А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 - расм  Капитал бозоридаги рисклар


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

11 - расм 
Капитал бозоридаги рисклар
52
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
3. Мамлакат риски. Ушбу риск алохида олинган мамлакатдаги капитал 
бозоридаги нобарқарор холатининг натижасида юзага чиқадиган рискдир. 
Масалан, 1998 йилда Россия Федерациясидаги дефолтнинг таъсири туфайли 
капиталнинг бозори инқирозга учраган. 
4. Иқтисодиёт тармоғининг риски. Капитал билан боғлик бу риск тури 
мамлакатларнинг иктисодиётида алохида олинган тармокларнинг ўзига хос 
хусусиятлари (ишлаб чиқариш, тармоқнинг эгаллаган ўрни ва уни келажакда 
ривожлантириш истиқболлари ва бошқалар) билан боғлик рискдир. Ҳар бир 
мамлакатда иқтисодиётнинг бирон бир тармоғи ўзига хос хусусиятга эга 
бўлади, масалан: туризм, озик-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ва х.к. 
Қайси тармоқнинг ривожланиши ҳамда инқирози натижасида зарар 
кўриш риски мавжуд бўлади. Бунга Индонезияда туризм бизнесига қилинган 
52
Алимов И.И., Хусанбоев А.Ғ., Икромов А.И. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан 
операциялари. -Т.: ТДИУ. 2010.
Капитал билан боғлиқ рисклар 
1. Қонунчиликнинг ўзгариши 
билан боғлиқ риск 
7. Молиявий риск 
12. Корпоратив бошқарув 
риски 
2.Харбий конфликтлар риски 
8. Фоиз риски 
13.Дивидендларни 
тўламаслик риски 
3. Мамлакат риски 
9. Капитал бозорида 
“Айиқлар” ва 
“буқалар”нинг 
фаолияти билан боғлиқ 
риск 
14. Кредит риски 
4. Иқтисодиёт тармоғи риски 
15.Капиталнинг ликвидлик 
риски 
10. Инвестиция 
қилинадиган капитал 
объектининг риски 
5. Саноат риски 
6. Инфляция риски 
11. Koнвертация қилиш 
риски 
16. Валюта риски 


131 
капиталлар бўйича 2004 йил декабр ойидаги табиий офат туфайли инвесторлар 
миллиард-миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар кўрдилар. 
5. Саноат риски. Бу риск иқтисодиётнинг турли тармоқлар фаолият 
кўрсатаётган эмитент субъектлар ўртасида улар ишлаб чиқараётган бир хил 
товарларни сотиш бўйича янги бозорларни топиш сохасида юзага келадиган 
рискдир. Ўзлари ишлаб чиқараётган махсулотларни сотиш учун эмитент 
субъектлар янги бозорларни ўзлаштириш учун қўшимча молиявий маблағлар 
сарф қиладилар ёки махсулотнинг бахосини пасайтирадилар. Ушбу холатлар 
эса эмитент субъектларининг даромадини камайтиришга ва уларга сармоя 
қилган инвесторлар оладиган фойда миқдорини камайишига олиб келади. 
6. Инфляция риски. Ушбу риск сармоядорлар капиталга қилинган 
капиталларни мамлакатдаги инфляция даражасининг юқори бўлиб кетиши 
натижасида улар оладиган фойда миқдорининг камайиб кетиши ҳамда 
қилинган сармояни йўқотиб қўйиш билан боғлик рискнинг туридир. 
7. Молиявий риск. Ушбу риск муомалага қимматли қоғозни чиқарган 
эмитент субъектнинг молиявий ахволининг ёмонлашуви, яъни эмитент субъект 
томонидан жалб этилган маблағлардан самарадорсиз фойдаланиши натажасида 
юзага келадиган рискнинг туридир. 
8. Фоиз риски. Капиталнинг ушбу риски мамлакатдаги кредит 
ресурсларига ва хорижий валюталарга (Евро, АҚШ доллари, Швейцария 
франки, Буюк-Британия фунт-стерлинги) бўлган фоиз ставкалари ва фоиз 
курсларининг кескин ўзгариши натижасида юзага келадиган рискдир. Масалан, 
мамлакат марказий банки тижорат банклари учун қайта молиялаштириш 
бўйича фоиз ставкасини ўзгартириши натижасида капиталнинг даромадлилик 
даражаси пасайиб кетиши мумкин. 
9. Капитал бозорида «айиқлар» ва «буқалар»нинг фаолияти билан боғлик 
риск. Маълумки капитал бозорида дилер ёки брокерлар капитал бахосининг 
пасайиши хисобига даромад топувчилар гурухи амалиётда «айиқлар» деб, 
ҳамда улардан фарқли ўлароқ капитал бахосининг кўтарилиши хисобига 
даромад топувчилар «буқалар» деб аталади. Капитал бозорида «айиқлар» ва 
«буқалар» капиталнинг бахосини кўтарилиши ёки пасайиши бўйича турли 
услубларни қўллаш натижасида (сохта маълумот, миш-миш таркатиш ва 
бошқалар) қимматли қоғознинг хаққоний нархини сохталаштириб қўйишлари 
натижасида инвестор капиталга бўлган бахоларнинг пасайиши натижасида 
зарар кўриши мумкин. 
10. Капитал қилинадиган қимматли қоғоз объектининг риски. Ушбу риск 
капитални муомалага чиқарган эмитентнинг молиявий ва қимматли қоғоз 
бўйича тўланадиган даромаднинг даражаси ҳамда хисобланган даромадларни 
ўз вақтида тўлаб бериш қобилиятига боғлиқ рискдир. Эмитент молиявий 
холатининг ёмонлиги, капитал бўйича даромадлилик фоизи ва уни тўлаб бериш 
қобилияти ушбу рискни тўғридан-тўғри юзага келтириб чиқариши мумкин. 
11. Конвертация қилиш риски. Ушбу риск бирон-бир мамлакатга 
хорижий сармоядорлар томонидан қилинган сармояларнинг (одатда эркин 
алмаштириладиган валютада) ўз вақтида конвертация қилиниб берилиши ва 


132 
уларнинг бу мамлакатдан хеч кандай тўсикларсиз олиб чиқиб кэтилиши билан 
боғлик рискдир. Капиталга капитал қиладиган хорижий сармоядорлар ушбу 
мамлакатларнинг Халқаро Валюта Фонди уставининг VIII моддасини, яъни: 
 миллий валютанинг эркин конвертация қилинишлик мажбурияти; 
 капиталларни 
мамлакатлараро 
эркин 
олиб 
ўтилишининг 
кафолатланиши, ратификация қилган ёки қилмаган давлатлар тоифасига қаттик 
эътибор қиладилар. Бунинг асосий сабаби Халкаро Валюта Фонди уставининг 
VIII моддасини ратификация қилмаган давлатларга капитал қилган хорижий 
сармоядорлар капиталга қилган сармоялариниг эркин конвертация қилиниши 
ва ўз капиталларини қайта олиб чиқиб кетиши жараёнида турли хил тўсиқларга 
тўғри келишлари мумкин. 
12. Корпоратив бошқарув риски. Муомалага капитални чиқарувчи 
эмитент субъектнинг бошқаруви, корпоратив бошқарувнинг таркибига 
кирувчи шахсларнинг малакаси даражаси, тажрибаси ва келажакни аниқ 
хисобга олиш савиясига боғлиқ. Эмитент субъектнинг корпоратив 
бошқарувининг фаолият юритишида оқилона бўлмаган йўналишларнинг олиб 
борилиши натижасида субъект эмитент зарар кўриб қолиш ехтимоли юқори 
бўлади. 
13. Дивидендларни тўламаслик риски. Бу эмитентининг акциялар 
юзасидан эълон қилинган дивидендларнинг ўз муддатида тўлаб бермаслик 
холати билан боғлик рискдир. Ушбу холатларда субъект эмитент акциялар 
бўйича эълон қилинган дивидендларни ўз муддатида тўлаб бера олмаслик 
туфайли бу акцияларни кумулятив акция деб эълон қилиши мумкин. 
14. Кредит риски. Капитални муомалага чиқарган эмитент субъектнинг
молиявий 
ахволининг 
ёмонлашуви 
натижасида 
капитал 
бўйича 
мажбуриятларни бажара олмаслик туфайли юзага чиқадиган рискдир. 
15. Капитал ликвидлигининг риски. Ушбу риск муомалага капитални 
чиқарган эмитент субънктнинг хўжалик молиявий ахволи туфайли қимматли 
қоғознинг сифати ҳамда унга бўлган талаб ва таклиф орасидаги бахоларнинг 
ўзгаришлари асосида юзага келадиган рискнинг туридир. 
16. Валюта риски. Капитал бўйича ушбу риск уларга қилинган 
сармоянинг қайси валютадалиги ва бу валютанинг миллий валютага нисбатан 
расмий курсининг тебраниши билан боғлик юзага чиқадиган рискдир. Бу риск 
капиталга қилинган хорижий валюта расмий курсинининг пасайиши 
натижасида зарар кўриб қолиниши ехтимоли билан боғлиқ рискдир. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling