А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


-расм. Ресурсларнинг умумий фонди усули орқали активларни


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

3-расм. Ресурсларнинг умумий фонди усули орқали активларни 
бошқариш
18
 
Активларни бошқаришда ушбу усулни амалга оширишда қуйидаги 
босқичлардан ўтиш даркор:
Биринчиси, маблағларнинг тақсимланиш тузилишини аниқлашда 
уларнинг улушини белгилаш, бу улуш бирламчи резерв сифатида ташкил 
қилинади. Бирламчи резервларга балансдаги нақд ва унга тенглаштирилган 
пуллар ҳамда уларнинг қолдиқлари киради. Бирламчи резервлар тижорат 
17
Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида N 421 НИЗОМ– Т.: Мазкур 
Низомга АВ 29.01.2013 й. 559-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар 
киритилган 
18
Лаврушин О.И. Управление деятельностью коммерческого банка (банковский менеджмент). – М.: Юристъ, 
2010. стр.370.
Ресурсларни 
жойлаштириш
Талаб қилингунча 
депозитлар 
Жамғарма 
депозитлар 
Муддатли 
депозитлар 
Акциядорлик 
капитали ва 
резервлар 
Бирламчи резервлар 
Иккиламчи 
резервлар 
Ссудалар 
Бошқа қимматли 
қоғозлар 
Бино ва иншоотлар 
Ресурсларнинг
умумий фонди 
Ресурслар 
манбалари 


34 
банки ликвидлилигининг асосий манбаси ҳисобланади. Чунки айнан ушбу 
манба орқали тижорат банклари кунлик ҳисоб-китобларида фойдаланади. 
Иккинчиси, иккиламчи резервларни тузиш масаласидир. Тижорат 
банклари активларни жойлаштираётганда “нокассавий” ликвид активларни 
тузади. Бундай резервлар юқори ликвидликка эга бўлади. Чунки уларни 
қисқа муддат ичида нақд пулга айлантириш имконияти пайдо бўлади. 
Иккиламчи резервларни тузишдан мақсад бирламчи резервларни тўлдириш 
манбаси ҳисобланади. Иккиламчи резервларга қимматли қоғозлар портфели, 
айрим ҳолларда ссуда ҳисобварағидаги маблағлар киради. 
Учинчи босқич, кредит портфелини тузишдир. Банк бирламчи ва 
иккиламчи резервларни тузиб бўлгандан кейин у ўз мижозларига ссудаларни 
бериши мумкин. Банк активлари ичида ссудалар асосий ўрини эгаллайди.
Тўртинчи босқичда, маблағлар тақсимлаб бўлингандан кейин, 
қимматли қоғозлар портфели таркиби аниқланади.
Юқоридаги таъкидланган усул активларни бошқаришда “ликвидлик-
фойдалилик” 
дилеммасини 
тўлиқлигича 
ҳал 
қилолмайди. 
Чунки, 
ресурсларни активларга жойлаштиришнинг аниқ мезонлари ўрнатилмаган. 
Талаб қилингунча депозитларга, жамғарма депозитларга, муддатли 
депозитларга ҳамда асосий капиталга нисбатан ликвидлик талаблари ҳисобга 
олинмайди. Бунинг оқибатида тижорат банкларининг фойдаси йилдан йилга 
камайиб кетиши мумкин. Шунинг учун, тижорат банклари активларни 
бошқаришнинг иккинчи усули, яъни – активларни тақсимлаш усулига 
мурожаат қилишади.
Шундай қилиб, бирлаштирилган (ягона) манба усули банк актив 
операцияларини ягона манбадан амалга оширилишига қаратилган (уларнинг 
шаклланиш услуби – жалб этилган ёки банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 
эканлигидан қатъи назар). Активлар ва пассивлар ўртасида ана шу вақтда 
боғлиқлик мавжудлиги банк ликвидлилигини таъминлашда хавфли 
ҳисобланади. 
Активлар бошқаришнинг иккинчи усулига батафсил тўхталиб ўтсак. 
Активларни тақсимлаш усулига кўра, тижорат банкига зарур бўлган ликвид 
маблағлар ресурслар жалб қилишнинг манбаларига боғлиқдир. Бу усул 4-
расмда яққол тасвирланган. 


35 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling