А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Молиявий ресурсларни жойлашиши билан боғлиқ рисклар
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
10.2.Молиявий ресурсларни жойлашиши билан боғлиқ рисклар
Хорижий халқаро амалиётда капиталнинг ҳар бир тури бўйича рискларнинг даражаси бўйича турли хил рейтинглар орқали белгиланади. Фонд бозорларида фаолият кўрсатаётган рейтинг ахборот агентликлари капиталнинг турлари бўйича, риск даражалари бўйича рейтинг даражаларини расмий эълон қиладилар. Улар эълон қиладиган маълумотларда ҳар бир қимматли қоғознинг эмитенти молиявий холати тўғрисида, бу қимматли қоғоз бўйича риск тури ва 133 унинг даражаси, даромадлилик даражаси бўйича керакли маълумотлар берилади. Бироқ, тижорат банклари ўз капитал фаолиятини юрита бориб, энг аввало рискни ҳисобга олишлари керак. Бу эса капитал фаолияти ўзининг барча шакл ва турларида рискга дуч келишида, бу рискнинг даражаси иқтисодиётда бозор муносабатларининг чуқурлашуви билан кучайишида акс этади. Ҳозирги шароитда риск даражасининг кучайиши умуман мамлакатда ва хусусан, капитал бозорида ноаниқлик кучайиб бораётганлиги билан; иқтисодий вазият тез ўзгариб бораётганлиги билан; капитал объектлари кўплаб таклиф этилаётганлиги билан; капитал учун янги-янги молиявий воситалар пайдо бўлаётганлиги ва бошқа омиллар билан боғлиқдир. Йўқотишларни кутиш, бу йўқотишлар эҳтимолини мўлжалланаётган фойда билан таққослаш мамлакат бозорида капитал фоаолиятини амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарорларни танлаш учун асос бўлиб, уни ташкил этиш шаклини танлайди. Иқтисодга оид асарларда капитал риски деганда капитал фаолияти шартларининг ноаниқлиги вазиятида кўзда тутилмаган молиявий йўқотишлар (фойда, даромаднинг пасайиб кетиши, сармояни йўқотиш ва ҳ.к.) вужудга келиши эҳтимоли англанади. Чет элда эса капитал риски тушунчаси кенг маънода талқин этилади. Шунинг учун ҳам хорижий адабиётда капитал риски деганда капитал фаолиятига муайян даражада таъсир этиши мумкин бўлган айрим воқеалар содир бўлиши эҳтимолини тушуниш керак, деб таъкидланади. Мунтазам риск капиталнинг барча қатнашчилари ва шакллари учун вужудга келади. У мамлакат тараққиётининг иқтисодий цикли босқичлари ўзгариши ёки капитал бозорини ривожлантириш коньюктура босқичига, шунингдек инвестор томонидан капитал воситаларини танлашига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа шу каби омилларга боғлиқ. Ўзига хос риск – бу умумлашма тушунча бўлиб, муайян объект, капитал шакли ёки муайян инвестор билан боғлиқ бўлган барча турдаги рискларни ўзида мужассамлаштиради. Ўзига хос риск бошқариладиган риск бўлиб, капитал жараёнлари бошқаруви самарадорлигига боғлиқ бўлади. Намоён бўлиш соҳаларига кўра, рисклар макроиқтисодий ва микроиқтисодий гуруҳларга ажратилади. Макроиқтисодий рискларга қуйидагилар киради: - иқтисодий омиллар ўзгариши билан боғлиқ бўлган иқтисодий риск. Рискнинг мазкур тури капитал фаолияти шакли билан вужудга келади; - сиёсий риск капитал фаолиятининг турли хилдаги маъмурий чекловлари билан вужудга келади; - ижтимоий риск мамлакатдаги ижтимоий жараёнлар билан боғлиқ (мамлакатда режалаштирилмаган ижтимоий тадбирлар); - екологик риск – булар екологик фалокат ва офатлар бўлиб, улар капиталланаётган объектлар фаолиятига салбий таъсир ўтказиши мумкин; 134 - тармоқ риски айрим тармоқларнинг ўзига хос хусусияти билан боғлиқ. Тармоқ рисклари тармоқнинг у ёки бу турга таалуқлилигига ва капитал фаолиятини амалга ошираётган тижорат банклари томонидан ана шу омилга тўғри баҳо берилишига қараб инвесторни йўқотишда намоён бўлади; - ҳудудий рисклар ҳудуднинг капиталларни жалб этишига нообъектив баҳо берилиши туфайли вужудга келадиган йўқотишлар билан боғлиқдир; - қонунлар ўзгариши риски, мавжуд Қонунлар, Фармонлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ўзгариши билан вужудга келадиган йўқотишлар рискида ифодаланади; - инфляция риски инвестор даромадлари ўсишидан кўра тезроқ қадрсизланишида, бунинг оқибатида инвестор реал талофат кўришида намоён бўлади; - валюта риски – хорижий валюта курси ўзгариши ёки мамлакатда капитал фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган махсус равишда валютани тартибга солиш тадбирларининг амалга оширилиши туфайли содир бўлади; - ҳоказо рисклар турларига рекет, мулкни талон-тарож қилиш, шериклар томонидан алдаш ва бошқалар киради. Қуйидагиларни микроиқтисодий рисклар жумласига киритиш мумкин: - динамик риск, нотўғри бошқарувчилик қарорлари қабул қилиниши натижасида асосий капитал қийматининг кўзда тутилмаган ўзгаришлари риски билан боғлиқ; - статик риск – бу мулкка зарар етказиш натижасида реал активларни йўқотиш, шунингдек ташкилотнинг ноқобиллиги туфайли даромадни йўқотиш риски. Капитал шаклига кўра реал капитал рисклари ва портфел капитал рискларини ажратиш мумкин. Реал капитал рисклари жумласига қуйидагилар киради: - селектив риск – реал капитал объектини ёки реал капиталлар портфелини шакллантиришда бошқа капитал лойиҳаларига нисбатан капитал лойиҳасини нотўғри танлаш туфайли молиявий талофатлар кўриш мумкинлиги демакдир; - муваққат риск – дастлабки капитал қўйилмаларни амалга оширишда нобоп вақтни танлаш рискидир; - таркибий риск – капиталларнинг нооқилона таркибини танлаш билан боғлиқ бўлган йўқотишлар рискидир; - лойиҳа ривожланмаслиги риски - лойиҳадан кўзда тутилган даромадлар ҳаражатларни қоплаш, қарзларни тўлаш ва ҳар қандай капитал қўйилмаларнинг ўрнини қоплаш учун етарли бўлмаслиги туфайли вужудга келади; - солиқ риски – солиқ тўғрисидаги қонунларнинг ўзгаришига боғлиқ; - қарзлар тўланмаслиги риски – ҳатто муваффақиятли лойиҳаларнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга талабнинг қисқа вақт мобайнида пасайиб кетиши, ёҳуд бозорда товарнинг қайта ишлаб чиқарилиши оқибатида нархлар тушиб кетиши туфайли даромадларнинг вақтинча пасайиб кетиши ҳолатига дуч келиши мумкинлиги билан боғлиқдир; 135 - қурилиш тугатилмаслиги риски – қурилиш жараёни ўз вақтида ниҳоясига етказилмаслиги ёки умуман тугатилмаслиги эҳтимоли билан боғлиқ, бундай риск янги технология жараёнларидан фойдаланиладиган капитал лойиҳалари учун ниҳоятда каттадир, чунки бундай лойиҳалар даставвал кўзда тутилганидан анча қимматга тушиши мумкин. Портфель капитали риски жумласига қуйидагилар киради: - селектив риск – портфелни шакллантириш чоғида капитал учун капитал бошқа турларига нисбатан капитални нотрўғри танлаш риски; - муваққат риск – нобоп вақтда капитал эмиссияси, ҳариди ёки савдоси рискли бўлиб, у талофатларни келтириб чиқариши мумкин; - сармоя риски – капитал портфели сифатининг ёмонлашуви демакдир, бу эса талофатларни кенг кўламда ҳисобдан чиқариш заруратини келтириб чиқаради. Бу портфель эгасининг сармоясига, масалан тижорат банки сармоясига даҳл қилиши мумкин; - қайтариб олиш риски – агар эмитент қайтариб олинадиган облигациялар бўйича фоиз тўловлари белгиланган даражаси жорий бозор фоизидан ошириб юборилиши муносабати билан уларни қайтариб олган тақдирда инвестор учун талофат риски демакдир; - кредит риски – қарзни қопловчи капитални чиқарган эмитент қарз бўйича фоизларни ёки қарзнинг асосий суммасини тўлашга ноқобил бўлиб қолиши риски демак; - ликвидлилик риски – қимматли қоғоз сифати баҳоси ўзгариши туфайли уни сотиш чоғида эҳтимол тутилган йўқотишлар билан боғлиқ бўлган рискдир; - фоиз риски – бозорда фоиз ставкалари ўзгариши муносабати билан инвесторлар ва эмитентлар кўриши мумкин бўлган талофат риски. Белгиланган даражага нисбатан ўртача бозор фоизи кундалик ўсишида фоизлари белгилаб қўйилган ўрта ва ўзоқ муддатли капиталга ўз маблағларини сарфлаган инвестор фоиз рискига дуч келади. Санаб ўтилган рискларнинг барча турлари тижорат банкларининг капитал фаолиятига бевосита таъсир этиши мумкин. Шунинг учун капиталнинг у ёки бу воситасини танлаш чоғида энг аввало талофатларнинг эҳтимол тутилган рискини белгилаб олиш ва ана шуни ҳисобга олган ҳолда ўз маблағларини капиталга сарфлаш маъқул бўлур эди. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling