А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
-расм. Активларни бошқаришнинг ресурслар тақсимоти усули
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ресурслар манбалари Ресурсларни жойлаштириш
4-расм. Активларни бошқаришнинг ресурслар тақсимоти усули
19 Активларни тақсимлаш усулида ҳар бир депозит тури бўйича алоҳида резервларни ташкил қилиш назарда тутилади. Ушбу усулнинг энг асосий афзаллиги шундаки, ушбу усулни қўллашда ликвид активларнинг камайишига олиб келади. Бу эса, фойда меъёрини оширади. Ушбу усул тарафдорлари таъкидлашича, фойда меъёрининг ошиши айнан ортиқча ликвид маблағларини ишлатиб юборишлигидан келиб чиқади. Умуман олганда, юқоридаги икки усул мажбурий резервлар ликвидлилигига урғу беради. Иккала усул минимал ликвидлик даражасига таянмасдан, ўртача ликвидлик даражасига таянади. Бу эса иккала усул учун камчилик ҳисобланади. Фондларнинг ажралган (турли) манбалари усули маблағлар жалб этилаётган муайян манбаларни кўриб чиқиш усулидир. Ушбу усул активларни муайян йўналишда, пассивларнинг муайян манбалари билан, уларнинг ликвидлилиги ва даромадлилигини таъминлаш мақсадида фойдаланишни кўзда тутиб, бунда ҳар бир алоҳида манбадан олинган маблағ, уларнинг айланувчанлигини ҳисобга олиб, турлича таъминлашни талаб этади. Риск, фоиз ставкаларининг ўзгарувчанлиги мавжудлигини ҳисобга олиб, ушбу усул айниқса қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилишда қўл келади: - ҳам активлар, ҳам пассивлар ҳажми, тузилмаси, фойдаси ёки зарарини назорат қилиш; - активлар ва пассивлар устидан шундай назорат ўрнатиш керакки, бунда активлар ва пассивларни бошқариш ҳам ягона бўлиши керак. Бу эса 19 Роуз П.С. Банковский менеджмент. Предоставление финансовых услуг: пер. с англ. 2-е изд., - М.: Дело Лтд, 1997. стр. 477. Ресурслар манбалари Ресурсларни жойлаштириш Талаб қилингунча депозитлар Жамғарма депозитлар Муддатли депозитлар Акциядорлик капитали ва резервлар Бирламчи резервлар Иккиламчи резервлар Ссудалар Бошқа қимматли қоғозлар Бино ва иншоотлар 36 активлар бўйича даромад ва эмитентланган мажбуриятлар бўйича зарарлар орасидаги фарқни максималлаштириш имконини беради; - даромад ва харажатларни баланснинг ҳар иккала – актив ва пассив томонига киритиб, яъни ҳам активлар, ҳам пассивлар бўйича даромадларни максималлаштириб, банк хизматлари қийматини минималлаштириш. Ушбу усулнинг устуворликлари: - бу ерда асосий маблағлар жалб этилаётган муайян манбалар кўриб чиқилади; - жамғарма ва муддатли қўйилмалар ҳажмларининг умумий қийматини кузатиб бориш имконияти 20 Активларни бошқаришнинг учинчи усули – илмий бошқариш усулидир. Ушбу усул орқали актив операцияларини амалга оширишда математик модел усулларидан фойдаланилади. Илмий бошқариш усули уч хил саволга жавоб беришни назарда тутади: “муаммонинг моҳияти нимада?”, “муаммо ечимининг вариантлари қандай?”, “қайси вариант энг яхши ҳисобланади?”. Ушбу саволларга жавоб беришни ЭҲМлардан кенг фойдаланилади. Бизнинг фикримизча, юқоридаги таъкидлаб ўтилган активларни бошқаришнинг уч хил усули анъанавий усуллар қаторига киради. Чунки, бугунги кунда активларни бошқаришда янги ахборот технологиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Банк ишининг эволюцион тарзда ривожланиши натижасида актив ва пассивларни бошқариш назариялари юзага келди. Ҳозирги кунда 4 та асосий назариялар банк амалиётида маълум. Улар қуйидагилар: 1. Тижорат ссудалари назарияси ; 2. Жойдан-жойга кўчириш назарияси; 3. Кутиладиган даромад назарияси; 4. Пассивларни бошқариш назарияси. Тижорат ссудалари назарияси вакиллари тижорат банклари ликвидлиги унинг активларини қисқа муддатли ссудаларга жойлаштирилганда сақланишини таъкидлайдилар. Бунда ссудаларнинг қисқа муддатлилиги, айланиш тезлиги ва даромадлилиги инобатга олинган. Назариянинг камчиликларидан бири шундаки, қисқа муддатли тижорат ссудаси иқтисодиёт нормал ҳолатда бўлсагина ликвидликни таъминлайди, бироқ иқтисодиёт инқирози даврида ликвидликни бошқариш банкларга бир қанча қийинчиликлар туғдириши мумкин. Жойдан-жойга кўчиш назариясига асосан банк ўз активларини кўчира олиши ёки бошқа кредиторларга нақд пулга сота олиши билан ликвидликни таъминлаши мумкин. Бунда энг яхши ликвидли манба бўлиб узоқ вақтлар осон сотиладиган қимматли қоғозлар ҳисобланар эди, шунинг учун уларни иккинчи даражали резервлар деб қарашади. Кутиладиган даромад назариясига кўра банк ликвидлилигини 20 Фазылова С. Управление активами и пассивами: основные вопросы - Спр. Цент.банк РУз., Центр экономических исследований и статистики -Т.: Шарқ, 1997. стр.7. 37 кредитларни қайтаришда тўловлар графигига, келажакда қарз олувчининг оладиган даромадини қўйган ҳолда режалаштирса бўлади. Ушбу назарияга кўра банк ликвидлигига кредитларни ва инвестицияларни қайтариш муддатларини ўзгартириш йўли билан таъсир этиш мумкин. Назария тарафдорлари фикрича, банклар инвестиция сиёсатини шундай юритишлари керакки, уларнинг қайтариш муддатлари занжири узилмаслиги керак, яъни доимий тушумлар бўлиб туриши лозим ва бунинг натижасида мижозлар олдидаги мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши керак. Сўнгги назария тарафдорлари банк ликвидлиги муаммосини бозордан қўшимча маблағлар жалб қилиш йўли билан эришиш мумкин деб таъкидлайдилар. Пассивларни бошқариш назарияси, ривожланиб-тўлдириб борилаётган тижорат банклари ликвидлигини бошқаришда қуйидагиларга асосланади: 1. Тижорат банклари қўшимча маблағларни капитал бозоридан жалб қилиш йўли билан ликвидлиликка эришиши мумкин. Бу бўйича ғарб мамлакатларидаги амалиёт ўз тасдиғини топди. 2. Тижорат банклари Марказий банк ва бошқа банклардан олинган пул маблағлари ҳисобига ликвидлиликни таъминлаши мумкин. Банкларнинг инвестиция фаолияти кредит ресурсларининг узоқ муддатли ноликвид активларга жойлаштирилишини кўзда тутсада, банк ссудалари одатда қисқа муддатли депозитлар ҳисобидан молиялаштирилади. Умуман олганда бунгунги кунда банк активларни бошқариш соҳасида банк менежментидан фойдаланиш хорижий банкларда ривожланган бўлиб ҳам ижроия органлари ўзларининг стратегияларни ишлаб чиқиб, уни самарали ижро этиш мақсадида махсус қўмиталар ташкил қилинган. Ушбу қўмиталар ҳар куни ёки ҳар ҳафтада йиғилиб активларни ҳолати бўйича тезкор режалари ишлаб чиқишади. Бундан кўзланган асосий мақсад – акционерлар ва жамғарма эгаларни ҳимоя қилиш; банк ликвидлигини меъёрида сақлаш; фойдани кўпайтириш мақсадида жалб қилинган маблағларни фоизини бошқариш; таваккалчиликлар меъёрида бўлган чет эл валюталари айирбошлашидан даромад олиш; капиталнинг етарлилигини таъминлаш, кредитларнинг таъминланганлик ва таваккалчиликлилик даражасига, даромадлилик даражасига кредит қўйилмаларининг ичида ҳар бир кредит турининг салмоғини банкнинг кредит сиёсатига боғлиқ равишда ўзгаришини назорат қилиш; активларнинг ва пассивларнинг фоиз ставкаларининг сезувчанлигини меъёрида сақлаш кабилар ҳисобланади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling