А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Кафиллик, кафолат ва таъминотнинг бошқа шакллари
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
17.3. Кафиллик, кафолат ва таъминотнинг бошқа шакллари Кафиллик ёки кафолат деганда учинчи шахснинг молиявий кафолати ёки кафиллиги билан бериладиган ссудаларни тушуниш мумкин Бунда кредит бошқа бир ташкилотнинг кафолати асосида берилади Кафиллик берувчи 219 корхона ёки муассаса агар қарз олувчи кредит шартномасида кўрсатилган шартларни вақтида бажармаса шу туфайли банк кўрган зарарларни қоплашга кафиллик беради ва фаолият давомида ҳақиқатда шундай аҳвол рўй берса ўз маблағлари ҳисобидан зарарни қоплаб беради Молиявий кафиллик берувчи томон сифатида ҳуқуқий шахслар шунингдек, турли даражадаги давлат ҳокимияти органлари, жисмоний шахслар иштирок қилишлари мумкин. Кафил банк – кредитор ўртасида кафиллик бўйича муносабатларни расмийлаштириш учун кафиллик шартномаси имзоланади Амалиётда кафиллик шартномасини тузишнинг қуйидаги ҳолатлари учрайди: - банк-кредитор ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси имзолангандан кейин; - кредит шартномаси имзоланишидан олдин Бу тез-тез учраб турадиган ҳолат бунда банк кредитни беришни расмийлаштиришни фақатгина қарз олувчи учун кафилликни олгандан кейингина амалга оширади; биргаликда, яъни кредит шартномаси билан бирга уч томонлама кафиллик шартномасини имзолаш Бу ҳужжатни банк-кредитор қарз олувчи ва кафил расмийлаштиради Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак Ёзма шаклга риоя қилмаслик шартномани қонуний кучга кирмаслигидан далолат беради Кафиллик шартномасида қайси мажбуриятни бажариш учун кафиллик берилганлигини аниқлашга имкон берувчи шартлар кўрсатилиши керак Кафиллик тўлиқ (кредитнинг суммаси ва фоизларини ўз ичига олувчи) ёки қисман (масалан фақат фоизлар бўйича) бўлиши мумкин Шартномада кафилнинг ўз мажбуриятларини бажариш бўйича тартиб ва шарт-шароитлари кўрсатилиши керак Кафилнинг жавобгарлиги қонун билан белгиланади Кафиллик билан таъминланган қарздорнинг мажбуриятларини бажариш пайтида кафил ва қарздор агар қонун ёки кафиллик шартномаси бўйича кафилнинг субсидиар жавобгарлиги кўзда тутилмаган бўлса кредитор олдида биргаликда жавобгар ҳисобланадилар Биргаликдаги жавобгарликда кредитор кредитни тўлиқ ёки қисман қарз олувчи ва кафилдан биргаликда қоплашни талаб қилиши ёки уларнинг биридан алоҳида ҳолда талаб қилиши мумкин Кредитор ҳамкорликдаги қарздорликнинг (қарз олувчи ёки кафил) биридан тўлиқ қониқмаганда бошқа ҳамкор қарздордан қопланмаган қисмини талаб қилиш ҳуқуқига эга Кафил кредитор олдида қарз олувчи каби худди шундай ҳажмда жавобгар бўлади яъни фоизларни тўлаш қарзни ундириш бўйича суд харажатларини қоплаш ва кредиторнинг бошқа зарарларини қоплаш бўйича жавобгарликка эга. Аммо шартномада кафилнинг чекланган жавобгарлиги кафиллик суммасини аниқлаш ёки кафил тўловни кафолатга олган зарарнинг бир қисмини аниқлаш орқали ўрнатилиши мумкин Банк кафил билан ўз муносабатларини ўрнатишда кафиллик шартномасида қарз олувчи билан ўзаро жавобгарлик тўғрисида кўрсатма 220 берилмаган бўлса кафил субсидиар жавобгарликни ўзига олади Бундай ҳолда кредитор, биринчи навбатда қарз олувчига қарзни ундириш бўйича мурожаат қилади ва кафилнинг жавобгарлиги фақатгина кредит шартномаси бўйича қарз қопланмаганда юз беради Агар асосий қарздор кредиторнинг мажбуриятларини тўлиқ бажаришни рад етса ёки кредитор белгиланган муддатда тақдим этилган талабнома бўйича жавоб олмаса бунда талабнома субсидиар жавобгарликни ўзига олувчи шахсга тақдим этилиши мумкин Субсидиар жавобгарликни олган шахс (кафил) кредитор томонидан тақдим этилган талабномани бажаришдан олдин асосий қарз олувчини бу ҳақда огоҳлантириши лозим Агар субсидиар жавобгарликни олган шахсга даъво қўзғатилган бўлса бундай ҳолда у (кафил) асосий қарз олувчини бу ишда қатнашишга жалб этади Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки кафил ва қарз олувчи ўртасида муносабат кафил ва кредитор ўртасидаги муносабатга таъсир қилмайди Баъзи пайтларда қарз олувчи ва кредитор ўртасидаги муносабат тугайди ҳамда улар ўртасида тузилган шартнома бекор қилинади Аммо шу шартномага мувофиқ кафил банк-кредитор билан кафиллик шартномасини тузган бўлади Қарз олувчи қарзини тўламаган ҳолда кредитор кафилдан солидар мажбуриятни бажаришни талаб этади. Амалиётда баъзан кафил қарз олувчи билан муносабати тугаганлиги тўғрисида ахборот бергани ҳолда мажбуриятни бажаришни рад этади Бу далиллар суд томонидан қабул қилинмайди суд фақат кафиллик кредитор ва кафил ўртасидаги шартнома сифатида кўриб чиқиши ва унинг бажарилиши юзасидан қарор қабул қилиши мумкин Қонун бўйича кафил нафақат жавобгарликни олади балки аниқ бир ҳуқуқлардан фойдаланади Кафил кредиторга тўланган суммадаги қарзларни қарз олувчидан талаб қилиши ҳуқуқига эга Мажбуриятларнинг кафил томонидан бажарилиши учун кредитор қарз олувчига бўлган талабини тасдиқловчи ҳужжатларни унга топшириши ва шу талабни таъминловчи ҳуқуқларни ўтказиши зарур Қонунчилик бўйича кафил томонидан таъминланган мажбуриятни бажарган қарз олувчи бу ҳақда кафилга тезда хабар бериши лозим Агарда банк кафилнинг маблағини асоссиз оборотга олган бўлса, кафил кредитордан асоссиз олган маблағини ундириш бўйича талаб қўйиши ёки қарз олувчига бўлган регрессив талабини қўйиш ҳуқуқига эга. Кафиллик аниқ ҳолларда, яъни кафил томонидан таъминланган мажбуриятни тўхталганда, кафил учун жавобгарликни оширадиган ёки бошқа номақбул ҳолларга олиб келадиган мажбуриятлар бўйича ўзгаришлар бўлганда, кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарзни бошқа шахсга ўтказилиши билан, агар кафил кредиторга янги қарз олувчи жавоб беришга розилик бермаган бўлса, кредитор қарз олувчи ёки кафил томонидан таклиф этилган тегишли ижрони бажаришдан бош тортса, кафиллик шартномасида 221 кўрсатилган муддат ўтиши билан ва бошқа ҳолларда кафиллик тўхталиши мумкин. Шундай қилиб кредитни тўлашининг кафили сифатида турли хилдаги юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин Тижорат банклари кредитлари бўйича кафил сифатида ўз зиммасига масъулиятни олувчи субект маълум талабларга жавоб бериши лозим. Унинг солиқ ва мажбурий тўловлардан йирик миқдорда қарзи бўлмаслиги, доимий пул оқимига ҳамда ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлган молиявий барқарор, мижозга берилаётган кредит суммасининг 200 фоизи миқдорида кўчмас мулк ёки жиҳозлар (мини сех, завод, автомобил ҳамда бошқа транспорт воситалари)га эга бўлган ва бу мулклар кафил юридик шахснинг номига расмийлаштирилган ҳамда унинг балансида расман акс еттирилган юридик шахслар кафил бўлишлари мумкин. Юридик шахс талаб қилинган даражада мулкка эга бўлмаган ҳолларда юридик шахс банкдаги жамғарма ва депозит ҳисоб варақларида ёки қимматли қоғозлар шаклида (банкнинг ўз акциялари бундан мустасно) кафилликни таъминлаш мумкин бўлган пул маблағига эга бўлса ҳамда бу маблағни банкка ундирув қаратиш ҳуқуқини берган бўлса, сотилган товар (бажарилган иш, хизмат)лар, омборхонадаги сотиш учун олиб келинаётган импорт маҳсулотлар бўйича маблағлар келиб тушиши аниқ бўлган ва бунга, банкда шубҳа бўлмаганда ҳамда банкда уни ундириб олиш услуби мавжуд бўлганда, вақтинча маблағга эга бўлсада, камида уч йил давомида банкда хизмат кўрсатилган ва банк олдидаги ўз мажбуриятларини доимо бажариб келган, келгусида кутилаётган ёки сотилган ҳосилдан (маҳсулот, иш, хизмат) маблағ манбаларига эга бўладиган бўлса, улар кафил сифатида кредит муносабатларда қатнашиши мумкин. Банк бир пайтнинг ўзида кредит таъминоти учун бир нечта юридик ва Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling