А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Назорат учун саволлар 
1. Банк фаолиятида унинг ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ
қандай рискларни биласиз? 
2.Банк рисклари ва уларнинг турлариҳақида гапириб беринг. 
3.Молиявий ресурсларни жойлашиши билан боғлиқ қандай рисклар 
мавжуд? 
4.Рискларни мониторинг орқали бошқариш. 
53
Тҳе Бусинесс оф Банкинг. Америcан Банкерс Ассоcиатион. Wашингтон, Д.C.2014. 
Ҳеннй ван Греунинг,Сониа Бражович Братанович. Тҳе Аналйсис оф банкинг рискс. ТҲЕ WОЛД БАНК 
Wашингтон,Д.C. 
Wиллиам Гоулд, Мичаел Ҳиггинс: Банкинг:Стратегиc леадершип. Унитед Статес Агенcй фор интернатионал 
Деволопмент (УСАИД) 2012. 23-46 п. 
Пҳилип Котлер. Маркетинг Эссентиалс. Прентиcе- Ҳалл, Инc.,2010. 525-529 п. 


141 
11-боб. КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ 
(АККУМУЛЯСИЯ) МЕХАНИЗМИ 
 
1.Ссуда капитали манбаси ва харакат килиш шакллари 
2.Кредит тўғрисидаги назариялар 
3.Тижорат банкларининг кредит операцияларининг банк фаолиятидаги 
ўрни 
Таянч иборалар: ссуда, капитал, пассив, актив, кредит тамойиллари, 
фоиз, кредит сиёсати, стратегия. 
 
11.1. Ссуда капитали манбаси ва харакат килиш шакллари 
 
Ссуда капитали- бу фаолият курсатувчи капитал айланишига хизмат 
килувчи ва фоиз келтирувчи ссудага (қарзга) бериладиган пул капиталидир. 
Ссуда капиталининг манбалари- бу саноат ва савдо капиталлари 
айланиши жараёнида буш коладиган пул капиталидир. Пул капиталининг 
бушаши қуйидаги омилларга асосан юзага келади: 
- асосий капитал оборотининг (айланишининг) характеридан. Товарларни 
сотгандан сунг асосий капиталнинг эскирган кисми амортизация захираси 
сифатида асосий капиталнинг янгиланиш муддати келгунга кадар йигилиб 
туради; 
- оборот (айланма) капиталнинг доимий кисми айланиш характеридан. 
Тайёр товарларни сотиш ва хом ашё ва материалларни янги товарлар ишлаб 
чиқариш максадида харид килиш оралигида маълум бир муддат утади. Шунинг 
учун тайёр товарларни сотишдан тушган пул тушуми вақтинчалик буш пул 
капитали сифатида буш бўлиб колади; 
- товарларни сотиш даври (вақти) билан шу хакини тулаш даври 
орасидаги вақтинчалик узилишнинг мавжудлиги; 
- ишлаб чиқариш хажмини кенгайтириш талаблири даражасида зарур 
булган пул шаклидаги кушимча кийматни жамгариш (йигиш) зарурати ва 
бошқа холатлар. 
Шундай килиб вақтинчалик пул капиталининг бушаши объектив 
заруриятдир. Бирок бундай холда бекор турадиган пуллар доимий харакатда 
бўладиган капитал киймати талабига карши иштирок этади. Бундай карама-
каршилик кредитларни бериш орқали хал килинади, яъни вақтинчалик 
булмайдиган пул капиталини қарзга берилади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling