли когозлар. 
Даромад келтирмайдиган активлар: пул активлар гурухи; асосий 
воситалар; капитал харажатлар; барча моддий активлар ва бошка активлар; 
номоддий активлар. 
Бу гурухда пул маблағидан ташқари барча активлар хам ликвид 
активларга киради. 
Иккинчи гурух активларига банк фаолиятида катта эътибор бериш лозим. 
Чунки бу гурухда активларнинг сифатини туширувчи активлар, муддати 
кечиктирилган фоизсиз ссудалар, муддати ўтган ссудалар ва фоизлар, 
туланмаган аренда ва бошқалар бўлиши мумкин. 
Бу активларнинг даражаси умумий активлар хажмидан 3 фоиздан 
ошмаслиги керак. 
Агар бу активлар миқдори икки ва ундан ортик марта ўрнатилган 
нормадан ортик бўлса, банк фаолияти жуда муаммоли, унинг кредит сиёсати 
жуда заиф деб бахоланади. 
Банклар актив операцияларининг яна бир муҳим тури товарлар бўйича 
ссудалар, яъни товарларни гаровга қўйиб ссуда олиш хисобланади. Товарлар 
бўйича ссудалар банк томонидан товарнинг тўлик бозор қийматида эмас, балки 
унинг бир кисмида (50 - 60 фоиздан юкори булмайди) берилади. 
Тижорат банкларининг асосий актив операцияси бу кредитлаш 
фаолиятидир. Кредит муносабатларининг субъектлар: хўжалик органлари, 
аҳоли давлат ва банкларнинг ўзидир.
Банк активлари - бу банкка тегишли ҳамда моддий қийматга эга бўлган 
қийматликлар: нақд маблағлар, қарзга берилган маблағлар, бинолар ва асбоб - 
ускуналардан ташкил топади. Булардан ташқари банкда номоддий активлар ҳам 
мавжуд бўлиб, булар ўзларининг моддий шаклига эга бўлмайдилар, аммо 
банкнинг асосий фаолиятида фаол иштирок этадилар. Банк активлари 
таркибининг тўғри белгилаб олиниши ва улардан мақсадли фойдаланиши 
банкларнинг самарали фаолият олиб боришига асос хисобланади. 
Тижорат банкларининг активлари ўзига хос белгиларига кўра яъни 
ликвидлик ва риск даражасига қараб ҳамда даромад келтиришига қараб бир 
неча гурухларга бўлинади. 
Банк балансида активлар ликвидлик даражасига қараб акс эттирилади ва 
ликвидлик даражасига қараб улар қуйидаги 3 гурухга: юқори ликвидли 
5
“Important issuэs of incrэasing thэ activэ opэrations profitability of commэrcial bank” by Muradova L., “Advancэd 
Sciэncэ Journal”, Dэcэmbэr 2014 


25 
активлар, ликвидли активлар, ноликвид (паст ликвидли) активларга бўлинади. 
1- гурух - юқори ликвидли активлар. Буларга: 
а) кассадаги ва йўлдаги нақд пуллар, қимматбахо тошлар, монета, чеклар 
ва бошқа пул хужжатлари; 
б) вакиллик хисобварағидаги маблағ қолдиқлари; 
в) "Ностро" ва "Востро" счетлардаги қолдиқлар; 
г) мажбурий резервлар счети бўйича маблағлар қолдиғи; 
д) қимматли қоғозлар, ғазна векселлари, давлат облигациялари, ЎРМБ 
нинг қимматли қоғозлари ва облигациялари. 
2- гурух - ликвид активлар. Буларга: 
а) берилган кредитлар (жумладан, банклараро ҳам); 
б) ўз инвестициялари; 
в) бошқа қимматли қоғозлар, муддати 30 кунгача бўлган дебиторлар; 
3 гурух - ноликвид (паст ликвидли) активлар. Буларга: 
а) муддати ўтган ссудалар; 
б) муддати ўтган фоизлар; 
в) суд аралашуви билан ўзлаштирилиши кўзда тутилган ссудалар; 
г) тугалланмаган ишлаб чикариш; 
д) асосий воситалар киради. 
Банк доимий тарзда ўзининг ликвидлилигини маълум бир даражада 
сақлаши керак, яъни ўзининг тўловга қобиллигини шубха остида 
қолдирмаслиги керак. Ликвидлиликка бўлган талаб активлардан келадиган 
даромадни ошириш фаолиятига маълум даражада қарши туради.
Бугунги кунда банкларнинг умумий капитали ва депозит базасининг 
янада 
мустаҳкамланиши 
уларнинг 
иқтисодиётдаги 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларини 
молиявий 
қўллаб-қувватлаш, 
инвестицион 
фаолликни 
рағбатлантиришни ички манбалар ҳисобига амалга ошириш имкониятларини 
кенгайтириб, банк тизими активларининг сифат ҳамда миқдор жиҳатдан 
ошишига хизмат қилмоқда. 
Тижорат банкларининг активларини қийматини ўсиши эса ўз навбатида 
активларни тўғри диверсификация қилиш натижасидир.  
Банкнинг активлари қанчалик даражада ликвидли бўлса шунчалик улар 
билан боғлик риск кичик бўлади, аммо шунга жавобан уларга тўланадиган фоиз 
ҳам шунчалик кам бўлади. 
Бугунги кунда республикамизда тижорат банкларнинг актив ва пассив 
операцияларини бошқаришда ташкилий-иқтисодий механизмини юритишда 
банк бошқарув органлари яъни акциядорлар умумий йиғилиши, банк Кенгаши 
ва банк Бошқаруви муҳим аҳамиятга эга бўлиб, «Тижорат банкларида 
корпоратив бошқарув тўғрисида»ги Низом
6
да белгилаб қўйилган. Жумладан
ушбу Низомда банк Кенгаши активларни бошқариш билан боғлиқ бўлган актив 
ва пассивларни бошқариш бўйича қўмита ташкил этишни;
-кредит сиёсатида эса кредит ва кредитларни кўриб чиқиш ички 
6
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқарувининг “Тижорат банкларида корпоратив бошқарув 
тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида” Қарори, 2012 йил 20 апрел 


26 
жараёнини ўз ичига олади; дивидендларни тўлаш сиёсати; инвестиция сиёсати; 
эмиссия сиёсати кабиларни ишлаб чиқиши лозимлиги кўрсатилган 
Республикамизда амалдаги қонунчиликка
7
кўра тижорат банкларининг 
активларини диверсификациялашда асосий тушунчалардан фойдаланилади:
 активлар — кредит, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, 
инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида 
сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит 
мажбуриятлари, 
фойдаланилмаган 
кредит 
линиялари, 
аккредитивлар, 
кафолатлар) ҳамда молиялаш билан боғлиқ барча бошқа талаблар. 
 муаммоли активлар — сифати «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» 
деб таснифланган активлар; 
 махсус захиралар — сифати «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» 
ва «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни 
қоплашга мўлжалланган мажбурий захиралар; 
 стандарт активларга яратиладиган захиралар — тижорат банки 
фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий 
йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар; 
 шартлари қайта кўриб чиқилган активлар — шартнома ва (ёки) унга 
қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган активлар; 
 тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш 
учун мажбурий захиралар депозитлари — активлар бўйича эҳтимолий 
йўқотишларни қоплаш учун тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкидаги мажбурий захиралар депозитлари; 
 таъминланмаган активлар — таъминоциз берилган ёки таъминоти 
белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган активлар. Бундай активлар 
мустаҳкам тушумга эга бўлган қарздорга унинг яхши кредит тарихи асосида 
берилиши мумкин. 
Белгиланган тўловга қобиллик доирасидан чиқмаган ҳолда активларга 
жойлаштирилган капиталдан даромадни ошириш, банкда бошқариш санъатини 
белгилайди. 
Банк ликвидлиликни икки хил йўл билан таъминлаш мумкин: 
1.Ортиқча ликвидли активларни йиғиш орқали; 
2.Жахон амалиётида кенг кўлланилаётган усул - ликвидлиликни кам 
даромад келтирувчи ва тез сотилувчи қимматли қоғозларга инвестициялаш 
усулидир. 
Одатда жахон амалиётида банк активларининг нақд пул бўлимига, 
кассадаги нақд пуллар, мажбурий заҳиралар фондига ажратмалар, вакиллик 
банкларга жойлаштирилган депозитлар ҳамда инкассация қилинаётган нақд 
пуллар қўшилади, чунки бу маблағлар биринчи талаб қилинганда нақд пулга 
айланади. Шунинг учун ҳам бу маблағларни банкда "биринчи мудофаа чизиғи" 
деб аташади, чунки мижоз тасодифан ўз депозитини ёки кредит сўраб келганда 
7
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқарувининг “ Тижорат банкларида активлар сифатини 
таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан 
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Қарори 2015 йил 14 июль 


27 
айнан шу маблағлардан фойдаланилади. 
Банк активлари таркибида биринчи даражали ликвидли активлар хиссаси 
қанчалик кўп бўлса, банк ликвидлилиги шунча юқори бўлади. Лекин, шуни ҳам 
алоҳида белгилаш зарурки, бундай активлар даромад келтирмайди, шунинг 
учун бундай таркибий активларни ҳар кандай холатда мақсадга мувофиқ деб 
хисоблаб бўлмайди. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling