А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Тижорат банкларининг молиявий ресурслари, уларнинг таркиби


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
2.4.Тижорат банкларининг молиявий ресурслари, уларнинг таркиби 
 
Бугунги кунда банклар фаолияти хам бошқа хўжалик юритувчи 
субъектлар сингари ўз фаолиятини олиб бориши учун етарли даражада пул ва 
молиявий ресурслари билан таъминланган бўлиши керак, чунки уларнинг 
асосий таклиф этадиган ва кўрсатадиган хизматлари хам пул маблағлари ёки 


38 
молиявий ресурсларда ташкил топади. Банкларда барқарор ресурс базасини 
шакллантириш ва уни янада кенгайтириш, аҳолининг бўш пул маблағларини 
банк омонатларига жалб қилишни янада рағбатлантириш ва кафолатлашга доир 
қабул қилинган Президентимизнинг қатор Фармон ва Қарорлари аҳолининг 
банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб 
этмоқда. 
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугун 
мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини 
таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили принципиал муҳим ислоҳотларни амалга 
ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча асосларимиз бор”
21
Банкларнинг капиталлашув даражаси ва ликвидлигини янада ошириш, 
депозит базасини кенгайтириш ва диверсификациялаш, активлар, жумладан, 
кредит портфели сифатини янада яхшилаш орқали банк тизимининг молиявий 
барқарорлигини мустаҳкамланмоқда. 
Мамлакатимизда аҳоли даромадларининг ошиб бориши билан унинг 
таркиби ҳам ўзгариб, тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромаднинг 
салмоғи барқарор ўсиб бораётгани алоҳида эътиборга моликдир. Аҳоли 
даромадларининг ошиши ўз навбатида уларнинг банклардаги омонатларининг 
салмоғининг ошишига олиб келди.
Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги депозитлари 
ҳажмининг ўсишини рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар, 
жумладан, доимий равишда жозибадор омонат турларини таклиф қилиш, узоқ 
муддатли банк депозит сертификатларини ва облигацияларини муомалага 
чиқариш ҳамда бу борада жорий этилган имтиёзлар ва қулай шарт-
шароитларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ўзининг ижобий 
натижаларини бермоқда
22

Банк ресурсларининг иқтисодий мохиятини назарий жихатдан тадқиқ 
қилишга, таниқли россиялик иқтисодчи олим Лаврушин О.И., қўйидагича 
таъриф берган: «Тижорат банки ресурслари ёки «банк ресурслари», актив 
амалиётларни амалга ошириш учун ўз ихтиёрига жалб қилинган ва ўз 
маблағларининг жамламасидир
23
».
Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб, «банк ресурслари» 
нафақат қарз мажбуриятлари ёки эгалик ҳуқуқини олиш учун маблағ жалб 
қилиш, балки банк учун даромад келтирадиган захира ва имконият ҳамдир. 
2.Молиявий ресурсларнинг асосий манбаи бўлиб, вақтинчалик бўш 
турган пул маблағлари, солиқлар, жисмоний шахcларнинг пул маблағлари, чек- 
депозит эмиссияси билан боғлиқ маблағлар ва бошқалар ҳисобланди.
Банк ресурслари банклар томонидан амалга ошириладиган пассив 
21
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар 
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. // Халқ сўзи. 15.01.2017. 
22
www.cbu.uz. 2015 йилда пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2016 йилга мўлжалланган 
асосий йўналишлари 
23
Банковские операции: учебное пособие / кол. авторов ; под ред. О.И. Лаврушина. - М.: КНОРУС, 2007. - 384 
с. 


39 
операциялари ёрдамида шаклланиб, банк балансининг пассив қисмида икки 
катта гуруҳга бўлиб ҳисобга олинади. Булар: банкларнинг ўз маблағлари ва 
жалб қилинган маблағларидир. Жалб қилинган ресурсларни баъзи ҳолларда 
иккига бўлиб қаралади. Биринчиси, бу жалб қилинган депозитлар, иккинчиси, 
бошқа мажбуриятлар ва сотиб олинган ресурслардир.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling