А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Рискларни бошқариш – бу рискни минималлаштириш бўйича 
қўлланиладиган усул ва воситаларнинг мажмуасидир. Банк рискларини 
бошқаришнинг элементлари сифатида: 
• рискни бошқариш субектларини; 
• рискни аниқлашни; 
• риск даражасини баҳолашни; 
рискни мониторинг қилишни олиш мумкин.
Рискни бошқариш субектлари - булар банк раҳбарияти, рискни 
бошқариш бошқармаси ёки бўлими, кредитни берган бошқарма ёки бўлим, 
назорат, мониторинг бўлинмалари ва юридик бўлим ҳисобланади.
Рискни аниқлаш – мавжуд ва қўшимча маълумотларни олиш орқали риск 
юзага келган жой-муҳит, рискнинг салбий таъсир зоналари аниқланади.
Риск даражасини баҳолаш – бунда риск сон ва сифат жиҳатдан 
баҳоланади. 
Рискни сифат жиҳатдан баҳолашда рискнинг манбалари, унга таъсир 
қилувчи омиллар аниқланади. Ва рискни камайтириш бўйича чора-тадбирлар 
ишлаб чиқилганда айнан шу омилларга эътибор қаратилади.Рискни сифат 
жиҳатдан таҳлил қилиш қуйидаги йўналишларда олиб борилади. Булар: 

риск даражасини баҳолаш мезонларини аниқлаш; 

банк фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган баъзи рискларнинг 
даражасини аниқлаш; 

ҳақиқатда юзага келган рискларнинг турлари ва уларнинг кўламини 
турли усулларни қўллаган ҳолда аниқлаш; 

келажакда рисклар камайиши ёки ошиши имкониятларини баҳолаш. 
Рискларни бошқариш усулларини 4 гуруҳга бўлиш мумкин. Булар:
1. Рискларнинг олдини олиш усуллари. 
2. Рискларни ўтказиб юбориш ёки йўналишини ўзгартириш усуллари. 
3. Рискларни тақсимлаш усуллари. 
4. Рискларни қабул қилиш ва ундан келадиган йўқотишларни 
минималлаштириш. 
 


140 
14-расм.Рискни бошқариш стратегиси йўналишлари 
Рискни бошқаришни амалга оширишдаги усуллар рискнинг олдини олиш 
ва ундан келадиган йўқотишларни камайтиришга қаратилган бўлиб, у қуйидаги 
йўналишларга асосланади: 

Рискни ўз капитали ҳисобидан қоплаш чораларини кўриш, 

Рискга асосланган маржа (фоиз, таъминот в.б.) даражасини аниқлаш. 

Кредит портфели сифатини назоратга олиш ва унинг диверсификациясига 
эътибор қаратиш. 

Рискнинг турлари бўйича уларнинг хавфлилик даражасини аниқлаш. 

Банк операцияларини риск омилининг таъсири даражасидан келиб чиқиб 
диверсификациялаш. 

Банкнинг рискли операциялари бўйича лимитлар ўрнатиш. 

Зарур ҳолларда активларни сотиш. 

Алоҳида рискларни хеджирлаш. 

Рискларни суғурталаш.
53
Шунингдек, яна рискдан қочиш, рискни чеклаш, ушлаб туриш, рискни 
тақсимлаш, қайта суғурталаш, ўз-ўзини суғурталаш каби усуллардан ҳам 
фойдаланиш мумкин. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling