А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РЕСУРСЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ РИСКЛАР ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ 10.1.
- Таянч иборалар
Назорат учун саволлар
1.Тижорат банклари ресурсларининг самарадорлик кўрсаткичлари нималарда ифодаланади? 2.Тижорат банклари ресурсларини кўпайтиришнинг асосий манбаларига қандай маблағлар киради? 2.Тижорат банклари ресурсларидан самарали фойдаланиш учун қандай тадбирлар амалга оширилтиши лозим? 3.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари ресурсларини қандай қилиб оптимал бошқариш мумкин. 128 10-боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РЕСУРСЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ РИСКЛАР ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ 10.1.Банк фаолиятида унинг ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ рисклар ва уларнинг турлари. 10.2. Молиявий ресурсларни жойлашиши билан боғлиқ рисклар. 10.3. Тижорат банклари фаолиятида рискларни бошқариш Таянч иборалар: банк, кредит, риск, операцион риск, ташқи ва ички омиллар, валюта риски, кредитга лаёқатлилик, диверсификация. 10.1.Банк фаолиятида унинг ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ рисклар ва уларнинг турлари Риск – бу иқтисодий категория бўлиб, у жамият ривожланишидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларда аниқ бир ечимга эга бўлмаган холатнинг миқдор ва сифат жихатидан қўшимча даромад кўриш ёки маълум зарар кўриш ехтимолига айланиши билан боғлиқ бўлган воқеликдир. Иқтисодиётда бозор муносабатларининг энг мухим бўгини – бу иқтисодий жихатдан эркинлик хисобланади. Мамлакат юридик ва жисмоний шахслари ўзларининг вақтинча бўш турган пул маблағларини қўшимча даромад олиш мақсадида уларни тижорат банклари депозитларига ёки капиталга сарфлашни ихтиёрий танлайдилар. Бу фаолият эса микро ва макро мезон даражада турли хил рискларга боғлиқ бўлади. Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган сиёсий-иқтисодиёт сиёсатни таҳлил ецак, яъни: - иқтисодиётни бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтилиши; - иқтисодий ислохотларни олиб боришда давлат бош ислохотчи эканлиги; - давлат томонидан ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаб қолган холда дунё бозорида рақобатбардош сохаларни жадал ривожлантириши; - иқтисодиётни ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб қувватлаши; - кам таъминланган ахоли гурухини ижтимоий химоя қилиниши; - ахоли даромадларини оқилона тақсимлаш каби йўналишларни хисобга олсак, у холда республикамизда олиб борилаётган сиёсий-иқтисодий сиёсат асосида бир қанча риск гурухлари юзага келади. Улар қуйидагилар: ижтимоий – сиёсий рисклар; иқтисодий рисклар; фискал-монетар рисклардан ташкил топган. Агарда биз рискларнинг келиб чиқишининг сабабларини таҳлил екан, бу сохада барча сабаблар ҳам ўзига хос мавқеини эгаллашининг гувохи бўламиз. Биз қуйидаги рискларнинг аниқ тури хисобланган, яъни капитал савдоси билан боғлиқ рискларнинг турлари, уларнинг мохияти ва хусусиятларини таҳлил етамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling