А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
-расм. Кредитни бошқаришнинг биринчи қўмитаси вазифалари
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-расм. Кредитни бошқаришнинг иккинчи қўмитаси вазифалари
12-расм. Кредитни бошқаришнинг биринчи қўмитаси вазифалари
Банкларда кредит рискларини бошқариш муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон банк амалиётида йирик тижорат банкларида кредит ва у билан боғлиқ рискларни бошқаришни уларнинг махсус иккита қўмитаси амалга оширади. Уларнинг биринчиси ва унинг асосий вазифалари қуйидаги расмда кўрсатилган. Банк рискларини бошқаришда банклар фаолиятини чуқур билиш, улар бажарадиган операцияларнинг самарадорлигини аниқлай олиш, банкнинг кредит, инвестиция, валюта сиёсати ва бошқа фаолият турлари бўйича оптимал қарорлар қабул қилишга эришиш, мижозларнинг хўжалик фаолияти ва уларнинг молиявий аҳволи, тармоқлар фаолиятининг хусусиятларини билиш муғим ағҳамиятга эга. Банк рискларини бошқаришда банклар диверсификациялаш, суғурталаш, таъминот базасини мустаҳкамлаш, мижознинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиш каби усуллардан кенг фойдаланиши лозим. Шунингдек, тижорат банклари рискларнинг олдини олиш учун: 138 • ўз капиталидан ортиқ суммага риск қилмаслик; • кам даромад олиш имкониятида катта риск ёки умуман риск қилмаслик; 13-расм. Кредитни бошқаришнинг иккинчи қўмитаси вазифалари • ҳар қандай бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорларга берилган кредитлар суммаси 1-босқичли банк регулятив капиталининг 10 фоиздан оширмаслик; • бир қарздор ёки ўзаро дахлдор қарздорларга тўғри келувчи рискнинг энг юқори даражаси 1 даражали банк капиталининг 25 фоизидан ошишига йўл қўймаслик. Ҳаттоки, ишончли кредитлар бўйича ҳам рискнинг энг юқори даражаси 1-босқичли банк капиталининг 5 фоизидан, банкнинг барча йирик кредитларининг умумий ҳажми 1-босқичли банк капиталидан 8 мартадан оширмасликка эришиши лозим. Йирик тижорат банкларида кредит рискларини бошқаришдаги асосий қийинчиликлар кредитланадиган соҳани чуқур таҳлил қилинмаслиги, мижозлар билан алоқани тўғри йўлга қўйилмаганлиги, назоратнинг тўғри ташкил қилинмаслиги, кредит жараёнларини назорат ва аудит ўтказишдаги муаммоларининг тўғри ҳал қилинмаслигида кўрилади. Кредитнинг рискларини бошқаришни вазифаларини амалга оширишда банк бошқарувчиси, кредит бўлими, операцион бўлим бошлиқлари, бош иқтисодчи, бухгалтерларнинг фаолияти аҳамиятлидир. Чунки улар кредитни бошқаришнинг биринчи қўмитаси аъзолари бўлиб, кредитни бошқариш вазифаларини амалга оширадилар. Тижорат банкларида кредитни бошқаришнинг иккинчи қўмитасининг фаолияти ва унинг йўналишлари, вазифалари қуйидаги расмда кўрсатилган:Биринчи ва иккинчи қўмиталар биргаликда ўзига бириктирилган 139 вазифаларни бажариб бориш натижасида рискларнинг камайишига эришиш мумкин. Банк фаолиятининг ишончлилиги унинг фаолиятида юзага келган рискларни моҳирона бошқариши билан белгиланади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling